3. Гаров нарсаси 3.1. "Гаровга қўювчи" Қашқадарё вилояти ИИБ ЙХХБ ХУЗУ томонидан 13.05.2022-йилда руйхатда олиниб берилган AAF4533909-сонли транспорт воситасини кайд этиш воситасига асосан тегишли булган, COBALT GX/16ATB русумли, 2022-йилда ишлаб чикарилган,, Т/В тури енгил автомобил, двигател: №B15D213220892DJDX0042, кузов №XWBJA69VENA081652, шасси: рақамсиз Двер вертикал, ранги: ОҚ давлат ракам белгиси 70L844SA бўлган автомашинасини гаров таьминоти сифатида такдим этилади.
3.2. Гаров нарсаси Қашқадарё вилояти Косон тумани Обод МФЙда яшовчи ҳамда Гаровга қўювчининг ихтиёрида қолдирилган ва тарафларнинг __.__._____ йилда биргаликда тузган бахолаш далолатномасига 100 000 000.00 (юз миллион) сўмга баҳоланган. Бу баҳолаш далолатномаси шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
3.3. Гаров нарсаси ___.___.______ йилдаги, серия раками № ________________ –сонли ва № ______________-сонли бўлган ___________________________томонидан берилган суғурта полисига асосан суғурталанган.
4. Гаровга қўювчииниг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 4.1. Гаровга қўювчининг ҳуқуқлари: 4.1.1. Конунларда кўрсатилган ҳолларда гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан олдин бажариши;
4.1.2. Кредит қарзорликлари бўйича Банкдан маълумотлар олиш;
4.1.3. Гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини алмаштириш;
4.1.4.гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажариш ёки унинг муддати ўтган қисмини бажариш йўли билан ундирувга қаратилган гаров нарсаси сотилгунга қадар ҳар қандай вақтда гаров нарсасига ундирув қаратишни тўхтатиш;
4.1.5.гаровга олувчининг розилиги билан мажбурият бўйича қарзларини бошқа шахсларга ўтказиш;
4.1.6.гаров нарсаси нобуд бўлган ёки шикастланган ҳолларда гаров нарсасини оқилона муддатда тиклаш ёки уни бошқа тенг қимматли мол-мулкка алмаштириш.
4.2.Гаровга кўювчиииинг мажбуриятлари: 4.2.1 Гаровга олувчида гаров билан таъминланган мажбуриятларни муддатидан аввал бажарилишни талаб қилиш ва ундируви гаровдаги мулкка қаратиш ҳуқуқи вужудга келганида Гаровга олувчининг талабларини қаноатлантириш;
4.2.2. Агар гаровга кўйилган мол-мулкнинг бозор қиймати камайиб кетиши натижасида гаров етарлилиги (кредит микдоридан 125%) таъминланмаса, гаров суммасининг гаров етарлилиги талаби даражасида бўлиши учун қўшимча таъминот такдим этиш ёки кредитнинг бир қисмини муддатидан олдин кайтариш;
4.2.3. Гаров нарсасини ёнгинга қарши ва бошқа хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда тегишли ҳолатда сақлаш, унинг қийматини тушишига олиб келувчи сезиларли зарар етказувчи бузилиши ва ёмонлашувига йул қўймаслик;
4.2.4. Гаровга олувчида гаров билан таъминланган мажбурият муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш ҳуқуқи вужудга келганида гаровга олувчининг талабларини қаноатлантириш;
4.2.5. гаровга қўйилган ҳуқуқнинг ҳақиқийлигини таъминлаш учун зарур бўлган ҳаракатларни қилиши;
4.2.6.гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлишига ёки унинг қиймати камайишига сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатлар қилмаслиги;
4.2.7.гаровга қўйилган ҳуқуқни учинчи шахслар томонидан бўладиган тажовузлар ва талаблардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган чораларни кўриши;
4.2.8.гаровга олувчига гаровга қўйилган ҳуқуқда содир бўлган ўзгаришлар тўғрисидаги, унинг учинчи шахслар томонидан бузилганлиги ҳақидаги маълумотларни хабар қилиши;
4.2.9. Гаровга олувчи томонидан ҳужжатлар асосида Гаров нарсасини кўздан кечириш, ҳолатини ва сақлаш шароитини ўрганиш талаб қилинганида имконият яратиб бериш.