Тарихий манбашунослик


Дмитрий Гладишев ва Иван Муравинлар Хива



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

18.2.13. Дмитрий Гладишев ва Иван Муравинлар Хива 
хотиралари 
Сирдарёнинг қуйи оқимидаги шаҳар ва қишлоқлар, Орол денгизини 
ўрганиш учун 1740 йили давлат арбоби ва тарихчи олим В.Н.Татишчевнинг 
ташаббуси билан Хивага поручик Д.Гладишев ва контр-адмирал, ер 
ўлчовчи И.Муравинлар юборилган. 
Орскда олган кўрсатмага биноан, улар 1717 йили Пётр I замонида 
Россия тобелигига ўтган Кичик Жуз хони Абулхайрхон (1695-1748 йй.) 
билан учрашиши зарур эди. Лекин, бу пайтда Абулхайр Оролда эди. 
Мамлакатни эса Эрон подшоҳи Нодиршоҳ босиб олган эди. Шунинг учун 
Гладишев билан Муравин Абулхайрхоннинг иниси Нурали ва тоғаси Ниёз 
билан бирга Оролга жўнаб кетдилар ва хон ҳузурига етиб бордилар. Эртаси 
куни Хивага бордилар. Ўша вақтда Абулхайр хон деб эълон қилинган эди. 
Гладишев билан Муравин Шовотда 9 ноябрь куни Нодиршоҳ ҳузурида 
бўлганлар ва унга Абулхайрхон билан Хива Россиянинг табақалари 
эканлигини айтиб, Хивага меҳру шавқат қилинишини сўраганлар. 
Зобитларнинг сўзларига қараганда, уларнинг илтимоси ижобат топган. 
Лекин улар Абулхайрхон билан учраша олмаганлар. Шундай бўлса-да, 
Абулхайр шлҳдан чўчиб 12 ноябрда рус зобитлари билан бирга Оролга 
123
Аршин – Россияда амалда бўлган узунлик ўлчов бирлиги, 0,711 метрга тенг бўлган.
124
Сажен – 2,13 м.га баробар бўлган узунлик ўлчови.


қочиб кетди. Бу ерда кўп тортишувдардан кейин Нурали хон деб эълон 
қилинди. Абулхайр Гладишев билан Муравинни олиб Одам ато ариғи 
бўйида жойлашган эски ўрдасига қайтди. Гладишев ва Муравин 1741 
йилнинг апрел ойида у крдан Орскка қайтиб келдилар. Уларнинг мазкур 
саёҳати пайтида тўплаган маълумотлари «Гладишев – Муравин. Поездки из 
Орскка в Хиву и обратно 1740-1741 годах поручиком Гладишевым и 
геодезистом Муравиным, ИРГО, вып.1У, -СПб.,1850, с.519-599» деб 
аталган. 
Гладишев ва Муравин тўплаган маълумотларнинг аҳамияти 
шундаки, уларда Орол денгизининг соҳиллари, Хоразмнинг Хива
Шоҳтемир, Хожайли, Хонқа ва Шовот шаҳарлари ҳақида, шунингдек, 
ўзбек, қозоқ, қорақолпоқ ва туркман аҳолиси ҳақида айрим маълумотлар 
келтирилган. 
Булардан баъзилари келтирилди: 
Гладишев ҳамроҳлари билан Хивага келиши билан уни хон 
қароргоҳига олиб бордилар. Унда хон билан бирга Орол бийлари ва 
хоннинг амирлари ўлтиришган эканлар. Хон Гладишевдан сўради: «Сен 
қаердан бўласан?» Нладишев жавоб қилди: «Мени император ҳазрати 
олийлари жўнатдилар, марҳаматли мактуб билан»,- деди ва мактубни хонга 
узатди. Хон мактубни олиб, муҳрини пешонасига сурди ва уни ёзиб 
(котибига) узатиб, «ҳамманинг ҳузурида ўқи!» деб буюрди. Мактуб ўқиб 
бўлингач, ҳузурида ўлтирганларга қараб деди: «Кўрдиларингми, умид 
боғлаб турган олдимдаги чироғни кўряпсизларми? Шу нур ёрдамида 
сизларни (Нодиршоҳдан) ҳимоя қилмоқчиман». Шундан кейин менга қараб 
деди: «Сенинг ҳақингда эшитганман. Йўлда сенга озор етказибдилар. 
Ҳузуримга эсон-омон етиб келишинг учун одам билан мактуб юбордим. 
Чунки, маълумки, Эрон подшоси Нодиршоҳ Хива шаҳрини эгаллаш учун 
келаётир. Мен эсам ўзим ҳам, бу шаҳар ҳам мен каби император 
ҳазратларининг қўл остида бўлишни истаймиз. Мен унинг ҳузурига 
бормоқчиман. Сенинг ҳам унинг ҳузурига боришингга тўғри келади. 
Император ҳазратларининг сен олиб келган мактубини Хивадан унга 
юборамиз, токи шахсан мен билан жанжаллашиб юрмасин». Гладишев 
хонга жавоб қилди: «Иен сизнинг ҳузурингизга юборилганман. Шундай 
бўлгач, сизнинг амр-фармонингизда бўламан». 
Шундан кейин (Абулхайрхон) Гладишев одамларидан икки кишини, 
хусусан ер ўлчовчи Муравин билан таржимон Усмон Арслоновни ажратиб 
олиб ва император олий ҳазратлари жўнатган мактубни қўлларига бериб, 
уларга мактуб билан тўрт одамни – ороллик бир қорақалпоқ ва бир қозоқни 
қўшиб, Эрон подшоҳи ҳузурига жўнатди. Шоҳ ўша вақтда Хивадан 35 
верст нарида жойлашган Хонқада турган эди. Улар шоҳга «Абулхайр)хон 
император ҳазратларининг табақасидир, ушбу шаҳарни ҳам у ўз тобелигига 
қабул қилди», дедилар. Хон эшитдики, Эрон шоҳи Россия империяси билан 
иттифоқ тузмоқчи эмиш. Шу сабабдан у Хивани ва унга қарашли ерларни 
талон-тарож қилмайди», деган хабарни етказишлари лозим эди». 


Д.Гладишевнинг Хивада истиқомат қилиб турган рус асирлари 
ҳақида келтирган маълумотлари ҳам ўта муҳимдир. У ёзади: «Ўша ерда 
асирда бўлган Ёйиқ казаги Андрей Бородиндан эшитдимки, Хивада 
Бекович-Черкасский экспедициясидан асирга тушиб қолган руслар, 
қалмоқлар ва бошқа ерликларнинг сони 3 000 кишига етади. У (Андрей 
Бородин) уларни яхши билади. Баҳорда уларни Хива теварагидаги 
ариқларни тозалашга ҳайдаб борадилар. Оролда шундай асирлар сони 500 
киши. Тахминан шугча асир Қозоқ ва Қорақалпоқ ўрдаларида яшаб 
турибдилар...» 
Шелделтоғда ҳам рус асирлари турадилар. Ўша тоғда кумуш ва 
олтин конлари бор. Қазилган рудаларни текшириб қараганларида унинг 
учдан бир қисми соф олтин бўлиб чиқди. Буни аниқланган одам 
Шерғозихонга бориб айтди. Хон уни тириклайин кўмиб ташлашни буюрди, 
«токи у бу гапни бошқа бировга бориб айтмасин, деб». 
Хиваликларнинг касб-кори ҳақида ҳам Гладишев айрим маълумотлар 
келтирган: «Улар,-деб ёзган эди у,-бўғдой, арпа, жўхори, тариқ, кунжут, 
пахта ва тамаки экадилар. Ери, баъзи ерлари қумлоқ, баъзилари лойқадан 
иборат, суғориб экадилар. Уни ҳўкиз билан ҳайдайдилар... 
Чорвалари: туя, от, мол, арғумоқлар ва оддий отлар, эшак, қўй, эчки. 
Қушлари: ўрдак, товуқ. 
Мевадан: олма, анор, узум, тут, шафтоли, жийда, олмурут. 
Полиз экинларидан: қовун, тарвуз, турп, шолғом, карам, пиёз 
етиштирилади. 
Дарахтлар: сада қайрағоч, терак, тол ...ўсади. Шунингдек, тут мева 
беради, барги билан пилла қурти боқилади. 
Хивада мис пул зарб қилинади, милтиқ дори тайёрланади... 
Қамиш ва беда етиштирилади. 
Дарёларида: Сирдарё, Қувондарёда, Улуғ дарёда кечувлар бор. Икки 
саженлик, икки ярим саженлик қайиқлар мавжуд. Уларда 5 бошгача от 
юклаб ўтиш мумкин...Сирдарё билан Улуғ дарёда балиқ кўп. 
Қамишзорларда барс, бўри, шағол,тулки каби йиртқич ҳайвонлар 
яшайди». 
Россия учун Орол денгизининг иқтисодий ва ҳарбий-стратегик 
аҳамияти катта эди. Шунинг учун ҳам Орол флотилиясининг бошлиғи 
контр-адмирал А.И.Бутаков (1816-1869 йй.) га 1848 йили Орол денгизини 
ўрганиш ва уни тавсифлаш вазифаси юклатилди. 
А.И.Бутаковнинг кузатишлари унинг «Кундаликлар»ида (тўла номи 
«Дневные записки плавания по Аральскому морю в 1848-1849 г.», 
подготовка к печати Е.К.Бетгера.-Ташкент: 1953) баён этилган. Унинг 
ёзишича, «Орол денгизи тинч денгизлардан бўлмай, айниқса шамол турган 
пайтида паноҳ топиш қийин». «Унинг Ғарбий соҳилини суратга 
туширишни Қумсуат қўлтиғидан бошладик. Қумсуатдан бошлаб менга 
денгиз чуқурлаша бошлагандай туюлди...» Бутаков ўшанда Орол 
денгизини ва уни бандаргоҳ қуриш мумкин бўлган ерларини қаричма-
қарич ўлчаб чиқди. Умуман, контр-адмирал Бутквонинг кузатишлари, 


Россия ҳукуматига келажакда денгизда ҳарбий ва савдо флоти қуриш 
мумкинлигини кўрсатди. Бу режа подшо Россиясига Сирдарё ва амударёда 
ҳам кемалар қатновини йўлга қўйишга ва бу билан Кошғар ва Ҳиндистонга 
сув йўлини очиб бериш имконини берар эди. 
(Б.Аҳмедов. 348 бет) 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish