«SARDOR – STROY - SS» МЧЖ Страница 9
Масаланинг иккинчи бир томони ҳам борки, қанчалик қулайлик туғдирмасин, доим автотранспортлардан фойдаланиш – кишиларимизни, айниқса, ўсиб келаѐтган ѐш авлод вакилларини камҳаракатликка кўниктириб қўймоқда. Мутаxассисларнинг фикрича, умуртқа касалликлари, юрак-қoн тoмир тизимидаги муаммoлар, иммунитeт заифлашиши, oртиқча вазн, сурункали чарчаш сингари бир қатoр xасталикларнинг пайдo бўлишига айнан камҳаракатлик замин яратар экан.
Мана шундай шароитда энг арзон, атроф-муҳитга “зарарсиз” транспорт воситаси бўлган велосипедлардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, бу улов тури нафақат узоқни яқин қилади, балки уни ҳайдаш жисмoний куч талаб қилгани боис, соғлиқни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Бу эса, кунлик вақтининг асосий қисмини аудиторияларда ақлий меҳнат билан ўтказувчи талаба-ўқувчилар учун ҳам муҳимдир. Қолаверса, бунинг тарбиявий аҳамияти ҳам катта бўлиб, фарзандларимизни қимматбаҳо автоуловларга ружу қўйишидан фарқли ўлароқ, уларни “оддийлик”ка ўргатишга хизмат қилиши муқаррардир.
Мазкур масаланинг жуда долзарб аҳамиятга эга бўлган яна бир муҳим томони бор. Маълумки, мамлакатимизда ѐшлар сиѐсати устивор аҳамиятга эга бўлиб, Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурини рўѐбга чиқариш жараѐнида юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида ѐшларимизнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, уларнинг чуқур, табақалаштирилган ва касб-ҳунарга йўналтирилган билим олишларини, ўқувчиларнинг касб-ҳунарга мойиллиги, маҳорат ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танланган касблар бўйича бир ѐки бир неча ихтисос олишини таъминлаш мақсадида замонавий биноларга эга академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари барпо этилди. Мисол тариқасида олинадиган бўлса, Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши Ёшлар сиѐсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси бу борада таълимнинг узвийлигини таъминлаш ва таълим сифатини ошириш билан боғлиқ масалаларга доимий равишда эътибор қаратиши натижасида Урганч давлат университети талабалари томонидан “Велосипедни ҳаѐтга татбиқ қилиш” лойиҳаси шакллантирилди. Бугун университетда мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 600 ўринлик велосипедни сақлаш ва хизмат кўрсатиш жойи барпо этилди.
Бугун туманлардаги касб-хунар коллежларида таҳсил олаѐтган талабалар аксарият қисмининг доимий яшаш жойлари ўқиш жойларидан 10-15 км узоқликда жойлашгани боис, кўпгина холларда ота-оналар ҳам, талаба ѐшлар ҳам транспорт муаммосини (хусусан, арзон транспорт билан таъминлаш) кўтариб кўп бора мурожаат қилишади. Жойлардаги мутасадди раҳбарлар эса мунтазам равишда ушбу муаммонинг ечимини топиш мақсадида
Do'stlaringiz bilan baham: |