Тариx дарсларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш теxнологияси



Download 22,87 Kb.
bet2/4
Sana18.03.2022
Hajmi22,87 Kb.
#500094
1   2   3   4
Техник назорат-ўқитувчи фаолиятига тегишли бўлиб, технологияда иштирок этаётган воситаларнинг техник ҳолатини аниқлаш ва баҳолашдир. Бинобарин қўлланилиши зарур бўлган ўқитишнинг техник воситаларини машғулот олдидан тайёрлаш ёки ишлатиш жараёнида ўзгарадиган хусусиятларини белгилаб олиш таълим жараёнининг бир маромда, узлуксиз давом этилишини, вақтдан самарали фойдаланишни кафолатлайди.
Вақт ўтиши билан у ёки бу техник восита кўрсаткичлари ўзгариши, паспортида кўрсатилган мақдордан фарқланиши мумкин. Шу боисдан допуск тушунчаси технологияда қўлланилади.
Допуск (ўлчаш фарқи)-энг катта ва энг кичик чекли ўлчамлар орасидаги фарқ-ўлчовдир, дидактик жараёндир. Фойдаланаётган ҳар бир техник восита учун допуск майдони-ишлатиш чегараси мавжуд бўлади. Агар шу чегара бузилса педагогик технология сифатида путур етади ёки кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Демак ўқитишнинг техник воситасини яроқли холга келтириш чоралари кўрилади. Допуск тушунчасига шунингдек рейтинг тизимида ҳам дуч келишимиз мумкин.
Педагогик технология моҳият жиҳатидан бошқа технологиялар билан бир сафда туради, чунки «шерик»лари қатори ўз хусусий соҳасига методлари ва воситаларига эга маълум «материал» билан иш кўради ва у инсон онги тафаккури билан боғлик билимлар соҳаси сифатида бошқа технологиялардан ажралиб туради. Унинг ўзига хос жиҳати-тарбия компонентларини мужассамлаштирганидир.
Технологик ёндошув асосида ўқувчиларнинг ўқув-билим фаолиятини қандай ташкил этиш керак? Педагогик технология «синф дарс» тизимини қонуниятлари асосида жорий қилинадими ёки уни инкор этадими? каби саволларга жавоб берайлик. Кичик гуруҳларда ишлатишни ташкил этаётган ўқитувчи олдида биринчи галда гуруҳ таркиби масаласи туради. Тадқиқотчилар фикрига кўра, гуруҳ таркибининг мақбул сони-5 кишидан иборат бўлиши эътироф этилди. Гуруҳни саралашда қуйидаги ҳолатлар эътиборга олининши лозим: Биринчи ўринда турли предмет бўйича гуруҳ тузилиши мумкинлиги ҳисобга олиниши зарур, аммо бир предмет чегарасига ҳам гуруҳ таркибини турғун сақлаш тавсия этилмайди. У алоҳида ўқувчиларнинг ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда доимо ростланиб турилиши лозим. Ўқув гуруҳининг яхлитлигида ўқувчиларнинг ўзаро муносабатлари ҳам эътибордан четда қолмаслиги лозим.
Ўқув жараёнини кичик гуруҳларда ташкил этиш дарснинг барча босқичларида янги материалларни баён қилишда ўтилганларни мустахкамлашда, машқ бажаришида қўл келиши таъкидланиши: кичик гуруҳларда ишлаш технологиясини дарснинг барча босқичларида қўллаш мумкин деган фикрни ўқув предметларига ҳам кўчириш мумкин. Бироқ бу ерда гуманитар предметлар-тарих давлат ва ҳуқуқ асослари, адабиёт, баъзи ҳолларда география ва биология фанлари янги ўқув материалининг катта қисмини ўрганиш учун кичик гуруҳларнинг ташкил этилишига имкониятлар очиб беради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича кичик гуруҳларда ишлаш, кичик ёшдаги болаларни, юқори синф ўқувчиларини ўқитишда ҳам бир ҳил даражада самарали бўлади. Фронтал ишлаш шароитида ўқув материаллари мазмуни ва узатиш усуллари ҳар бир ўқитувчининг индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳамда вариантланмайди. Бу эса ўқувчига ўз хусусий фикрини билдиришга ва ривожлантиришга, ўз нуқтаи назарини асослашга имкон бермайди. Ўқув ахборотларини ўзлаштириш самарадорлигининг муҳим шарти бу жараёнга бўлган ўқувчидаги имкониятни, мисол учун, ўз тенгқурлари билан мухокамага киришиш у ёки бу савол бўйича мавқеини химоялаш ва бошқа ҳолатлар. Бундай имкониятларни фронтал шакл ҳам, индивидуал шакл ҳам бера олмайди. Бунинг учун бирмунча қулай кичик гуруҳда ишлашдир. Бунда кичик гуруҳларда ўзлаштириш даражаларининг бир ҳил эмаслигининг сабабларини топиб ўқитувчи ўз хусусий педагогик фаолиятини тузатади. Айнан шунинг учун ўқув жараёнини ҳар бир ўқувчини ўқитишнинг алоҳида босқичларида нималарга эришганини доимо ҳисобга олиш билан амалга оширилади. Кичик гуруҳларда ишлашнинг тарбиявий аҳамияти ҳам катта. Энг асосийси ўқишга қизиқиш кескин ошади, ижобий муносабатлар шаклланади. Ўқувчиларнинг жавобларидан маълум бўлишича бирор-бир ўқувчи доскада топшириқни бажараётган бўлса, қолганларнинг учдан икки қисми бегона ишлар билан ёки ўзаро гаплашиш билан банд бўлар экан. Иккинчи ўринда ўқитувчининг тушунтириши, учинчи ўринда фронтал топшириқларни бажариш жараёнида ўқувчилар кўпроқ бепарволикка йўл қўйишар экан. Кичик гуруҳларда ишлаш пайтида эса бор йўғи 2,1% ўқувчиларнинг фикри чалғиши кузатилади.
Умуман олганда педагогик технологиялар ўқув таълим тизимида узлуксиз жараён бўлиб, мураккаб тизим ҳисобланади. Энди бу йирик йўналишга махсус фанларни қўшиб янгича ёндошиш бундан ҳам мураккаб ҳисобланади. Умуман сифат-бу объектнинг сифат белгисини ифодоловчи хоссалар, аломатлар мажмуи. Сифат объектларининг кишилар эҳтиёж ва талабларини қондиришни, унинг мақсадга ва қўйиладиган талабларига мувофиқлигини таъминлайди.

Download 22,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish