Таҳририят: Бош муҳаррир – Т. Аҳмедов Масъул муҳаррир – А. Юлдашев



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/141
Sana10.11.2022
Hajmi0,83 Mb.
#863132
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   141
Bog'liq
336447 (1)

УЎК: 
620.92:330.5(575.1)


49
№ 2 (18)
Апрель-июнь, 2022 йил
устун шакллари иқтисодий ўсиш ва атроф-муҳитга 
зарарли чиқиндилар ва ресурслардан фойдаланиш 
кўринишидаги салбий таъсирлар ўртасидаги кучли 
чизиқли боғлиқлик билан тавсифланади [9].
В.Д.Андриановнинг сўзларига кўра, баъзи 
иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари барқарорликка 
эришиш имкониятларини тўғри ва тўлиқлигича 
акс эттирмайди [1].
В.Д.Андрианов маълум бир мақсадга эришиш 
учун стратегик мақсадлар, асосий мақсадларни 
аниқлаш ҳамда уларнинг мамлакат саноат корхона
-
ларидаги ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожла
-
нишга мослашувини таъминлаш деб ҳисоблайди.
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида 
истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъ
-
минлашда иссиқлик ва электр таъминоти муҳим 
роль ўйнайди. Унинг энг кенг тарқалган шакли 
иссиқлик электр станцияларида (ИЭС) иссиқлик 
ва электр энергиясини бирлашган (когенерацион) 
ишлаб чиқариш бўлиб, бу бирламчи ёқилғининг 
40%игача тежаш имконини беради. Бошқа энергия 
тизимлари (электр энергияси, нефть таъминоти, газ 
таъминоти)дан фарқли ўлароқ бу тизимлар чеклан
-
ган ҳудудда ишлайдиган маҳаллий бозорлардир. 
Баъзи экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳо
-
зирги вақтда дунёда 80 000 га яқин энергетика бозо
-
ри [2] мавжуд бўлиб, улардан 50000 таси Россияда 
[3], 6 000 га яқини Европа Иттифоқи мамлакатлари
-
да [4], қолган 24 000 таси Хитой, МДҲ давлатлари 
(Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Ўзбекистон), 
АҚШ ва бошқа мамлакатлар ҳудудида жойлашган. 
Таҳлил ва натижалар. 
Трансформация электр 
энергияси соҳасида энг кўп намоён бўлади, уни 
қуйидаги асосий хусусиятларга ажратиш мумкин:
1. Талаб:
анъанавий равишда қўлланиладиган 
модель бўлиб, реал вақт давомида энергия истеъ
-
моли кўрсаткичларини кузата олмайдиган ва нарх 
омилига қараб истеъмол ҳажмини ўзгартира олмай
-
диган истеъмолчилар атрофида қурилган бўлади. 
Ақлли ўлчаш мосламалари ва интеллектуал техно
-
логияларнинг кенгайтирилган тартибда татбиқ эти
-
лиши истеъмолчиларга энергияни истеъмол қилиш 
ҳажмини анча аниқроқ баҳолашга ва чакана энер
-
гия бозорининг фаол иштирокчиларига айланишга 
замин яратади.
2. Таклиф:
анъанавий равишда қўлланиладиган 
модель марказлаштирилган ва назорат остида фа
-
олият юритадиган кам сонли йирик энергия ишлаб 
чиқарувчилари атрофида қурилган бўлади. Ушбу 
модель паст қувватга эга, катта майдонларга тарқа
-
ладиган ва дискрет режимда ишлайдиган, қайта 
тикланувчи энергия қурилмаларини жорий этиш 
билан ўзгармоқда. Ушбу моделнинг ўзгариши, элек
-
троэнергия олишнинг янги 34 та турининг пайдо 
бўлишига олиб келмоқда. Асосан саноат тармоғи
-
даги чиқиндиларнинг утилизация қилиш техноло
-
гик жараёнига қўшилиши ҳам янги ёндашувларни 
яратмоқда. Хусусан, чиқинди газ маҳсулотларидан 
иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий самарадорлиги юқори ҳисобланади.
3. Анъанавий энергетика 
саноатида электр энер
-
гиясини сақлаш технологиялари жуда камдан-кам 
ҳолларда фойдаланилган. Электр энергияси асосан 
гидроаккумуляторли электр станцияларида сақлан
-
ган. Шу сабабли талаб ва таклифни мувозанатлаш 
зарурати қайта тикланувчи энергия манбаларининг 
кенг миқёсда тарқалиши ва умуман самарадорлик 
кўрсаткичларини максимал даражада оширишга 
жиддий омил сифатида таъсир ўтказмоқда. Гарчи 
янги энергия сақлаш технологиялари ҳали кенг 
қўлланилмаган бўлса-да, улар янги технологиялар 
пайдо бўлиши билан ривожлана бормоқда. Хусу
-
сан, қуёш энергияси концентраторларида иссиқлик 
энергиясини сақлаш технологиялари ҳамда тарки
-
бий силжишлар таъсири остида яъни электр транс
-
порт воситаларини кенг қабул қилиш имкониятла
-
ри натижасида тобора ривожланиб бормоқда. 
Ушбу ўзгаришларнинг ядроси ва энергетика 
тармоғининг ривожланиши “ақлли” энергия тизим
-
ларини яратиш ва амалиётга татбиқ қилишдир. Энг
муҳим жиҳат шундаки, ақлли ўлчаш мосламалари 
ва ақлли тармоқларни кенгроқ қабул қилишдир. 
Шу билан бирга технологик янгилик истиқболлари 
анча кенг бўлиб, бу талабга жавоб бериш, тармоқ 
ва микротармоқларни тартибга солиш каби йўна
-
лишлар учун янги имкониятлар яратиши мумкин. 
Бу секторнинг тартибга солиниши ундаги инфра
-
тузилманинг имкониятларидан кенг фойдаланишга 
ёрдам беради. Хусусан, улгуржи электр энергияси 
бозорида истеъмолчиларнинг иштироки ёки кун
-
лик нархларнинг шаклланиши ҳисобига, бу орқали 
талабнинг энг юқори даврида истеъмолни камай
-
тириш рағбатлантирилади. Шу билан бирга, ушбу 
тенденциялар энергия бозорларининг ишлаши
-
га таъсир кўрсатади. Бунда ресурслар ва электр 
энергияси нархларининг ўзгарувчанлиги шаффоф 
бўлмаган ва янада мураккаб хеджлашнинг қисқа 
муддатларига мослашувчан бўлган бозор тузил
-


50
Iqtisodiyot: 
tahlillar va prognozlar
маларини яратишни талаб қилади. Бозор эса янги 
иштирокчиларнинг пайдо бўлиши истиқболларини 
кенгайтиради. Ушбу ўзгаришлар натижасида юза
-
га келадиган асосий имкониятлар барқарорликни 
мустаҳкамлаш билан боғлиқ бўлиб, биринчидан, 
қайта тикланувчи энергия манбаларининг дискрет
-
лигини қоплаш имкониятларини сезиларли дара
-
жада ошириш, иккинчидан, энг юқори юкланиш 
даврларида истеъмолни тартибга солиш, учинчи
-
дан, ваколатли истеъмолчилар томонидан умумий 
истеъмолни камайтириш ҳисобига, хусусий энер
-
гия истеъмоли ва унинг назоратини таҳлил қи
-
лишда фаол иштирок этади. 
Ақлли ўлчаш мосламалари ва қувват сақлаш 
тизимлари энергетика соҳаси ривожланишининг 
Марказий омили бу сектор иштирокчилари томо
-
нидан қабул қилинган маълумотлар ҳажми ва сифа
-
тининг ўзгаришига олиб келади. Анъанавий электр 
энергияси истеъмоли, истеъмол қилинаётган энер
-
гиянинг умумий миқдорини қайд этадиган ўлчаш 
мосламалари билан аниқланади, лекин уни истеъ
-
мол қилиш вақтини ўлчамайди. Ушбу ҳолат замо
-
навий электрон ўлчаш мосламалари пайдо бўлиши 
билан ўзгариб бориши мумкин. Бунинг учун қуйи
-
дагиларни жорий қилиш лозим:
- энергия истеъмолининг вақтини ҳам, истеъмол қи
-
линган ҳажмини ҳам ёзиб олувчи ўлчаш мосламалари 
яратиш ва истеъмолчи профилини шакллантириш; 
- улар дарҳол уяли телефон тармоқлари ёки 
электр тармоғининг симлари орқали маълумот юбо
-
риш ва қабул қилиш имкониятига эга бўлиши лозим.
Биргаликда ушбу янгиликлар истеъмолчилар, 
етказиб берувчилар ва операторлар учун имкони
-
ятлар доирасини сезиларли даражада кенгайти
-
риш имконини беради. Истеъмолчилар реал вақт 
режимида истеъмол қиладиган электр энергияси 
миқдори тўғрисида батафсил маълумот олишлари 
мумкин, бу уларга истеъмол қилиш хусусиятлари
-
ни таҳлил қилиш ва керак бўлганда уларга туза
-
тишлар киритиш имконини беради. Худди шундай, 
операторлар ва етказиб берувчилар ўзларининг 
тармоқлари реал вақтдаги ҳолатларини кўришлари 
мумкин. Бу уларга режалаштириш ва инвестиция 
қарорларини аниқ қабул қилиш, электр оқимларини 
оптималлаштириш ва тарқатилган дискрет ишлаб 
чиқариш қувватлари билан ишлашга имкон бера
-
ди. Энг муҳими, ушбу маълумотларнинг кўпайиши 
янги бизнес моделлари ва инновацион самарали 
энергия тизимларини ривожлантиришга туртки бе
-
риши мумкин.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish