ТАРКИБИДА АЛКОЛОИД САҚЛОВЧИ ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР Доирабарг кўкмараз (A. rotundifolia C.A.Mey.) Андрахне круглолистная - Доирабарг кўкмараз (A. rotundifolia C.A.Mey.) Андрахне круглолистная
- Хусусияти: Доривор ва алколоидли
- Фойдаланиладиган қисми: Ер устки қисми (барги).
- Таркиби: Эфир мойлар, флавиноид (андрозид), алколоид (андрахинин, перофин, хоплопин), стероидлар ва спиртли бирикмалар мавжуд (Рас.Рес. 1986, 2(2)).
- Қўлланилиши: Ушбу ўсимликдан асосан ветеринария сохасида кенг кўлланилади. Хайвонларни овқат хазм қилиш ва нафас олиш органларидаги турли касалликларни даволашда ишлатилади (Рас.Рес. 1986, 2(2)).
- Тарқалиши: Кавказ, Ўрта Осиё, Орол олди текисликларида, Тиён-Шон, Помир Олой тизмаларининг адир ва тоғ минтақаларида қисман тарқалган.
Дала печаги (C. arvensis L.)Вьюнок полевой - Дала печаги (C. arvensis L.)Вьюнок полевой
- Хусусияти: Доривор ва алколоидли
- Фойдаланиладиган қисми: Ер устки қисми (гули)
- Таркиби: Алколоидлар, С витамини, кумаринлар флавиноидлар, сапонинлар, стероидлар ва бошқа бирикмалар (Расс.Ресс. 5 том, 1990).
- Қўлланилиши: Турли халқларда турлича мақсадларда фойдаланилади. Мўғиллар тиббиётида ўсимликдан тайёрлаган дори воситалари билан кўз, қулоқ оғриғи, астралгин, дерматоз сингари касалликларни даволаса. Ҳиндистоннинг халқ табобатида невроз, аёллар касалликлари, тиш оғриғи, гастрит, энтероколит касалликлари даволашда ишлатадилар. Тиббетда мазкур ўсимлик сил касаллигининг енгил кўринишларини, атресклероз, сефилисе сингари касалликларни даволашда қўлланишади (Расс.Ресс. 5 том, 1990). Мазкур ўсимликдан кўп миқдорда дори воситалари тайёрланади.
- Тарқалиши: Европа ва Марказий Осиё бўйлаб кенг тарқалган.
Чўлқизилча, оралиқ зоғоза (E. intermedia Schrenk et C.A.Mey.) Хвойник промежуточный - Чўлқизилча, оралиқ зоғоза (E. intermedia Schrenk et C.A.Mey.) Хвойник промежуточный
- Мазкур тур (E.еquisetina)дан бўйининг пастлиги, уруғкуртаг найчасининг узунли ва уруғининг тузулиши билан фарқ қилади. Ундан ташқари ўсиш минтақали хам турлича.
- Хусусияти: Доривор ва алколоидли
- Фойдаланиладиган қисми: Яшил рангли шох ва новдалари.
- Таркиби: Алколоидлар (псевдоэфедрин) ва бошқа бирикмалар бор (Холматов ва бошқалар, 1995). Асосий Тоғ қизилча етишмаган холатларда фойдаланилади. таъсир этучи моддаси эфедрин.
- Қўлланилиши: Ушбу ўсимликдан тайёрланган дори воситаси бронхиал астма, гипертония, аллергик тумов, юрак қон томир ва ревматизм сингари касалликларга қарши ишлатилади (Холматов ва бошқалар, 2006). Халқ табобати ўсимликнинг шохларида ревматизм, подагра, юрак қон томир касалликлари ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади (Курмиков, 2012).
- Тарқалиши: Ўрта Осиё, Тибет ва Ғарбий Хитой флораларида тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |