Таҳририят: Бош муҳаррир – Т. Аҳмедов Масъул муҳаррир – А. Юлдашев



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/141
Sana10.11.2022
Hajmi0,83 Mb.
#863132
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   141
Bog'liq
336447 (1)

Шундай қилиб, сешанбадан бошлаб, 
долларнинг сўмга нисбатан расмий курси, яъни 
сотиб олиш 8000 сўм, долларни сотиш эса 8150 
сўм қилиб белгиланди. Бир куннинг ўзида Ўзбе
-
кистон валютаси 48 фоизга девальвация бўлди. 
Ваҳоланки, 4 сентябрь куни долларнинг расмий 
қиймати 4210,35 сўм эди”
[7] Кейинги икки 
йил(2018-2019 йй.)ни оладиган бўлсак, сўмнинг 
долларга нисбатан девальвацияси 1560 (9560-8000) 
сўмга тенг бўлмоқда.
Ҳар бир алоҳида давлатнинг макроиқтисодий 
сиёсатини ишлаб чиқувчи, амалга оширувчи ва 
мувофиқлаштирувчи куч бу – инсон ресурслари 
ҳисобланади. Инсон ресурслари қанчалик салоҳи
-
ятли ва касб маҳоратига эга бўлса, мамлакатда шун
-
чалик ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ижобий 
бўлади. Шу боис, кейинги пайтлардаги аҳолининг
ўсиши ёки камайишидаги тафоввутлар бўйича та
-
саввурга эга бўлиш учун 3- жадвал маълумотларига 
назар соламиз.
3-жадвал
2010 ва 2020 йилларда аҳоли сони кўрсаткичлари бўйича қиёсий таҳлил
т/р Кўрсаткичлар
2010 йил оҳирида
2020 йил 
параметр
ўсиш
II
.
Аҳоли сони, минг нафар
29 123,4
33 935,1
1,16 бар.кўп
II
.1.
Эркаклар сони
14 646,1
17 055,3
1,16 бар.кўп
II
.2.
Аёллар сони
14 477,3
16 879,8
1,16 бар.кўп
II
.3.
Ўртача умр кўриш ёши
69
73,8
+ 4,8 йил.кўп
Манба: 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика ва Давлат солиқ қўмитаси материаллари асо
-
сида тайёрланган.
3-жадвалда келтирилган статистик маълумотлар
-
ни таҳлил этадиган бўлсак, Ўзбекистон Республи
-
касида 2010 йилда аҳоли сони 29 123,4 нафарни 
ташкил этган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга келиб 
33 935,1 нафарга етган. Шу давр мобайнида аҳоли 
сони 1,16 баробарга кўпайган. Аҳолинниг табиий 
ўсиши бошқа Марказий Осиё давлатлари ичида 
етакчи ўриндан бирини эгаллайди. Биргина, То
-
жикистон Республикасида аҳолининг табиий ўси
-
ши бизга нисбатан бироз жадалроқ. Аммо, Европа 
мамлакатларига нисбатан оладиган бўлсак, жуда 
юқори дейишга асос бор. Ижтимоий тармоқларда 
берилган маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, 
айрим давлатларда аҳоли сони ўсиш эмас, балки 
стагнация, ҳаттоки камайиш тенденциясига ҳам эга 
бўлмоқда. Мисол учун: “2050 йилга бориб, аҳоли 
сони камаяётган давлатлар: Япония – 25 %; Украи
-
на – 23 %; Босния-Герцеговина – 19,6 %; Болгария 
– 18,2 % ва Грузия – 17,2 %” [8]. 
Аҳолининг таркибий қисми бўлган эркаклар ва 
аёллар нисбатини оладиган бўлсак, бу ерда ҳам ай
-
рим ижтимоий масалаларни бажариш бўйича қарор 
қабул қилиш керак. Одатда эркаклар билан аёллар 
ўзаро мувозанатли бўлиши лозим. Ўзбекистонда
-
ги ҳолат бўйича, эркаклар 2010 йилда 14 646,1 на
-
фарни ташкил этган бир шароитда, аёллар 14 477,3 
нафарни ташкил этган. Тафовут 16880 нафар эркак 
кўп бўляпти. 2020 молия йилида эркаклар 17055,3 
нафар бўлган бўлса, аёллар 16879,8 нафарни таш
-
кил этиб, бу йилда ҳам эркаклар аёлларга нисбатан 
17550 нафар кўп бўлган.
Бизнинг фикримизча, жадвалдаги ижобий кўр
-
саткич аҳолининг ўртача умр кўриш ёшининг 
кескин ошиши. Таҳлил қилинаётган даврда аҳо
-
лининг ўртача умр кўриши 69 ёшдан, 73,8 ёшгача 
узайган. Бу шундан далолатки, мамлакатда соғлиқ
-
ликни сақлаш соҳаси нисбатан яхши йўлга қўйил
-
ган. Шунингдек, аҳолининг ўзи ҳам турмуш дара
-
жасини яхшилаш бўйича онгли ёндашиб, тартибли 
овқатланиш, ўзи ҳақида қайғуришга риоя қилаётга
-
нидан нишона. 
Ҳар бир алоҳида давлатнинг макроиқтисодий 
кўрсаткичлари ичида катталиги ва аҳамияти бўйича 
ЯИМ кўрсаткичидан кейин, Давлат бюджети тура
-
ди. Давлат бюджети мамлакатнинг асосий молиявий 
режаси бўлиб, ундан бир вақтнинг ўзида ижтимо
-
ий, иқтисодий, сиёсий, худудий яхлитлик ва глобал 
экологик масалаларни молиявий маблағлар билан 
таъминлаб туришда фойдаланади. Шу боис, Давлат 
бюджетидаги даромад ва харажатлар кўрсаткичида
-
ги динамик ўзгаришлар ва уларга таъсир этган омил
-
ларни кузатиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Бизнинг мамлакатда ҳам мустақилликнинг илк 
кунларидан бошлаб, давлат молиясининг таркибий 


9
№ 2 (18)
Апрель-июнь, 2022 йил
қисми ҳисобланган давлат бюджети бўйича қатор 
чора-тадбирларни амалга ошириб келинмоқда. Ху
-
сусан, яқин 30 йил ичида уч маротаба Солиқ кодек
-
си сифат жиҳатидан қайта кўрилди ва тасдиқланди. 
Сўнгги ўзгаришлар 2019 йилда бўлиб, солиқлар 
сони 13 тадан 9 тага туширилди. Айрим солиқлар
-
нинг ставкаси кескин пасайтирилди. Жумладан, 
Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга, 
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 
қарийб икки баробар қисқартирилди. Бу ижобий 
ўзгаришлар натижасида солиқ юкини пасайтириш 
имконияти кенгайиши билан бирга, давлат бюдже
-
тининг даромад қисми ҳам юксалиш сари юз тутди. 
Боиси, тадбиркорлар хуфиёна иқтисодиёт сектори
-
дан аста-секин легаллашган иқтисодий секторга ўта 
бошлади. Мамлакатнинг асосий макроиқтисодий 
кўрсаткичларидан бири бўлган Давлат бюджети ва 
унда солиқларнинг улуши ҳақидаги маълумотга эга 
бўлиш учун 4-жадвалга мурожаат қиламиз.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish