«ТАСДИКЛАЙМАН»
"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ
Жиззах филиали директори
___________ И.Шералиев
Филиалнинг умумий масалалар буйича бўлим бошлиги
ЛАВОЗИМ ЙЎРИКНОМАСИ
"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиалининг умумий масалалар буйича бўлим бошлиги ўз хизмат вазифасини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Республика хукуматининг сохага тегишли қарорлари, Республика қонунлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ йўриқномалари, буйруқлари ва фармойишлари, почта алоқа хизмати Низоми, почта қоидалари, махаллий бошқарув органлари қарорлари ва бошқа хуқуқий-меъёрий хужжатлари, "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиал директорининг буйруқлари, ўз иш режаси асосида амалга оширади.
Филиал умумий масалалар буйича бўлим бошлиги асосий хизмат вазифалари:
Филиалнинг ёқилги мойлаш махсулотлари билан таъминлаш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан назоратни амалга оширади.
Хизмат автомашиналардан фойдаланишни тўгри ташкил қилиш, акциядорлик жамияти ва унинг почта алоқаси тармоқларига қарашли барча автомашиналарнинг созлигини таъминлайди.
Ёнгинга қарши мухофаза воситалари билан почта алоқаси тармоқлар,, алоқа бўлимлари ва тегишли биноларни таъминлайди, назорат қилади.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш буйича чора-тадбирларни белгилайди, амалга оширилишини назорат қилади.
Хавфсизлик техникаси ва йўл харакати қоидалари буйича ишларни ташкил этади.
Электр энергиясининг ишлатилиши, электр сохаси билан боглиқ назорат ишларни олиб боради, чора-тадбирлар белгилайди.
«Алоқа уйи» биносига хизмат кўрсатувчи участка фаолиятини назорат қилади, жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш, биноларни таъмирлаш, бино олди гулзорида боғбонлар ишини ташкил қилиш, бино ичида ва унинг ташқарисида ишловчи техник ходимлар ишини ташкил қилиш, шанбаликларни, бино коммуникацияларининг нормал ишлашини ташкил қилиш, ижарада турган ташкилотлар билан шартномалар тузишда қатнашади.
Акциядорлик жамияти маъмурий биносини хар байрамларда безаш, шиорларни янгилаш ва уларни доимий эстетик чиройли сақланишини назорат қилади.
Иш кабинетларининг мебель ва бошқа жихозларини янгилаш, таъмирлаш ишларини ташкил қилиш, марказий омборда корхона фаолиятида керакли барча хўжалик товарларининг мавжудлигини таъминлайди.
Жиззах филиалиа, унинг почта алоқаси тармоги балансига тегишли биноларни кадастр хизматидан ўтказади, бунга тегишли хужжатларнинг сақланиши учун жавоб беради.
Шу билан биргаликда рахбарият томонидан берилган бошқа барча топшириқларни бажаради.
Эслатма: Филиалнинг умумий ишлар буйича бўлими бошлигии филиал директорининг буйругига асосан директор ёки ўринбосарлардан бири вақтинча ишда бўлмаган вақтда унинг вазифасини бажаради.
Лавозим йўриқномасига почта хизмати сохасида бўладиган ўзгаришлар муносабати билан қўшимчалар киритилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |