I БОБ. “ГЛОБАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТИЗИМИ” ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
1.1. “Глобал ишлаб чиқариш тизими” фани тараққиётнинг устувор йўналишлари
Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни бажариш учун кадрлар билан ишлашнинг бутун тизимини такомиллаштиришга доир бир қатор ишларни албатта амалга оширишимиз керак”5 деб таъкидлаб ўтган эди. Шунинг учун “Қандай оғир бўлмасин, тан олишимиз керак, юртимиз равнақи учун энг зарур йўналишлар бўйича изланувчан, истеъдодли ёш кадрларни четда, ривожланган давлатларда ўқитишга мажбурмиз”6 деб таъкидлаб ўтди.
Ҳар қандай корхона ёки фирма ишлаб чиқариш муносабатлари асосига қурилади. Ишлаб чиқариш корхонасининг мақсади маълум маҳсулот ишлаб чиқаришдир. Бунда фаолият кўрсатувчи кишилардан яратувчанлик, ижодкорлик, ишлаб чиқариш талаб қилинади, яъни тадбиркорлик ҳислатлари бўлиши лозим.
Республикамиз ишлаб чиқариш корхоналарида чет эл тажрибаларидан кенг фойдаланиш саноатни ривожлантирибгина қолмай, ишлаб чиқариш соҳасида ўзимизнинг миллий дастурларимиз, усулларимиз ва тажрибаларимизни яратишимизда ҳам олға қадам ҳисобланади. Бугунги кунда ишлаб чиқаришни ривожлантириш республикамизнинг ўз олдига қўйган энг муҳим вазифаларидан биридир. Маҳсулотни халқаро стандартларга жавоб берадиган, рақобатбардош ва шу билан бир қаторда улгуржи нархларда таклиф этиш ҳар бир ишлаб чиқарувчининг олий мақсади бўлиш керак. Бу эса ходимларни иш жараёнига жалб этишда қатор замонавий бошқаришни ташкил этиш усулларидан фойдаланишни талаб этади.
Айни пайтда мамлакатимиз тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили бугунги кунда жаҳон бозорида инфратузилмаси ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётганини ҳар томонлама ҳисобга олишни, шу асосда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича стратегик ёндашув ва тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этмоқда.
“... 2017 йилда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари 5,5 фоизни ташкил этди, экспорт ҳажми қарийб 15 фоизга кўпайди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 854 миллион долларга етди. Жорий йилда мамлакатимизда 12 та эркин иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилди ва бу ташкилий чоралар ҳудудларни жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Йил давомида биз учун ғоят муҳим бўлган янги иш ўринларини ташкил этиш масаласи доимий эътиборимиз марказида бўлди. 2017 йилда янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди”7.
Бозор иқтисодиёти шароитида фақатгина кам харажат қилган ҳолда юқори даромад олиш имкониятига эга самарали корхоналаргина рақобатга бардош бера оладилар. Корхона харажатлари иккита омил: ташқи ва ички омилларга боғлиқ. Ташқи омилларга корхона ўз таъсирини кўрсата олмайди, яъни улар натижасида юзага келувчи харажатларни камайтира олмайди. Ички омиллар натижасида юзага келувчи харажатларга эса корхона ўз таъсирини ўтказиши, яъни уни камайтириши мумкин. Корхона ресурсларини бошқариш айнан корхона учун ички омил ҳисобланади ва шу сабабдан, ресурсларни самарали бошқаришни ташкил қилиш корхона ихтиёрида бўлади. Шу жиҳатдан қараганда корхона рақобатбардошлигини оширишда ресурсларни самарали бошқариш долзарб аҳамият касб этади.
Чет эл тажрибасида ходимлар муаммоларини ҳал қилишга доир иккита асосий ёндашув мавжуддир. Биринчи ёндашув диққат эътиборни шунга қаратадики, “Инсон ресурсларини бошқариш” мазкур муаммони ҳал қилишнинг стратегик жиҳатларини, шу жумладан ижтимоий ривожлантириш масалаларини қамраб олади, “ходимларни бошқариш” эса кўпроқ кадрлар билан оператив иш олиб боришга тааллуқлидир. Иккинчи ёндашув шунга асосланадики, “одам ресурсларини бошқариш” аввало меҳнат ва бандлик соҳасидаги муносабатларни давлат йўли билан тартибга солиш масалаларига, “ходимларни бошқариш” эса корхона даражасидаги меҳнат муносабатларига қаратилган.
