1.2.1-чизма
олға сурилган ғоялар баҳоланмайди ва танқид остига олинмайди;
иш сифатига эмас, сонига қаратилади, ғоялар қанча кўп бўлса шунча яхши;
исталган ғояларни мумкин қадар кенгайтириш ва ривожлантиришга ҳаракат қилинади;
муаммо ечимидан узоқ ғоялар ҳам қўллаб-қувватланади;
барча ғоялар ёки уларнинг асосий мағзи (фаразлари) қайд этиш йўли билан ёзиб олинади;
«ҳужум»ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга риоя қилиниши шарт;
бериладиган саволларга қисқача (асосланмаган) жавоблар бериш
кўзда тутилиши керак.
Умуман олганда, инновацион ғояларни фаол ривожлантиришда “Глобал ишлаб чиқариш” фанининг деярли ҳамма соҳаларида имкониятлари мавжуд. Бироқ ғояларни амалга оширишда тизимдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг бўлим ва лаборатория бошлиқлари, етакчи, катта илмий ходимлари, кафедра мудирлари, профессор, доцент ва катта ўқитувчилар ва ёш олимларнинг инновацион фаоллигини талаб даражасида деб айтиб бўлмайди.
Таълимга инновацион ёндашувнинг ижтимоий-педагогик заруриятини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:
1. Фан – техника тараққиёти ва ижтимоий – иқтисодий янгиланиш узлуксиз таълим тизими, хусусан, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнини илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, таълимдаги инновацион ёндашувлар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш;
2. Талаба – ёшлардаги маълумотлилик даражаси, интеллектуал салоҳият, ижтимоий фаоллик, ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи шахсга йўналтирилган ўқитишнинг самарали ташкилий шакллари, технологияларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш;
3. Педагогик инновацияларни ўзлаштириш ва уни татбиқ этишга нисбатан ўқитувчининг касбий-инновацион компетентлигини ривожлантириш зарурати.
“Глобал ишлаб чиқариш тизими” фанини инновацион фаолиятда олиб борадиган бўлсак, қуйидаги натижаларга эришилади:
• ўқитувчиларни янгиликка интилувчанлиги, уларни яратиш, излаб топиш кўникма, малакаси шаклланади;
• узлуксиз ўз маҳорати устида ишлаш кўникмасига эга бўлади;
• инновацион муҳитда, илғор технологияларни, интерфаол усулларда ишлаш малакаси пайдо бўлади;
• талабаларнинг мотивацияси, фаоллиги, маъсулиятини ошириш асосида уни ўқув жараёнини ҳаракатлантирувчи кучга айлантиради. У ўз навбатида таълимда сифат ва самарадорликни кафолатлайди.
Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари воситаларини таълим жараёнига кириб келиши анъанавий ўқитиш усулларига қўшимча равишда янги ўқитиш шакли – масофавий ўқитиш яратилишига омил бўлди.
Масофавий таълимда талаба ва ўқитувчи фазовий бир-биридан ажралган ҳолда ўзаро махсус яратилган ўқув курслари, назорат шакллари, электрон алоқа ва Интернетнинг бошқа технологиялари ёрдамида доимий мулоқотда бўладилар. Интернет технологиясини қўллашга асосланган масофавий ўқитиш жаҳон ахборот таълим тармоғига кириш имконини беради, интеграция ва ўзаро алоқа тамойилига эга бўлган муҳим бир туркум янги функцияларни бажаради.
Moodle – бу тизим (Content Management System - CMS) сайтининг маҳсулотини бошқаруви, ўқитувчиларнинг онлайн-курсларини тузиш қўлланмалари ва ишлаш тизими.
Бундай е-learning системаларни кўпинча бошқарув таълимоти (Learning Management Systems - LMS) ёки виртуал яратиш қуроллари (Virtual Learning Environments - VLE) деб аталади. Moodle-бу нафақат онлайн-курсларни тузиш ва ишлаш, балки унинг ёрдамида ўқув веб сайтлари билан ишлаш учун мўлжалланган аслаҳалар омборидир. Дастурнинг асосига ижтимоий конструкионизм ва ишлата олишни ўргатиш киради.
Moodle автори – Martin Dougiamas. Курснинг якунлаши билан Computer Science ва Education йўналиши бўйича университетни якунида диссертацияни тайёрлаб ёқлаган (PhD). "The use of Open Source software to support a social constructionist epistemology of teaching and learning within Internet-based communities of reflective inquiry". Ўқув жараёнини қўллаб қувватлаш мақсадида информацион технологиялардан фойдаланиш фикри 1999 йили - Curtin University (Австралия) – университетида WebCT коммерциявий платформасини амалиётда қўллагандан сўнг пайдо бўлган. Moodle тизимининг ишлаб чиқилишининг асосий мақсади WebCT ва BlackBoard платформасидан текин фойдаланиш эмас, балки ўқитиш жараёнида ўқитувчиларнинг имкониятларини кенгайтириш бўлган.
Moodle тизими масофадан туриб ўқитиш курслари ва веб-сайтларни яратишни дастурий таъминлаш пакетидан иборатдир. Тизимнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
-тизим ҳозирги замон педагогика ютуқлари ва ўқувчилар орасидаги ҳамкорликка бўлган эътибор, муҳокамани ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштирилган;
-масофадан туриб ўқитиш учун ҳам, кундузги ўқитиш учун ҳам фойдаланиш мумкин;
-оддий ва самарали веб-интерфейсга эга;
-дизайн модуль структурасига эга ва осонгина модификация қилинади;
-уланадиган тил пакетлари тўлиқ маҳаллийлаштириш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |