Тарихий манбашунослик



Download 387,96 Kb.
bet71/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

8.3.23. “Зафарномайи Темурий”
“Зафарномайи Темурий”, “Фатҳномайи соҳибқироний”, “Тарихи жаҳонкушойи Темурий” ёки “Зафарнома” номи билан машҳур бўлган асарни ўз даврининг йирик тарихчиси Шарафуддин Али Яздийдир. У асли Эроннинг Язд вилоятидаги Тафт қишлоғидан бўлиб, турли фан соҳаларини эгалланган эди. Шунинг учун ҳам Алишер Навоий уни “Шараф давла ва дин”, яъни дин ва давлат шарафи деб таърифлаган.
Шарафуддин Али Яздий Форс вилоятининг ҳокими Темурий Иброҳим Султон (1415-1435 йй.) саройида хизмат қилган. У илм-фан ҳомийси бўлмиш мазкур шаҳзоданиина эмас, балки Шоҳруҳнинг ҳам зўр ҳурмат-эътиборини қозонган эди.
Шарафуддин Али Яздий 1442 йили Шоҳруҳнинг набираси ва Султония, Қазвин, Рай ҳамда Қум ҳокими Султон Муҳаммад (1442-1446 йй.)нинг таклифи билан Қумга келди ва шаҳзоданинг хизматига кирди. Султон Муҳаммад 1446 йили Шоҳруҳнинг оғир касаллигидан фойдаланиб, исён кўтарди, Ҳамадон ҳамда Исфаҳонни босиб олди, Шерозни қамал қилди. Шоҳруҳ унга қарши қўшин тортти. Cултон Муҳаммад Шоҳруҳ билан очиқ жанг қилишдан қўрқиб тоққа қочди30. Шоҳруҳ Султон Муҳаммад билан яқин бўлган кишиларни, шунингдек, маҳаллий саййидлардан бирмунчасини исёнда иштирок этишда айблаб ҳибсга олди ва кўпларини ўлимга маҳкум қилди. Ўшанда ҳибсга олинганлар орасида Шарафуддин Али Яздий ҳам бор эди. Фақат Мирзо Абдуллатифнинг (Улуғбекнинг тўнғич ўғли) аралашуви билан Шарафуддин Али Яздий жазодан қутулиб қолди. Шаҳзода уни Самарқандга, отаси ҳузурига жўеатиб юборди. Шарафуддин Али Яздий Самарқандда бир йил чамаси истиқомат қилди ва фикримизча, Улуғбекнинг илмий изланишларида иштирок этган бўлиши керак. Шоҳруҳ вафотидан (1447 й.) кейин 1449 йилда Шарафуддин Али Яздий Хуросонга қайтди ва Султон Муҳаммаднинг рухсати билан яна ўз ватани Тафтга қайтиб борди ва умрининг охирги қисмини узлатда кечирди. Шарафуддин Али Яздий 1454 йили вафот этди.
“Зафарнома” асосан Низомуддин Шомийнинг шундай номли асари асосида зўр бадиий маҳорат билан ёзилган. Лекин Шарафуддин Али Яздий Низомуддин Шомий асарида баён этилган воқеаларнинг баъзиларига янги тарихий манбалар асосида аниқликлар киритди, уни янги исбот ва далиллар билан бойитди. Амир Темурнинг шахсияти ва унинг фаолиятидаги қарамақаршиликлар, яъни бир томондан қаттиққўл эканлиги, иккинчи томонлан эса Мовароуннаҳрдаги тарқоқликка барҳам бериб, марказлашган давлатга асос солганлиги бирмунча тўғри ва ҳаққоний ёритилган.
Шарафуддин Али Яздий асарининг зўр қиммати шундаки, унда Мўғул империясининг таркибида ташкил топган Олтин Ўрда, Элхонийлар давлати, Чиғатой улуси, шунингдек Мовароуннаҳрнинг Чингизхон замонидан то Темур давлатининг пайдо бўлишигача бўлган ижтимоий-сиёсий тарихи қисқа тарзда ёритиб юерилган. Асарнинг бу қисми “Тарихи жаҳонгир”, ёки “Муқаддимайи Зафарнома” номи билан аталади ва 1419 йили ёзиб тамомланган.
“Зафарнома” асарининг асосий қисми, муаллифнинг дастлабки редаларига кўра, уч қисм – мақоладан иборат бўлмоғи, биринчи қисмда Амир Темур тарихи, иккинчи қисмда Шоҳруҳ Мирзо ва ниҳоят, учинчи қисмда ушбу асар ёзишнинг ташаббускори Иброҳим Султоннинг даврида ўтган воқеалар баён этилиши мўлжалланган эди. Лекин, биз ҳозир асарнинг биринчи қисмигагина эгамих, халос. Унинг иккинчи ва учинчи қисмлари сақланмаган. Эҳтимол, иккинчи ва учинчи қисмлари ёзилмай қолган бўлса керак. “Зафарнома” асарининг асосий қисми 1425 йили ёзиб тамомланган.
Асарнинг қўлёзма нусхалари кўп, хорижий мамлакат кутубхоналари, хусусан Тошкентда ЎзР ФА Шарқшунослик институтида унинг йигирма тўрт нусхаси бўлиб, уларнинг иккитасига (Инв. № 3440 ва № 4472) ХV ва ХVII асрларда расмлар ишланган. “Зафарнома” асари матни Ҳиндистон (1885-1888 йй.), Эрон (1957 й.) ва 1972 йили А.Ў.Ўринбоев томонидан Тошкентда чоп қилинган. Асар икки марта ўзбек тилига, инглиз, француз ва турк тилларига таржима қилинган. Ундан айрим парчалар инглиз ҳамда рус тилларида босилган.
“Зафарнома” асарининг муқаддимаси терма таржимаси ва 10 йилги Мовароуннаҳр воқеалари баёни О.Бўриев томонидан таржима қилиниб, 1996 йили нашр қилинди. Китоб Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари тарихини ўрганишдаги илмий аҳамияти жуда катта. Кейинча яратилган тарихий асарларга бу китобнинг таъсири яққол сезилади.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish