Тарихий манбашунослик


 “Сирот ус-султон Жалолуддин Менкбурни”



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

7.3.29. “Сирот ус-султон Жалолуддин Менкбурни” 
Халқимизнинг буюк ўғлонига бағишланган ноёб асар “Сирот ус-султон 
Жалолуддин Менкбурни” (“Султон Жалолуддин Менкбурнининг таржимаи 
ҳоли”) номли китобни ватандошимиз Шиҳобуддин Муҳаммад Нисовий (ваф. 
1249 й. Халаб) ёзган. Муаррихнинг тўла исми Шиҳобуддин ибн Аҳмад ибн 
Али Муҳаммад Нисовийдир. 
Тарихчининг отаси Хоразмшоҳларнинг эътиборли амирларидан бири 
бўлган. Нисо вилоятига қарашли Хурандиз қалъасининг ҳокими эди. Отаси 
вафот (1220 й.) этгач, унинг мол-мулки ва мансаби ўғлига ўтган. У 1224 
йилга қадар Нисо вилоятининг ҳокими Нусратуддин Ҳамзанинг ноиби бўлиб 
хизмат қилган. Нашжувон (Нисонинг катта қишлоқларидан) ҳамда ал-Ҳалқа 
(Журжон қишлоқларидан) да мўғуллар билан бўлган жангларда шахсан 
иштирок этган. Сўнг Астробод вилоятларидан Кабуд жома (ҳозирги номи 
Ҳожилар) ҳокими Имом уд-давла Нусратуддин Муҳаммад ҳузурига келган ва 
унинг ёрдами билан яна Нисога қайтишига муваффақ бўлган, лекин орадан 
кўп вақт ўтмай, Нисода ўзаро феодал кураш кучайиб кетганлиги сабабли у 
Ироққа кетиб қолади ва 1224 йили Султон Жалолуддин Менкбурнининг 
(1220-1231) хизматига киради ва унинг котиби (котиб ал-иншо) лавозимига 
тайинланади. Шиҳобуддин Муҳаммад Нисовий бу лавозимда 1231 йилгача, 
яъни султоннинг ўлимига қадар хизмат қилади. 
Кейин у Майофарикин (Диёрбакр вилоятида) ҳокими Айюбий ал-
Малик ал-Музаффар Ғозийнинг (1220-1224 й.) хизматига киради. Бироқ 
орадан кўп вақт ўтмай қамалиб қолади. Қамоқдан озод этилгандан кейин 
Ильдегизийлар (1137-1225) ҳузурида, сўнгра 1238 йили Харрон (Эрон 
Озарбайжони) қалъасига ҳоким этиб тайинланади. Охири Халаб (Сурия) 
суотони ал-Малик ан-Носир Салоҳиддин Юсуф ибн ал-Азизнинг хизматига 
киради ва умрининг охиригача Халабда истиқомат қилади. 
Шиҳобуддин Муҳаммад ан-Нисовий Ўрта Осиё, Кавказ, Яқин ва Ўрта 
Шарқ мамлакатларининг мўғул истилоси давридаги (1220-1231 йй.) 
ижтимоий-исёсий аҳволидан баҳс юритувчи “Сирот ус-султон Жалолуддин 
Менкбурни” номли қимматли китоб ёзиб қолдирган. Асар 1241 йили Халабда 
ёзиб тугалланган бўлиб, у мемуар-хотира-ёднома тарзида ёзилган. 


Китоб муқаддима ва 108 бобдан иборат. Асарнинг I-IV бобларида 
мўғул-татарлар, Чингизхоннинг келиб чиқиши, хон бўлиб кўтарилиши 
масалалари ихчам тарзда баён этилган. 
V-ХХII боблар хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммаднинг ҳаёти ва 
фаолиятига бағишланган. 
ХХIII бобдан бошлаб китобнинг то охиригача мўғул истилоси ва 
хоразмшоҳ 
Алоуддин 
Муҳаммаднинг 
фожиали 
тақдири, 
султон 
Жалолуддиннинг ҳаёти ва кураши, фожиали ҳалокати ҳикоя қилинади. 
Ушбу асарнинг айниқса 1224-1231 йиллар воқеаларини ўз ичига олган 
боблари оригинал ва зўр илмий қийматга эга, чунки баён этилмиш 
воқеаларнинг кўпчилигида муаллифнинг бевосита шахсий иштироки бор. 
Мана шунинг учун ҳам бу китоб тарих илми намоёндаларининг диққат 
эътиборини ўзига жалб этмоқда. Ундан ҳам ўтмишдаги муаррихлар ал-
Футувватий (1244-1323 й.), Ибн Халдун (1332-1406), Бадруддин Айний (ваф. 
1451 й.) қимматли манба сифатида фойдаланганлар. Замонавий 
шарқшунослар ҳам ўша даврга оид тадқиқотларида бу асарни четлаб ўта 
олмайдилар. 
“Сирот ус-султон Жалолуддин Менкбурни” номли асарнинг арабча 
матни, французча таржимаси билан 1891-1895 йиллари Парижда ҳамда 
Қоҳирада чоп қилинган. Унинг қисқартирилган туркча (таржимонлар Юсуф 
Зиё ва Аҳмад Тавҳид) ва форсий (таржимонлар Муҳаммад Али Носиҳ ва 
Мужтаб Миновий) таржималари мавжуд. Асарнинг туркманлар ва 
Туркманистоннинг ХIII асрдаги ижтимоий-сиёсий аҳволидан ҳикоя қилувчи 
қисми рус тилида (таржимон С. Л. Волин) нашр этилган эди. 
Китобни тўла ҳолида Москвада З.М.Буниятов рус тилига таржима 
қилиб, илмий изоҳлар билан нашр эттирган.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish