Тарихий манбашунослик


Шомийнинг “Зафарнома” асари



Download 387,96 Kb.
bet67/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

8.3.19. Шомийнинг “Зафарнома” асари
Мавлоно Низомуддин Шомий ёки мавлоно Низомуддин Шанбий, Шанби Ғозоний асли Табризнинг шимоли-ғарбий тарафида, ундан икки мил масофада жойлашган жойда туғилган тарихчи “Зафарнома” асари билан машҳур бўлган. У 1393 йили Амир Темур хизматига қабул қилинган, 1404 йилгача у билан бўлиб, соҳибқироннинг ҳарбий юришларида воқеанавис ва воиз мансабида иштирок қилган.
1402 йили Амир Темур унга ўзининг тарихини аниқ ва содда тилда ёзиб беришни буюрган. Низомуддин Шомий бу асарни 1402-1404 йиллар орасида ёзиб тамомлаган. Асар жаҳонгирнинг ҳокимият тепасига келиши (1370 йил.)дан то 1404 йилгача бўлган воқеаларни ўз ичига олади. “Зафарнома” асари ҳақиқатан ҳам содда тилда, равон услубда ёзилган, далилий маълумотларга бой. Лекин Амир Темур ҳаёти мазкур асарда бирмунча, Шарафуддин Алига нисбатан кам, идеалаштирилган.
Асар Ўзбекистон, Қозоғистон, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг ХIV аср II- ярми ва ХV аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўрганишда муҳим ва ишончли манбалардан бири ҳисобланади.
Низомуддин Шомий ўз асарини ёзишда Ғиёсидин Али Яздийнинг “Рўзномайи ғазавоти Ҳиндустон”, Амир Темурнинг уйғур котиблари томонидан яратилган “Тарихи хоний” ва бошқа саройда битилган кундаликлардан фойдаланган.
“Зафарнома”йи Низомуддин Шомийнинг иккита тарҳрири мавжуд: 1) 1404 йили Амир Темур Озарбайжон юришидан қайтганда унга тақдим этилган нусха. 2) Мироншоҳнинг ўғли Мирзо Умарга (1404 йид 26 мартда Амир Темур “Ҳалокухон тахти”ни , яъни Ғарбий Эрон ҳамда Озарбайжонни инъом қилган) пайтида тақдим қилинган. У юқорида қайд этиб ўтилган биринчи нусхадан деярли фарқ қилмайди. Асар “Зафарнома” деб аталади. Унга айрим услубий тузатишлар киритилган ва дебоча ҳамда Мирзо Умарга бағишланган кичик бир илова (зайл) қўшилган. Шунга қараганда, Низомуддин Шомий умрининг сўнгги йилларини Мирзо Умар хизматида бўлган ва она юрти Табризда истиқомат қилган.
“Зафарнома”нинг қўлёзма нусхалари Арманистон, Англия, Франция, Ироқ ва Туркия кутубхлналарида сақланмоқда. Асарнинг танқидий матни Ф.Тауэр томонидан 1937 ва 1956 йиллари Прагада чоп этилди.
1996 йили Низомуддин Шомий “Зафарнома” асарини Ю. Ҳакимжонов томонидан амалга оширилган форсча таржимаси А.Ўринбоев томонидан таҳрир қилиниб нашр этилди.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish