таълим натижалари– ўзлаштирилган билим, малака ва кўникмалар ҳамда ўзлаштирилган компетенциялар;
ўқув туркуми– асосий таълим дастурининг илмий ва (ёки) касбий фаолиятнинг тегишли соҳасида билим, малакаларни ўзлаштириш ва компетенцияларни шакллантиришни таъминлайдиган фанлар (модуллари) йиғиндиси;
АРМ- ахборот ресуруслар маркази;
ИТИ – илмий тадқиқот ишлари;
ОТМ- олий таълим муассассаси;
ЎММ – ўқув методик мажмуа.
3 Таълим йўналишининг тавсифи
3.1 Ушбу таълим йўналишини қамраб олувчи олий таълимнинг асосий таълим дастурини ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга «бакалавр» малакаси (даражаси) хамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий хужжат(лар) берилади
3.2 Асосий таълим дастурининг меъёрий муддати ва мос малака (даража)си 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Асосий таълим дастурининг муддати ва битирувчиларнинг малакаси
Do'stlaringiz bilan baham: |