Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

9.2.4. “Зубдат ул-асар” 
“Зубдат ул-асар” (“Cолномалар сари”) номли туркий-ўзбек тилидаги 
тарихий асарнинг муаллифи Абдулла Насруллоҳий ёки Абдулла ибн 
Муҳаммад ибн Али Насруллоҳ бўлиб, у ХУ асрнинг иккинчи ярми ва ХУ1 
асрнинг биринчи ярмида ўтган балхлик тарихнавис олимдир. 
36
Таварихи гузиде, нусратнама. Исследование, критический текст, аннотированное оглавление и таблица 
сводных оглавлений А.М.Икрамова.-Ташкент: 1977. 18-19 бетлар.


Тарихчи ХУ асрнинг 80-90-йилларида Балх ҳокими Темурийзода 
Бадиуззамон Мирзонинг хизматида бўлган. Ҳирот Шайбонийхон томонидан 
1507 йили ишғол этилганжан кейин унинг хизматига кирган. 1510 йили 
Муҳаммад Гайбонийхон ҳалок бўлганидан кейин, унинг ўғли Муҳаммад 
Темур Султон ҳузурига, Самарқандга келган.
Бобур Мирзо 1511 йили Самарқандга келганида Абдулла Насруллоҳий 
Шайбоний Султонлар билан Тошкентга келган ва Суюнчхожахоннинг 
хизматига кирган. Орадан кўп ўтмай тарихчи Суюнчхожахоннинг ўғли, 
Шоҳруҳия ҳокими Келди Муҳаммад номи билан ҳам машҳур, Султон 
Муҳаммаднинг хизматига ёлланган ва 1525 йили унинг топшириғи билан 
ўзининг “Зубдат ул-асар” номли китобини ёзган.
“Зубдат ул-асар” умумий тарих йўналишида ёзилган ва қадим 
замонлардан то 1525 йилгача мусулмон мамлакатларида юз берган 
ижтимоий-сиёсий воқеаларни қисқача баён қилади. Асар 11 қисм, фаслдан 
иборат бўлиб, унинг охирги 11 қисми янги ҳисобланади. Унда ХУ1 асрнинг 
биринчи чорагида Хуросон ва Мовароуннаҳрда содир бўлган воқеалар 
бирмунча кенг ёритилган. Айниқса, Шайбоний султонлар Суюнчхожахон, 
Кўчкинчихон, Жонибек Султон, Убайдуллахон, Муҳаммад Темур Султон 
билан Бобур Мирзо ва унинг сиёсий иттифоқчилари Сафавийлар ўртасида 
Мовароуннаҳр учун давом этган қуролли кураш, Суюнчхожахон билан 
Султон Саидхон ўртаисдаги 1512-1514 йиллардаги тожу тахт учун бўлган 
кураш ва Фарғонанинг Шайбонийлар томонидан қайтадан бўйсундирилиши, 
Шайбонийларнинг 1514, 1520, 1524 йиллари Хуросон устига қилган ҳарбий 
юришлари ва Балхнинг 1526 йили бўйсундирилиши, Шайбонийларнинг 
қозоқ судтонлари, хусусан Қосимхон (1511-1523 йй.) ўртасида Сирдарё 
бўйида жойлашган Ясси, Саврон, Сузоқ, Сайрам ва бошқа шаҳарлар учун 
олиб борилган курашлар тарихи бирмунча кенг баён этилган. 
Ушбу қимматли асарнинг фақат иккита қўлёзмаси сақданиб қолган 
бўлиб, бири Тошкентда, Шарқшунослик институтида (Инв.№ 608) ва 
иккинчиси Санкт-Петербургдаги РФ ФА Шарқшунослик институти шаҳар 
бўлимида (Д.104) рақами остида сақланмоқда.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish