7-Март куни “8-Март халкаро хотин-кизлар куни” муносабати билан юкори синфлар уртасида тадбир ташкил этилди. Тадбирда байрамона куй-кушик,ракс ва сахна куринишлар намоиш этилди. Укувчилар томонидан табриклар,шеърлар хам такдим этилди. Тадбир байрамона кайфият ва кутаринки рухда булиб утди.
12 Март куни БТ. Етакчиси ва макатаб психологи ташаббуси билан юкори синф укувчилар уртасида касб-хунарлар хакида чукур билимга эга булишлари учун “Касблар куни” утказилди,мактаб укувчиларини тугри касб-хунарга йуналтириш,касб махоратларини ошириш максадида касблар хакида сухбат олиб борилди. Касбларнинг фарки,уларга булган куз карашлар хакида тушунчалар берилди. Сухбат юкори савияда булиб утди.
14-Март куни Худуд буйича “Энг намунали мактаб сардорлари”курик танлови ташкил этилди. Танловда 36,37,38,43,44,45 мактаблар катнашишди.
Курик танлов асосий низом буйича ташкил этилди. Сардорлар танлови 37 мактабда булиб утди. Кизгин бахс ва мунозаралар,сардорларнинг шиддати ва билимларини синаган танлов натижаси буйича 37 мактаб сардорлари голиб булиб,туман боскичига йулланма олишди.
14-Март куни худудлар орсида 5-ташаббус буйича хам тадбир ташкил этилди. Тадбир 37-мактаб биносида ташкил этилди. Мактаб фаесида хар бир мактабнинг кургазма бурчаклари ташкил этилди. Хар бир йуналишлар буйича хар бир мактабнинг чикишлари намоиш этилди. Тадбирда жонли ижрода кушиклар,гитара чолгу асбобида куйлар,ракслар,китобхонлик йуналиши буйича шеър ва газаллар,рубоийлар тингланди. Актёрлик махорати буйича сахна куриниши хам ташкил этилди. Мактабларнинг юкори синфлари уртасида футбол уйини ташкил этилди. Барча мактаб укувчилари тадбирда зур кизикиш билан,фаол иштирок этишди. Иштирокчиларга фахрий ёрликлар берилди. Тадбир кутаринки рухда булиб утди.
15-16 Март кунлари умумхалк хашари куни этиб белгиланган. Шу муносабат билан 44-мактабда хам хашар уюштирилди. Хашарда мактаб атрофи тозаланди,кириш кисмига гуллар экилди.
Март ойи давомида хар жума кунлари ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида,мактаб етакчиси,кутубхоначи ва мактаб сардорлари томонидан тарғибот ишлари олиб борилди.
Март ойи давомида мактаб етакчиси Батирханова Г.С. ва Сергели МФЙ инспектори Ахмаджонов Зокир,ММИБДЎ Ш.Сарсенов,амалиётчи психлолг Д.Есенбаевлар хамкорлигида хар пайшанба “Давомат” ва “Тиғ” рейдлари ташкил этиб борилди. Рейд давомида мунтазам сабабсиз дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг уйларига бориб,уларнинг ота-оналари билан тушинтириш ишлари олиб борилди.
16 мартдан мамалакатимизда пандемия туфайли Карантин эълон килинганлиги сабабли мактабдаги барча тадбир,йигилиш ва дарслар онлайн тарзда давом эттирилди. Шу сабабли хам,1-Апрель куни мактаб Сардорлар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн тарзда ташкил этилди. Йиғилишда Март ойида амалга оширган ишлари юзасидан хисоботлар тингланди. Апрель ойидаги иш режалар кўриб чиқилди ва бажариладиган ишлар бўйича сардорларга топшириқлар берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |