Тарихий манбашунослик


 “Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд”



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

8.3.9. “Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд” 
“Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд” (“Самарқанд тарихи ҳақида 
қанд китоб”) номли асар муаллифи йирик тарихчи, тилшунос ва фақиҳ 
Нажмуддин Абу Ҳифс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Луқмон ан-
Насафий (1068-1142)дир. У мусулмон қонуншунослигига оид “Манзумот ан-
Насафия фи-л-хулофиёт” (“Келишмовчиликлар ҳақида Насафийнинг шеърий 
асари”), “Ақоид ан-Насафий” (“(Ислом) ақидаларига ан-Насафий шарҳи”) 
шариат йўл-йўриқлари ва “Қуръони карим” шарҳига бағишланган “Ал-
явоқит фи-л-мавоқит” (“Қулай вақтлар хусусида ёқутлар”), “Заллат ал-қорий” 
(“Қориларнинг хатолари ҳақида”) ва тасаввуф хусусида “Рисолаи Нажмия” 
каби бир неча китоблар яратган. 
Насафийнинг тарих фани учун энг муҳим “Китоб ал-қанд фи тарихи 
Самарқанд” асаридир. Унинг яна бир номи “Китоб ал-қанд фи маърифати 
уламои Самарқанд” (“Самарқанд олимларини таниш борасида қанд китоби”) 
ҳам машҳурдир. Ушбу асарда Ўзбекистоннинг исломгача бўлган тарихи, 
унинг араб истилочилари томонидан босиб олиниши, Самарқанднинг 
диққатга сазовор осори атиқалари ҳақида маълумот келтирилган. 
“Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд”нинг арабча асл нусхаси бизгача 
етиб келмаган. Насафийнинг шогирди Абулфазл Муҳаммад ибн Абдужалил 
ибн Абдумалик ибн Ҳайдар ас-Самарқандий (ХII аср) ушбу асарнинг 
қисқартирилган форсча таҳририни яратган. В.В.Бартольднинг фикрича 
(Асарлар, VIII жилд,- М.: 1973, 257 бет) Абулфазл Муҳаммад ас-


Самарқандий асарнинг форсча таҳририга Абулфазл Муҳаммад ас-
Самарқандий ал-Идрисийнинг (1015 йили вафот этган) “Китоб комил ал-
маърифат ар-рижол” (“Машҳур кишиларни таниш ҳақида мукаммал китоб”) 
номли асаридан ам айрим парчаларни олиб киритган. 
“Китоб ал-қанд фи тарихи Самарқанд”нинг ХV аср охири ХVI аср 
бошларида Саид Аҳмад ибн Мир Вали қаламига мансуб форсча таҳрири ҳам 
бор. “Қандияйи хурд” (“Кичик қандия”) номи билан машҳур бўлган бу 
асарнинг қўлёзма нусхалари Санкт-Петербург, Тошкент ва Душанбе 
шаҳарларида ҳамда Германия, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони 
кутубхоналарида сақланмоқда. 
“Қандияйи хурд” бир неча марта тошбосма усулида Самарқанд (1909 
й.), Тошкент ва Теҳронда (1955 й.) чоп этилган; бир қисми В.Л.Вяткин (1869-
1932 йй.) тарафидан рус тилига таржима қилинган ва 1906 йили нашр 
этилган. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish