“Тасдиклайман”
Мактаб директори
__________Э.Мухмддинов
Шахрисабз туман ХТБ бўлимига қарашли 61-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар, ота-оналар ва фахрий укитувчилар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни”га багишлаб “Ким Ватанга содик булса мен дур уша” шиори остида утказиладиган тадбирнинг
Б А Ё Н Н О М А С И
2021 йил 14 январ Мактаб биносида
Тадбирни мактабнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Жабборов кириш сўзи билан очиб, барчани “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклади ва тадбирни очик деб эълон килди. Шундан сунг хамма ўрнидан туриб, жўр овозда Ўзбекистон мадҳияси ижро этилади.
Мадҳия
Серқуёш, ҳур ўлкам элга бахт, нажот
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илм-у фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Олтин бу водийлар-жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон
Оламни маҳлиё айлаган диёр!....
Шундан сунг мактаб директорига суз берилди.
Сузга чикди: Мактаб директори Э.Мухиддинов Ассалому алайкум, азиз устозлар, қадрли ўқувчилар! Барчангизни “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклайман. Маълумки, 1992 йил 14 январь куни “Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларини ташкил этиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президент И.А.Каримовнинг фармони эълон қилинди.Шунга кўра биз ҳар йили 14 январни Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонлаймиз.Чунки бош қомусимизда Ватан учун ҳарбий хизматни ўташ ҳар бир йигитнинг фуқаролик бурчи эканлиги белгилаб қўйилган. Ушбу бурчни шараф билан адо этмоқлик учун айни шу дамдан бошлаб биз соғлом, бақувват, кучли, довюрак, ватанпарвар, халқига садоқатли бўлиш каби сифатларни ўзимизга сингдиришимиз зарур. Дермишларки, қиз бола дунёга келса хона-ю ховли, тандир-у ўчоқ суюнар экан. Ўғил бола дунёга келса, дала-ю боғ, тоғ-у тош, саҳро-ю сарҳадлар бизни яшнатади, қўриқлайди, деб енгил нафас олиб,Оллоҳга шукроналар айтар экан. Тарихдан маълумки,Спитамен Суғдиёна элида юнон македон босқинчиларига қарши аёвсиз курашга бошчилик қилган. Ўлкамизда яшовчи барча кишиларни бирлаштирган. Ҳатто Искандар унинг жасур жангчи ва моҳир саркардаларимга тан берган. Амир Темур эса “Биз ким, мулки Турон, Амири Туркистонмиз! Бизким, миллатларнинг энг қадими ва энг улуғи Туркнинг бош бўғинимиз!” деб таърифлайди. Азиз укувчи – ёшлар, сиз буюк халк ворисларисиз. Сизга аждодларимиз ҳоки ётган муқаддас тупроқни кўзингизга тўтиё қилиб авайлаб асраб, боболарингиз ишларини давомчилари бўлишингизни тилайман. (Эътиборингиз учун рахмат). Шундан сунг мактабнинг фахрий укитувчисига суз берилди.
Сузга чикди: мактабнинг фахрий укитувчиси Б.Савриддинов Ассалому алайкум, азиз устозлар, қадрли ўқувчи-ёшлар! Барчангизни “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклайман. Юкорида хакикатдан яхши фикрлар айтилди, кушамча килиб шуни айтаманки, Қомусимизнинг фуқароларнинг бурчлари тўғрисидаги 11-бобида Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи эканлиги кўрсатиб қўйилган. Шунингдек, Конститутсиянинг 125, 126-моддаларида ҳам давлатимизнинг мудофаа ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида етарли даражада қуролли кучларига, армиясига эгалиги таъкидлаб ўтилган.Албатта Армия - лотинча сўз бўлиб, ҳар бир давлатнинг қуруқликдаги қўшинларидир. Армиямизга Давлатнинг қуролли кучлари, турли қўшин турларининг қўшилмалари ва айрим қисмлардан ташкил топган тезкор-оператив бирлашмалар, умумқўшин, танк, ҳаво армияси ва бошқа қўшинлар киради. Мудофаа Ўзбекистон давлатини, унинг ҳудуди, чегаралари, хали ва бойликларини душмандан ҳимоя қилишдир. Агар мамлакатимизга қўққисдан душман ҳамла қилгудек бўлса, унга қарши ҳужумга ўтишдир.Ўзбекистон Республикасининг қуролли кучлари бу: 1.Қуруқликдаги барча қўшинлар, 2. Ҳарбий ҳаво кучлари, 3.Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари, 4. Махсус ва муҳандислик -қурилиш қўшинлари, 5.Чегара қўшинлари, 6.Миллий гвардия, яъни сараланган қўшинлардан иборатдир. Бугун жаҳонда ўзбек халқининг яратган самолётларини, автомашиналарини, тракторларини, электрон ускуналарини, тўқимачилик саноати маҳсулотларини кўриб, ишлатиб, уларнинг яратувчиларига тан бераётганларнинг сон-саноғи йўқ. Бугун Ўзбек спортининг донғи ҳам бутун дунёни тутмокда.Дунёда она-юртини ҳимоя қилишдан ортиқ муқаддас бурч йўқдир. Ватанни ҳимоя қилиш - ўз ота-онасини, оиласини, уйини, халқини ҳимоя қилиш демакдир.Бунинг учун ҳар бир йигит-қиз ёшликдан қўрқмас, жасур, жисмонан бақувват, соғлом, энг асосийси, ватанпарвар бўлиб улғайиши керак. Она-Ватанимизнинг эртаси, унинг гуллаб яшнаши, чегараларимизнинг мустаҳкам қўриқланиши сиз ёшларнинг қўлимизда. Келажакда сизлар ҳам акаларингиз каби она-Ватанимизнинг қўрқмас, жасур, мард посбонлари бўлиб етишмоғимиз керак. Зеро, Гофур Гулом айтганларидек, Билиб куйингки Сизларни Ватан кутади. (Хаммангизга эътиборингиз учун рахмат). . Шундан сунг байрам тантаналари утказилди. Синф укувчилари томонидан тайерланган кушиклар куйланди. Ўқувчилар ўз маҳоратларини турли жисмоний ҳамда ҳарбийча машқ усуллари орқали намойиш этадилар ва тадбирга якун ясалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |