Синф раҳбарининг вазифалари:
-синф жамоасининг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича фаолиятига рахбарлик қилади;
-ушбу синф билан ишлайдиган ўқитувчилар ишларини режалаштиради ва уларни мувофиқлаштиради;
-ўқувчиларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларининг шаклланишини доимий равишда кузатиб боради;
-ҳарбий- ватанпарварлик тарбияси жараёнига тузатишлар киритади ва бу жараёнга ота-оналар ва мутасадди ташкилотлар вакилларини жалб қилади.
Фан ўқитувчиларининг вазифалари:
-ўқув тарбия жараёнининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида бўлишини, ўз фани воситалари ёрдамида бўлажак Ватан химоячиси шахсини шаклланишини таъминлайдилар;
-дарснинг тарбиявий мақсадлари таркибига доимий равишда ҳарбий-ватанпарварлик жиҳатларини киритадилар, ўқув мақсадига мувофиқ материал танлайдилар ва уни фаол услублар билан баён қиладилар;
-ўқув юртининг ёшлар ташкилотларига педагогик ёрдам кўрсатадилар;
-«Ватанпарвар», ёшлар ташкилотларининг бирламчи жамиятларига рахбарлик қиладилар;
тўгаракларда ўтказиладиган машғулотлардан ўқувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси учун фойдаланадилар.
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик рахбарининг вазифалари:
-ўқув юрти директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан биргаликда ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича тадбирларни режалаштиради, ёшларни Ватан химоясига тайёрлашларида синф рахбарлари ва фан ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатади;
-ўқув соатлари вақтида ЧҚБТ бўйича ва дарсдан ташқари вақтларда факультатив машғулотлар ўтказади;
-ўқув юрти маъмурияти ёрдамида ЧҚБТ моддий базасини ривожлантиради ва такомиллаштиради;
-ЧҚБТ фанини бошқа фанлар билан фанлараро боғлиқлигини таъминлайди;
-ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича фаоллар кенгашини тайёрлашга рахбарлик қилади;
-ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича педагогик кенгашга ва ёшлар ташкилотларига «Шунқорлар» ва «Темурбеклар» ҳарбий-спорт ўйинларини ташкиллаш ва ўтказишда услубий ёрдам кўрсатади;
-ҳарбий-техник тўгаракларини ташкиллайди ва улар ишига рахбарлик қилади;
-ўқув юртида оммавий-мудофаа ишлари бўйича тадбирларга рахбарлик қилади ва бу ишларга масъул шахслар, ташкилотлар, ўқитувчилар, захирадаги фахрийлар ва ота-оналарни жалб қилади;
-юқори синф ўқувчилари билан оммавий-мудофаа тўгаракларида шахсан машғулотлар ўтказади;
-«Ватанпарвар», ёшлар иттифоқи сингари ташкилотларнинг бирламчи жамиятларига услубий ёрдам беради;
-ҳарбий қисмлар ва хомий ташкилотлар билан ўқув юрти ўртасидаги алоқаларни таъминлайди;
-ўқувчиларда ҳарбий хизматга, ҳарбий касбларга бўлган қизиқишни рағбатлантиради ва ҳарбий касбларга йўналтириш ишларини олиб боради;
-ҳарбий қисмлар, хомий ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг ёрдамидан ЧҚБТ фани, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси самарадорлигини оширишда, ўқув-моддий базасини такомиллаштиришда фойдаланади.
Таянч иборалар:
Ватан химоясига шайлик, ватанпарварлик туйғуси, умумий ва махсус талаблар, ахлоқий-сиёсий тайёргарлик, ҳарбий-техник тайёргарлик, ҳарбий фаолият, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тамойиллари, ҳарбий- ватанпарварлик тарбиясининг шакл ва услублари, рағбатлантириш услуби.
Do'stlaringiz bilan baham: |