X = aX+Y,
бу ерда:
Х - ялпи маҳсулотлар вектори
Y - пировард маҳсулотлар вектори
а - бевосита ҳаражатлар коэффициентлари матрицаси.
(7 ) дан Х-аХ=Y. Бу ерда Х=ЕХ деб оламиз. Е- бирлик матрица. У ҳолда (Е-а)х=y ёки
Х=(Е-а)-1Y (8)
(Е-а)-1 = В деб олсак Х=BY (8 ) ёки
кўринишда ёзиш мумкин.
У ҳолда ҳар бир i-тармоқ учун қуйидаги ўринли:
(9)
Бу ерда bij коэффициентлар тўлиқ моддий ҳаражатлар коэффициентлари дейилади. bij таркибига aij билан биргаликда билвосита ҳаражатлар хам кушилади. Тегишли aij ва bij лар учун қуйидаги муносабатлар ўринлидир.
1) aij 0, bij 0
2) aij bij 13.5. ТАБ асосий моделининг шаклини ўзгартириш ёрдамида яна бир неча иқтисодий кўрсаткичларни, жумладан, бевосита ва тўла меҳнат ҳаражатлари коэффициентларини хам аниқлаш мумкин. Бу ҳолатда табиий (натурал) ўлчовдаги маҳсулотлараро балансга асосланамиз. Баланс сатрларида ҳар бир маҳсулотнинг бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва сўнгги истеъмолга тақсимланиши ҳамда ҳамма турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга жонли меҳнат сарфланиш тақсимоти кўринади. (Меҳнат сарфлари бир хил мураккабликда деб олинади).
j- j-маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган жонли меҳнат ҳаражатлари,
Xj- j-маҳсулотни ишлаб чиқариш хажми бўлсин.
У ҳолда - j-маҳсулотнинг 1 донасини ишлаб чиқаришдаги бевосита меҳнат ҳаражатларини кўрсатади. Тўла меҳнат ҳаражатлари тушунчаси бевосита жонли меҳнат ҳаражатлари билан моддийлашган меҳнат ҳаражатлари йигиндиси сифатида қаралади ва қуйидагича ҳосил бўлади:
Бу шаклда ҳар бир j- маҳсулот учун:
Tj - j-бирлик маҳсулотга сарфланган тўла меҳнат ҳаражатлари коэффициенти;
tj - бирлик маҳсулотга сарфланган бевосита жонли меҳнат ҳаражатлари коэффициенти;
aijTi - i- ишлаб чиқариш воситаси ёрдамида j-маҳсулотга кучирилган моддийлашган меҳнат ҳаражатлари.
(10)
Бу тенгламадан зарур алмаштиришлар ёрдамида қуйидаги тенгламани олиш мумкин:
Бу ерда bij - тўла ҳаражатлар коэффициентларидир. Демак, ҳар қандай j-маҳсулот учун тўла меҳнат ҳаражатлари катталиги барча хилдаги маҳсулотлар турларига сарфланган бевосита меҳнат ҳаражатларининг солиштирма йигиндиси сифатида аниқланиши мумкин.
Тўла меҳнат ҳаражатлари кўрсаткичлари ҳар бир маҳсулот тури бўйича 1 дона маҳсулотга сарфланган ҳақиқий ижтимоий меҳнат ҳаражатларини акслантиради.
Таянч иборалар.
Баланслар.