8.3. Форс тилининг тарихий манбаларда тутган ўрни Форсий тилнинг тарихий манбаларда тутган ўрни.
Форсий тилдаги тарихий манбалар.
Форсий тилдаги тарихий манбаларнинг умумий хусусиятлари ва аҳамияти.
8.3.1. Форсий тилнинг тарихий манбаларда тутган ўрни
Араб халифалигининг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий қудратининг заифлашуви ва маҳаллий ҳокимларнинг кучайиши аста-секин марказий ҳукумат номигагина Бағдодда бўлиб, унинг ўлкалардаги ноиблари деярли мустақил давлатлар сифатида фаолият кўрсата бошладилар. Бу эса маданият, илм-фан соҳасига катта таъсир ўтказди.
Номигагина халифаликка қарам мамлакатларида аввал оддий халқ орасида, аста-секин лдимдар ва давлат аёнлари ва раҳбарлари орасида араб тили билан форс ва туркий тилларининг истеъмол этилиши, кейинча араб тили дин ва диний билимлар тилига айланиб, айниқса шеърият ва тарихда форсий ва туркий тиллар маълум мавқега эга бўлиб, уларда илмий, бадиий ва тарихий асарлар яратилди, давлат ҳужжатлари юритила бошланди. Бора-бора форсий тил давлат тили даражасига кўтарилиб, бу тилда жуда катта ҳудудда бадиий ва тарихий асарлар яратилди.
Масалан, Низомиддин Шомий ва Шарафуддин Али Яздийнинг
“Зафарнома” асарлари, Мирзо Улуғбек раҳнамолиги ва иштирокида битилган “Тарихи улуси арбаъ” (“Тўрт улус тарихи”), Муҳаммад Мирхонднинг “Равзат ус-сафо” (“Жаннат боғи”), Мирзо Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” ва бошқалар форсий тилда битилди. Мовароуннаҳрда форсий ва туркий тил доимо ёнма-ён истеъмол этилар эди.
Бизнинг тарихимизга оид салмоқли тарихий манбалар аввал араб тилида яратилган бўлса, айниқса давлат раҳбарлари ёки ҳокимлар араб бўлганларида, кейинча форсий тилда битилдиким, бу тил илмий доиралар, мадраса ва мактабларда умумий тараққиёт даражасини белгиловчи зарурат сифатида ўргатилар ва ХIХ охиригача, зиёли оилаларда врвб тили дин ва “Қуроъни карим” тили сифатида, шеърият ва бошқа соҳалар учун форсий ва лна туркий тиллари истеъфода этилар эди.
8.3.2.Форс тилидаги тарихий манбалар
“Бухоро тарихи”
“Бухоро тарихи”, “Тарихи Наршахий” ва “Таҳқиқ ул-вилоят” (“Бухоро вилояти таҳқиқи”) номлари билан машҳур бўлган бу асарда Бухоро ва қуйи Зарафшон воҳасида жойлашган шаҳар ва қишлоқларнинг жўғрофий ҳолати, аҳолисининг VII-Х асрлардаги ижтимоий-сиёсий ҳаётини акс эттирган қимматли тарихий манбадир.
Китоб муаллифининг номи қисқача Наршахий (899-959 йй.) деб аталади. Унинг тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Жахфар ибн Закариё ибн Хаттоб ибн Шариқ бўлиб, Х асрда ижод қилган бухоролик ймрмк тарихчи сифатида машҳурдир. Тарихчи Самъонийнинг маълумотига қараганда, Наршахий асли Бухоронинг Наршах (ҳозирги Вобкент ёнида) қишлоғидан. Наршахий ўз асарини 944 йили ёзиб тугаллаган.
“Бухоро тарихи” асарининг Наршахий ёзган араб тилидаги асли сақланиб қолмаган. Асар 1128 йили фарғоналик (Қува шаҳридан) Абунаср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Қубавий тарафидан илк бор қисқартирилиб форсий тилга таржима қилинган. Орадан тахминан 50 йил ўтгач, 1178 йили котиб Муҳаммад ибн Зуфар ибн Умар“Бухоро тарихи” томонидан иккинчи марта таҳрир этилди.
Шуни ҳам кўрсатиш лозимки, “Бухоро тарихи” асарининг бизгача етиб келган нусхаларида 1178-1220 йилги воқеалар баёни унинг таркибига киритиб юборилган. Шунга қараганда, Наршахийнинг асари учинчи марта номаълум муҳаррир томонидан тўлдирилган кўринади.
“Бухоро тарихи” Ўзбекистоннинг араблар томонидан босиб олиниши, бу ерда ислом динининг тарқатилиши ҳамда мамлакатнинг Сомонийлар ҳукмронлиги йилларидаги тарихини баён этадиган ноёб манбадир.
Бу асарнинг форсий матни 1892, 1894, 1904 ва 1939 йилларда Париж, Бухоро ва Теҳронда чоп этилган. Китоб рус, инглиз ва ўзбек тилларига (1897, 1954, 1966 йиллари) таржима қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |