Йиғилишни олиб борувчи раис:
Ҳисобот - сайлов йиғилиши муҳокамасига қуйидаги масалалар тақдим этилади:
1. Мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил апрель ойидан 2020 йил март ойигача бўлган фаолияти ҳақида ҳисоботи;
2. Касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг ўринбосари вазифасига сайлов;
Кун тартибига яна қандай қўшимча ёки ўзгартиришлар бор?
Мазкур йиғилиш кун тартибини тасдиқлаш ҳақида таклифлар тушмоқда.
Бошка таклифлар борми? Ана шу таклифга қўшилганларнинг қўл кўтариб тасдиқлашларини сўрайман.
Қаршилар? 3 Бетарафлар? 1
Таклиф 100 нафар қатнашчи томонидан тасдиқланди.
Энди иш тартибини ҳам тасдиклаб олишимиз керак.
Маърузачига 15 дақиқагача;
Музокараларда сўзга чиқувчиларга 5 дақиқагача;
2 ва 3- масалалар учун 10 дақиқагача;
Маълумотлар учун 3 дақиқагача вақт ажратилсин деган таклиф бор. Бошқа таклиф йўқми?
Мазкур иш тартиби тасдиқлансин деганларнинг қўл кўтариб тасдиқлашларини сўрайман.
Ким қарши? Йўқ Ким бетараф? Йўқ
Таклиф 104 нафар қатнашчи томонидан тасдиқланди.
Энди кун тартибидаги масалаларнинг мухокамасига ўтамиз.
Ишчи раёсат аъзоси Б.Рахимов сўзга чиқиб, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Салимовга огоҳлантирилганлигига қарамасдан йиғилишга қатнашмаётганлиги сабабли ҳисобот маърузаси тақдимоти Д.Салимов томонидан янги сайланган раёсат кенгашига тақдим қилинганидан сўнг таништирилишини айтди.
Йиғилишни олиб борувчи раис:
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Кун тартибидавги 1-масала юзасидан маърузачи йўқлиги ва шу кунгача ҳисоботни тақдим этмаганлиги сабабли кун тартибидаги кейинги масалага ўтилади.
Кун тартибидаги 2-максалага ўтиш ҳақида таклиф тушди.
Бошқа таклифлар бўлмаса таклифни овозга қўяман.
Кун тартибидаги 2-максалага ўтилсин деган йиғилиш аъзоларини қўл кўтариб тасдиқлаб беришларини сўрайман.
Қаршилар? 3 Бетарафлар? Йўқ
Таклиф 100 нафар қатнашчи томонидан тасдиқланди.
Энди касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисобот давридаги фаолиятига баҳо беришимиз керак. Кимда қандай таклиф бор?
Мактаб-интернат кутубхоначиси кўриш бўйича 1-гурух ногирони Ф.Шералиева сўзга чиқди. Ф.Шералиева ўз сўзида ўтган даврдаги раёсат аъзолари барчага тенглик тамойилларини бузган ҳолатларини айтиб ўтди. Ўз сўзларида раёсат кенгаши аъзолари орасида ўз манфаатини ходимлар манфаатларидан устун қўймайдиган, ходимларни химоя қиладиган, халол ва виждонли жамоадошлар сайланиши келгусида муассасадаги муҳитни яхшилаш, ходимларни руҳан қўллаб қувватлаш албатта ўз самамрасини беришини, эски раёсат аъзолари ва раиси номзодликка тавсия этилмаслигини таклиф этди. Ходим сифатида Ф.Шералиева собиқ касаба уюшмаси раёсат кенгаши ишидан қониқмаганлигини айтиб ўтди.
Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Тожибоев Т. Д.Салимов қўлидан келганича ишлаганлиги ва Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси фарғона шаҳар бўлими томонидан юборилган совғаларни бериб келишини айтиб, Д.Салимов номзодини тавсия қилди.
Биология фани ўқитувчиси Б.Рахимов сўз олиб, собиқ касаба уюшмаси фаолиятидан қониқмаганлигини айтиб сабабларини кўрсатиб ўтди. Касаба уюшмасининг охирги 5 йиллик фаолияти давомида ходимлар талаблари инобатга олинмасдан бирор маротаба Д.Салимов томонидан ҳисобот йиғилишлари ўтказилмаганлигини, ажратилган маблағлар сарфланиши юзасидан маълумотларни беришдан бош тортиб келганлигини айтиб ўтди. Д.Салимов барча ходимларга бир хил қарамаслиги жамоада норозиликлар келтириб чиқарганлиги, шаффофликни таъминлай олмаганлиги сабаб айрим ходимлар аъзолик бадалини тўлашдан бош тортишдан бошқа иложилари қолмаганликларини айтиб ўтди. Ўз сўзи сўнгида Б.Рахимов тарих фани ўқитувчиси Б.Расулов номзодини касаба уюшмаси раиси сифатида тавсия қилди.
Логопедия фани ўқитувчиси Э.Сайдуллаева сўзга чиқиб, ходимлар томонидан ҳар йили ходимларга рағбатлантириш ёки байрам муносабабти билан совғалар берилишини сўраб келингани, лекин айрим сабабларга кўра фақат 6-7 нафар ходимларгагина совға берилганлигини бундан буён янги сайланган раёсат аъзоларидан одиллик билан ёндошиб барчага бир хил қараб, ўқитувчи ходимлар тенглик тамойилларига амал қилган ҳолда тақдирланиб борилишини таъминлашларини айтиб ўтди. Олдинги иш фаолияти олиб борган муассасаларда барча ўқитувчиларга байрам совғалари берилганини таъкидлаб ўтди. Келгусида раёсат кенгашидан байрамларда барчага эътиборли бўлишини сўради.
Шу жумладан сўзга чиққан йиғилиш қатнашчилари касаба уюшмаси фаолиятидан норозиликларини билдириб ўтдилар.
Касаба уюшма қўмитасининг хисобот давридаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин деган таклиф тушаяпти.
Ким шу таклифга қўшилса овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар? 24 Бетарафлар? Йўқ
Таклиф 80 нафар қатнашчи тарафидан тасдиқланди.
Йиғилиш қарори лойиҳасини ўқиб эшиттириш учун сўз Д.Мамадиёровга берилади.
Қарор лойиҳаси бўйича кимда таклиф, мулоҳаза ёки эътирозлар бор?
Қарор лойиҳаси асос учун қабул қилинсин деган таклиф тушди.
Шу таклифга қўшилганларнинг қўл кўтариб тасдиқлаб беришингизни сўрайман.
Қаршилар? 3 Бетарафлар? 1
Таклиф 100 нафар қатнашчи томонидан тасдиқланди.
Сўзга чиққанларнинг таклифлари асосида қарор лойиҳасини қайта кўриб чиқиб, тўлалигича қабул қилинсин деган таклиф бор.
Бошка таклифлар борми?
Бўлмаса шу таклифга қўшилган йиғилиш иштирокчиларини қўл кўтариб тасдиқлаб қўйишларингизни сўрайман.
Қаршилар? 3 Бетарафлар? 1
Таклиф 100 нафар қатнашчи томонидан тасдиқланди.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!
Кун тартибидаги иккинчи ва учинчи масалалар ташкилий масала бўлганлиги сабабли овоз бериш тартибини келишиб олишимиз керак.
Сайловни очиқ овоз бериш шаклида ўтказиш тўғрисида таклиф тушяпти.
Ким бу таклифга қўшилса овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар? 1 Бетарафлар? 1
Таклиф 102 нафар қатнашчи томонидан тасдиқланди.
Овоз бериш жараёнида фақат муассаса касаба уюшмаси аъзолари иштирок этиши лозимлигини эслатиб ўтаман.
Овоз бериш натижаларини ҳисоблаб бориш ишчи раёсатига топширилсин деган таклиф бор. Бошқа таклифлар бўлмаса, овозга қўяман.
Ким шу таклифга қўшилса овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар? 2 Бетарафлар? 2
Таклиф 100 нафар қатнашчи томонидан тасдиқланди.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари энди ташкилотимизнинг касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаб олишимиз керак.
Ташкилот касаба уюшма қўмитаси раиси вазифасига номзод кўрсатиш бўйича кимда таклиф бор?
Ташкилот касаба уюшма қўмитаси раиси вазифасига Б.Расуловнинг номзоди кўрсатилди.
Б.Расуловнинг ташкилот касаба уюшма қўмитаси раиси вазифасига сайлансин деганларни қўл кўтариб овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар? 4 Бетарафлар? 1
Вилоят кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раиси вазифасига Б.Расулов сайланди. Табриклайман.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари энди ташкилот касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосарини сайлаб олишимиз керак.
Ташкилот касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари вазифасига номзод кўрсатиш бўйича кимда таклиф бор?
Ташкилот касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари вазифасига С.Алдашеванинг номзоди кўрсатилди.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ
С.Алдашевани вилоят кўзи ожиз боалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкилот касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари вазифасига сайлансин деганларни қўл кўтариб овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар? 4 Бетарафлар? 1
Вилоят кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкилот касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари вазифасига С.Алдашева сайланди. Табриклайман.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан қарор лойиҳасини ўқиб эшиттириш учун сўз Г.Мирзааҳмедовага берилади. Марҳамат.
Do'stlaringiz bilan baham: |