Бу борада иқтисодий йўналишларда мутахассислар тайёрловчи олий ўқув юртларида Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастуридаги қўшимча ва танлов фанлари блокида турган «Глобал ишлаб чиқариш тизими» фанини асосий фанлар блокига олиб ўтиш ҳамда сифатли ўқитилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ушбу фан йўналиш бўйича таҳсил олаётган талабалар учун жиддий чегараланишлар, фан ҳақида аниқ тушунчага эга бўлишни ва унинг моҳиятини тушуна олиш даражасида қўл келади. Шунинг учун ҳам ушбу фан биринчи навбатда, фанни англаб олиш мезонини талаб қилса, иккинчи навбатда эса талабаларнинг ўзларининг йўналишидаги қизиқишлари, фанга янада масъулият билан ёндашишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Мамлакатимиз олий ўқув юртларида тайёрланаётган иқтисодчи мутахассисларга ушбу фан бўйича таълим олишда зарур бўлган барча даражадаги ўқув-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва ушбу ҳужжатларга асосланган ҳолда ўқув ва услубий қўлланмалар нашр этилган.
Асосий адабиётлар билан бир қаторда йўналиш бўйича таҳсил олаётган талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларга фанни ўрганишда қуйидаги хорижий адабиётларни ўрганиш тависия этилади:
1. Н.Б. Фейгенсон, И.С. Мацкевич, М.С. Липецкая. Бережливое производство и системы менеджмента качества. Москва — Санкт-Петербург. 2012.
2. Total quality management and six sigma. Edited by Tauseef Aized. 2012.
3. Луйстер Т., Теппинг Д. Бережливое производство: от слов к делу. Перевод с английского. М. 2008.
4. Марчвински Ч., Шука Д. Иллюстрированный глоссарий по бережливому производству. - М. 2005.
5. Джеффри Лайкер. ДаоToyota: 14 принципов менеджмента ведущей компании мира. Перевод с английского. - М. 2005.
6. Джеймс П.Вумек, Дэниел Т.Джонс. Бережливое производство. Как избавиться от потерь и добиться процветания вашей компании. Перевод с английского. М. 2004.
7. А. Итикава, И. Такаги и др. перевод рус. TPM в простом и доступном изложении. М. 2008.
8. Майкл Л.Джордж. Бережливое производства + шесть сигм в сфера услуг. Перевод с английского. М. 2005.
Шу билан бирга “Глобал ишлаб чиқариш тизими” фанининг “GM GMS тизими. Ходимларни жалб этиш” мавзуси бўйича ўқув модулини тайёрлаш жараёнида ўрганиб чиқилган қуйидаги илмий мақолаларни чуқурроқ ўрганиб чиқиш маслаҳат берилади:
1. Ғ.Л.Ёзиев, Ф.Х. Мадатов., “Lean production: Корхона ресусрларини самарали бошқаришнинг замонавий концепцияси сифатида”. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017.
2. Rachna Shah, Peter T. Ward, «Lean manufacturing: context, practice bundles, and performance». Journal of Operations Management 21 (2013) 129–149.
3. Ratan J.S.Dheer. Tomasz Lenartowicz. «Career decisions of immigrants: Role of identity and social embeddedness». Human Resource Management Review. Volume 28, Issue 2, June 2018, Pages 144-163.
4. Н. И. Архипова, «Современные проблемы управления персоналом». М.: 2018. -160 с.
Таълим соҳаси доимо илм, маданият ва маънавият учоғи ҳисобланган, илмли инсонлар доимо қадрланиб келинган. Айниқса фан-техника тараққиёти натижалари шиддат билан иқтисодиёт тармоқларига жорий этилаётган бир вақтда жамиятга энг аввало ташаббускор ижодкор кадрлар зарур. Замонавий шахс кузатиш, таҳлил қилиш, таклиф бериш, қабул қилган қарорлар учун жавоб бера олиши керак. Шунинг учун таълим жараёнини шундай ташкил этиш зарурки, бунда талабаларнинг ижодкорлик қобилияти ривожлантирилиб борилиши, унинг индивидуал қобилиятлари намоён бўлиши зарур.
Талабаларнинг “Глобал ишлаб чиқариш тизими” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиши, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, виртуал стендлар ҳамда макетларидан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва семинар дасрларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |