II Иш бошланишдан олдин хавфсизлик талаблари.
АКЗ наряд системаси тўғрисидаги Низомга талабларига асосан пайвандчи иш жойида иш бошланишидан 15 дақиқа олдин бўлиши керак.
Иш бошланишдан олдин маҳсус кийим, оёқ кийим ва ЙҲВ созлиги текширилиши керак ва кийиш керак. Маҳсус кийим тугмалари қадалган ва осилиб турадиган жойлари бўлмаслиги керак. Оёқ кийим пўлат михлари ва тақаси бўлишлиги керак.
Топшириқни Ф-З журналига ёзиб қўйиб қабул қилиши керак, ҳавфсиз иш олиб бориш инструктажларини ўтиб, завод қарорлари ва маъмурият фармойишлари билан танишиб чиқиш керак.
Ишчи хавфли ва кам учрайдиган ишга наряд олганда алохида йўриқномани талаб қилиши керак.
Пайвандчи кўчирма мосламасини шароитга қараб ишлаб чиқариш ишларига яқинроқ жойга ўрнатиб олиши ва атмосферага қараб химоя чорасини кўриши лозим.
Пайвандлаш мосламасини ва барча қисмларни созлигини бенуқсон ишлашини назорат қилиб, ишончи химоя қилишни, ток утказиш қисмини, пайванд занжирини, клем қистиргични, обратний провод, заземленияни текшириши керак.
Пайванд ускунани электр токига ёқиш ва ўчиришда электротехник хизматчини жалб қилиши лозим. Аксинча ток уриши хавфи бор.
Махсус кийимни ўз шартларига риоя қилган холда фойдаланиш.
Иш жараёнида халақит бермаслик учун ортиқча жисмларни олиб ташлаш керак.
Иш жойда ёнғинга қарши воситалар борилигини кўздан кечириш керак(қўм,сув,огнетушител).
Иш жойда горелка бўлагини совутиш мақсадида совуқ сув идиши бўлиши керак.
Электротехник аппаратини созлигини таъмирлаш, симлар,заземление, трансформатор бўлиши керак.
Предохранител, рубилник созлиги, химоя кожухини созлиги текшириш керак. Рубилникни вақтида тез ёқиб тез ўчириш.
Иш жойни текшириб 5 м дан кам бўлмаган холда айланаси (радиус) тозалаш. Мустахкам шит ёки кўчма ширма билан чегаралаб қўйиш лозим.
Газ билан пайвандчилаш олдидан қўйилагиларни назорат қилиш керак.
Горелка газ шлангини мустахкам ва махкам улаш, редуктор прокладкасини.
Сувни назорат жумрагини мослаб мустахкам бириктириш лозим.
Пайванд ишини бошлаш олдиндан текшириш керак бўлган қисмлар.
Пайванд занжирида узилиш йўқлиги.
Ўтиш қайтиш симда изоляция бутунлиги.
Эл. қурилмани атмосфера ноқулайликлардан химоясини таъминлаш.
Пайванд иши жойини чегаралаб туриш.
75.Электродержател ( ушлагичи) мустахкам ва чидамли диэлектрик ва теплоизоляцияланган материалдан тайёрланганлиги. Электродержател конструкцияси проводга мустахкам контактни таъминлайди, электродни тез алмашуви ва сифатли махкамлайди. Носоз изоляция электродержател билан фойдаланиш тақиқланади.
76. Юқори босим таъсирида ускунани ёқиш симлари химояланганига ишонч хосил қилиш керак, кимёвий жинслар ва механик бузилиш, носозликлардан.
77. Юқорида кўрсатилган носозликлар юзага келганда рахбарига хабар бериши ва камчиликлар бартараф этилгунча ишни давом этириш тақиқланади.
78.Ўтиш йўлларни тагида ишлаш олдидан мустахкамлиги текширилиши керак.
Енғинга чидамли материал тўшаб иш бошлаш лозим.
79. Тунгги иш вақтиларда иш жойда ёруғликни таъминлашни назорат қилиш.
80. Иш бораётганда чегаралаш хавфсизлик тахтачасини илиш керак.
81. Ёнғин хавфига қириши углекислотали ўчиргичдан фойдаланиш керак.
82.Ўтли ишда иш олиб боришдан олдин наряд олиш керак ва шахсан ўзи ёнғин хавфсизлигига қириш чораларини таъминотини назорат қилиши лозим.
83. Газ баллонни тележкада етказиш, хомут ёрдамида улаш керак, вертикал холда жойлаштириб учқундан нарида ушлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |