Тақризчилар: доцентлар Н


жавоб беришга эришиши зарур. Бу эса, ўз ўрнида, суҳбатдан



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

жавоб беришга эришиши зарур. Бу эса, ўз ўрнида, суҳбатдан 
янада мураккаброқ методга - маъруза методига ўтишга олиб 
келади. Бу энг қулай, кенг, атрофлича ва ташкилий жиҳатдан 
аҳамиятли бўлган метод ижтимоий-сиёсий, ахлоқий, ғоявий, 


138 
эстетик мазмундаги у ёки бу муаммолар моҳиятини 
тингловчиларга изчил, асосли етказишга ёрдам беради. 
Маърузанинг мантиқий асоси илмий онгга алоқадор 
маълум маънодаги назарий фикрлар ҳисобланади. Бу ўринда 
маъруза материалининг асосини ташкил этувчи кириш 
суҳбати, далиллар, иллюстратив манбалар йўналтирувчи 
ҳолат бўлиб хизмат қилади. 
Далилларнинг ишончлилиги, асослилиги, композицион 
тузилиши, жонли ва юракдан билдирилган фикрлар, сўзлар 
маърузанинг 
ғоявий 
ва 
эмоционал 
таъсирчанлигини 
оширишга ёрдам беради. 
Юқори синф ўқувчилари, талабалар 
айниқса, маъруза вақтида ўқитувчининг эркин ва мустақил фикр 
юритишига, 
кутилмаганда 
мавзуни 
ўзгартира 
олишига, 
берилаётган материалга шахсий қарашларини, нуқтаи назарини 
билдира олишига, танқидий таҳлил эта олиш қобилиятига баҳо 
берадилар. 
Оммавий ахборот воситалари орқали ўқувчилар, талабалар 
жуда кўп маълумотларни эгаллашаётгани, маълум тушунчаларга 
эга бўлаётганини назарда тутиш зарур. Лекин бу йўллар билан 
олинган тўлиқ бўлмаган билимлар, уларнинг фикрича, ҳақиқий 
билим бўлиб туюлади. Шунинг учун ўқитувчи маъруза вақтида 
ўқувчи, талабалар кўрган, эшитган ҳодиса, воқеа тўғрисидаги 
маълумотлар моҳиятини англаб етишга, ахборот воситалари 
орқали олинган билимларни таҳлил этиш, баҳо бера олишга 
ўргатиши муҳимдир. 
IV. 
Ўтказиладиган мунозараларнинг ўзига хослиги 
 
Қатъий фикр, ишончни шакллантириш, олдиндан маълум 
бўлган 
қонуниятларга 
асосланган 
фикрлар 
тўқнашувида 
эгалланган билимлар, турлича нуқтаи назар ҳамма вақт юқори 
даражадаги мустаҳкамлиги ва ихчамлиги, умумийлиги билан 
ажралиб туриши жиҳатидан мунозара методи алоҳида аҳамият 
касб этади. Мунозара юқори синф ўқувчилари хусусиятларига 
тўлалигича мос келади. Шаклланаётган шахс турмушнинг ҳақиқий 
маъносини топишга интилиш, юзаки нарсаларга ишонмаслик, 
ҳақиқатни билиш учун жуда кўплаб далилларни қиёсий ўрганиш 
каби сифатларга эга бўлади. Мунозара қатъий, тугал қарорни 
талаб этмайди. 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish