6
II.
Ўқитувчи олдида турган асосий вазифалар
Ўзбекистон давлатининг умумий таълим муассасаларида
ишлайдиган ўқитувчи:
-
педагогик қобилиятли, ижодкор, ишбилармон;
-
миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни,
дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, диний илмлардан
ҳам хабардор, маънавий баркамол шахс;
-
Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида тараққий
этишига
ишонадиган,
ватанпарварлик
бурчини
тўғри
англаган, эътиқодли фуқаро;
-
ихтисосга доир билимларни, психологик, педагогик
билим ва маҳоратни, шунингдек, назарий илмларни мукаммал
эгаллаган мутахассис;
-
ўқитувчилик касбига меҳр қўйган, болаларни яхши
кўрадиган, ҳар бир ўқувчиси улғайиб, яхши одам бўлишига
чин
кўнгилдан
ишонадиган,
унинг
шахс
сифатида
ривожланиб,
инсон
сифатида
камол
топишига
кўмаклашадиган мураббий;
-
эркин ва ижодий фикрлай оладиган, талабчан,
адолатли, одобли касб эгаси бўлмоғи даркор.
Ўқитувчи ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун халқ,
давлат олдида жавоб берадиган, ўқувчиларга таълим-тарбия
беришга махсус тайёргарлик кўрган, касбига мувофиқ педагогик
фаолият билан шуғулланаётган инсондир. Бу ерда «касбига
мувофиқ» жумласига эътибор бериш лозим, чунки нокасбий
педагогик фаолият билан деярли барча одамлар шуғулланади,
аммо
фақат ўқитувчигина қачон, қаерда, қандай тарбия бериш
кераклигини билади ва бу тарбиянинг самарали усулларидан
фойдаланиш ҳамда педагогик қоидаларга мос ҳолда олиб
боришни уддалай олади, ўз касбий бурчини бажариш учун
белгиланган тартибда масъулиятни сезган ҳолда меҳнат қилади.
Ўқитувчилик иши - инсон фаолиятининг энг мураккаб
турларидан биридир. Ўқувчиларни тарбиялашда уларнинг ўзига
хос хусусиятларини ҳисобга олиш, ўрганиш ниҳоятда мураккаб.
Бунда
одамлар
ўртасидаги
ижтимоий
муносабатларнинг
мураккаблигини ўзида акс эттирувчи махсус усуллардан
фойдаланилади. Аммо одамларнинг аксарият қисми ўқитувчилик
касбидан чуқур хабардор эмас ва педагогик фаолиятнинг ташқи
белгилари
бўйичагина
фикр
юритади.
Агар
саволни:
«Ўқитувчининг бошқа касбдагилардан нима фарқи бор?», - деб
7
берсак, кўп нарса ойдинлашади. Ўқитувчилик фақатгина фанни
билган кишининг вазифаси эмас, у педагогик фаолиятни ҳам
эплай олиши керак.
Албатта, математикани ўргатиш фақат математикани
биладиган одамнинг қўлидан келади. Лекин тарбиялашни
билмаган билимли математиклар ҳеч нарсага ярамайдиган
ўқитувчи бўлиб чиқадилар. «Ўқитувчи ўзи нима иш қилади? Унинг
педагогик вазифаларини қандай сўзлар билан ифодалаш
мумкин?», деган саволга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |