Тақризчилар: доцентлар Н


I.  Эстетик тарбиянинг моҳияти ва тизими



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

I. 
Эстетик тарбиянинг моҳияти ва тизими 
 
Эстетик тарбия санъат ва борлиқдаги гўзалликни қабул 
қилиш ва тўғри тушуна билиш қобилиятини тарбиялайди. У 
эстетик мезонларни ишлаб чиқишга ёрдам берадиган бадиий 
тасаввур, қараш ва эътиқодлар тизимини шакллантиришдан 
иборат. 
Шу билан бирга, эстетик тарбия ўқувчиларда ўз ҳаётига 
гўзаллик элементларини олиб кира олишга интилиш, бунга 
тайёр туриш кўникмаларини ривожлантиради ва дидсизлик
хунуклик ва пасткашлик каби иллатларга қарши курашга 
ўргатади. 
Эстетик тарбия нафақат ўқиган китоблар, кўрилган спектакл 
ёки кинофильмлар, мусиқа асарлари рўйхати билангина бадиий 
дунёқарашни кенгайтиришни эмас, шунингдек, инсон ҳиссиётини, 
шахс ғоявий ўсишини, хулқини бошқариш ва коррекциялашни ҳам 
тақозо этади. Агар ўқувчи ижодий хатти-ҳаракатлар гўзаллигини, 
ижодий меҳнат поэзиясини ҳис этиш қобилиятига эга бўлса, бу 
унинг 
юқори 
эстетик, 
шу 
билан 
бирга, 
ахлоқий 
ривожланганлигидан далолат беради. Агар одамлар роман
шеърлар ўқиса-ю, кўргазмалар ва концертларга борса-ю, лекин 
ўзи ижтимоий, ахлоқий меъёрга риоя қилмаса, уни бузса, у ҳолда 
бундай кишилар ҳақиқий эстетик маданиятдан анча узоқда 
эканлигини кўрсатади. Эстетик қарашлар ва дид одамларнинг 
ички бойлигига айлангандагина ҳақиқий ҳисобланади. 
Эстетиканинг 
фалсафий, 
психологик 
ва 
ижтимоий 
томонларини таҳлил қилиш, эстетик тарбияни амалга ошириш 


185 
масалаларини 
мукаммал 
қараб 
чиқиш 
зарур. 
Чунки 
педагогиканинг ўқувчидаги мавжуд ҳис-туйғу, кайфият, дид-
фаросат ва маънавий дунёнинг яна бошқа томонларини кенг 
қараб чиқишини унинг асосий вазифаларидан деб ҳисоблаш ҳам 
ўринлидир. 
Эстетик ривожланишнинг ёш жиҳатидан ўзига хослиги 
ўқувчиларнинг 
маълум 
таъсирларга 
сезгирлиги, 
ҳиссий 
таъсирчанлиги билан боғлиқ. Бундай таъсирларнинг кичик мактаб 
ёшидан катта мактаб ёшигача даври тахминан шундай 
ифодаланган: 
ранг; айрим предметлар, гуллар, ҳайвонлар; табиат 
кўринишлари; санъат предметлари; инсон. 
Энди ўқувчилар эстетик тарбияси ва ривожланишининг ёш 
жиҳатидан ўзига хос томонларини кенгроқ кўриб ўтамиз. 
Мактабгача ёш.
Икки ёшга тўлган болаларда образ-
тасаввурлар, кейинчалик, умумий тушунчалар пайдо бўлади. 
Идрок этиш аста-секин кузатишга қараб боради. Болаларни расм 
чизиш, лепка, мусиқага жалб этиш орқали уларда ранглар жилоси, 
шакл, чизиқлар, контурларни ажратиш, оҳангларни англаш ва 
қабул қилиш қобилияти шаклланади. Ҳали бу ёшда бола мақсадни 
ҳаракат қилиш усули билан боғламайди, предметларнинг чиройли 
томонига қизиқиши туфайли унга муносабатда бўлади. Ушбу ёш 
охирига бориб шаклни мазмун билан биргаликда қабул қилиш 
қобилияти кўзга ташланади. 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish