Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Комплекс сонлар ва улар устида амаллар, комплекс сонни тасвирлаш, комплекс соннинг кўринишлери. Тригонометрик кўринишда берилган комплекс сонларнинг кўпайтмаси ва нисбати, комплекс соннан илдиз чиқариш.
Ўзгарувчи миқдорлар орттирмаларининг нисбати ва унинг маъноси, уринма таърифи, функция орттирмаси, ҳосила, унинг геометрик ва физик маънолари, ҳосила ҳисоблаш қоидалари, уринма тенгламаси.
Иккинчи тартибли ҳосила ва унинг татбиқлари, ҳосила ёрдамида функцияни текшириш ва графикларини ясаш, геометрик, физик, экстремал масалаларни ечишда дифференциал ҳисобнинг татбиқлари, оддий элементар функцияларнинг Маклорен қаторлари ва уларнинг татбиқлари
Бошланғич функция ва аниқмас функция тушунчаси, интеграллар жадвали, аниқ интеграл, Ньютон-Лейбниц формуласи, аниқ интегралнинг татбиқлари.
Дифференциал тенгламалар ва уларни ечиш усуллари.
Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
- дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
- тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
- автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;
- махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ўрганиш;
- талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;
- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
- масофавий (дистанцион) таълим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:
1.Комплекс сонлар ва улар устида амаллар, комплекс сонни тасвирлаш, комплекс соннинг кўринишлери.
2. Тригонометрик кўринишда берилган комплекс сонларнинг кўпайтмаси ва нисбати, комплекс соннан илдиз чиқариш.
3.Ўзгарувчи миқдорлар орттирмаларининг нисбати ва унинг маъноси, уринма таърифи.
4.Функция орттирмаси, ҳосила, унинг геометрик ва физик маънолари. 5.Ҳосила ҳисоблаш қоидалари, уринма тенгламаси.
6.Иккинчи тартибли ҳосила ва унинг татбиқлари.
7.Ҳосила ёрдамида функцияни текшириш ва графикларини ясаш. 8.Геометрик, физик, экстремал масалаларни ечишда дифференциал ҳисобнинг татбиқлари.
9.Оддий элементар функцияларнинг Маклорен қаторлари ва уларнинг татбиқлари
10.Бошланғич функция ва аниқмас функция тушунчаси, интеграллар жадвали.
11.Аниқ интеграл, Ньютон-Лейбниц формуласи.
12.Аниқ интегралнинг татбиқлари.
13.Дифференциал тенгламалар ва уларни ечиш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |