Абдуллаев Дониёр Қахрамонович 1989 йилда туғилган миллати ўзбек, маълумоти олий , мутахассислиги педагог.
Оилали 3 нафар фарзанди бор. 2016 йилда Урганч тумани 41-сон умумий ўрта мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси вазифасидан мехнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 8 йилдан ортиқ турли лавозимларда мехнат қилган.
Хозирги кунда Урганч туманинг “Равот” махалла фукаролар йғинида Ёрдамчи инспектор лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.“Ровот” махаласида фукоролар йигинида 33 йилдан буён доимий яшайди.
Фукаролар йиғини раислигига номзоднинг ДАСТУРИ Жорий йилги фукоролар йигини раислари сайловида махаладошларим менга ишонч билдириб йигин раислигига номзодимни тавсия килишган экан мен учун бу шараф уз навбатида катта масьулят .Бу ишончни оклашга бор билим ва тажрибамни махалламиз юртимиз равнаки учун сарфлашга харакат киламан .
Йиғинга раис бўлиш жуда катта маъсулият Агар ушбу лавозимга сайлансам менга юклатилаётган вазифанинг маъсулият ва жавобгарлигини сезган холда худудни хар тамонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман албатта
Аввало махаллада ижтимоий-маьнавий мухит баркарорлигини таьминлаш миллий маьнавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш уларга имкон туғдирувчи
сабаблар ва шароитларни аниклаш хамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий маьнавий-маьрифий маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига этибор каратаман
Колаверса профилактика инспектори билан махаллада оила – турмуш доирасида хукукбузорликларни олдини олиш оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.
Ахоли айниқса ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш жойларда маданий ва маърифий тадбирлар учрашувлар ижодий кечаларни ташкил этиш ичтимоий кўмакга мухтож кишиларни хар томонлама кўллаб- қувватлаш хам диққат марказимиздан четга чиқмайди.
Ёлғиз яшовчи мухтож оилаларга алохида моддий хамда маънавий эътибор қаратиш уларга хомийлар бириктириб моддий қўлаб қуватлаш кам таъминланган боқувчисини йўқатган хамда ногирон болаларга хамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.
Вояга етмаганлар ўртасида гиёхвандлик хуқуқбузорликларни олдини олиш одам савдосига қарши курашиш тероризим ва экстримизм га мойил фуқоролар билан айниқса ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш ўқувчиларнининг рухияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни химоялашни ташкил этаман.
Алкоголь ва гиёхвандлик моддалари истеъмолини зарари тўғрисида ахоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш хамда ИИБ профилактика нозирлари билан хамкорликда ишларни ташкил этишни кучайтираман.
Умумтаълим мактаби коллежи ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш “Оила- махалла- таълим муассасаси” хамкорлигини кучайтириш бўйича шунингдек коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатаман.
Махаллада ахоли мигирация рўйхатини тўлиқ шакиллантириб бориш чет давлатларда ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда сухбатлар ўтказиш уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатга олинишларини қаттий назоратга оламан.
Ахолининг ичимлик суви газва электр энергияси билан мунтазам ватўлиқ таъминланиши фойдаланилган газ ва электр энергиялари учун қарздорлигини камайтириш ва тўланиладиган тўловларини махалла фаоллари ва уй бошқарувчилари хамкорликда ўз вақтида тўланишига яқиндан ёрдам кўрсатаман.
Ахоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбирколик оилавий тадбиркорлик касаначилик хунармандчилик чорвачилик парандачилик дехқончилик таморқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.