Тарихий манбашунослик


“Вафаёт ул-аъён ва анбоъ анбоъ уз-замон”



Download 387,96 Kb.
bet51/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

7.3.27. “Вафаёт ул-аъён ва анбоъ анбоъ уз-замон”
1256-1274 йиллар орасида ёзилган “Вафаёт ул-аъён ва анбоъ анбоъ уззамон” (“Машҳур кишиларнинг вафоти ва замондошлари ҳақидаги ҳабарлар”) номли муҳим биографик асар муаллифи Ибн Халлиқондир (12111282 йй.). Ибн Халлиқон тарихчи-биограф олимдир. Унинг тўла номи Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Шамсуддин Абулаббос ал-Бармакий ал-Арбилийдир.
Ибн Халлиқон Суриянинг Халаб (Алеппо) ва Дамашқ шаҳарларида таҳсил кўрган ва яна 1238 йили Қоҳирага бориб ўз билимини оширган. 1261 йили Дамашқда қози калон, сўнгра Қоҳиранинг “ал-Фахрия” ва бошқа мадрасаларида мударрислик қилган, айни вақтда шаҳарнинг қози калонига ноиб ҳам бўлган.
“Вафаёт ул-аъён ва анбоъ анбоъ уз-замон” асарида бизнинг замонамизгача сақланмаган кўпгина кўлёзма асарлар ва олимнинг шахсий кузутувлари натижасида тўпланган вактик материал асосида ёзилган бўлиб, бу асарда исломиятдан то муаллифнинг замонигача ўтган, шунингдек Ибн Халлиқон билан замондош бўлган машҳур олим ва адибларнинг таржимаи ҳолини ўз ичига олган муҳим маълумотлар мавжуд. Булар орасида бир талай Ўрта Осиёлик адиб ҳамда олимлар номлари ҳам мавжуд.
Мазкур асар ХIХ асрда Голландия, Франция, Миср, Эрон ҳамда Туркияда чоп этилган. Китобни де Слэн инглиз тилига таржима қилиб тўрт жилдда 1842-1871 йиллари чоп эттирган.
7.3.28. ”Мўъжам ул-булдон”
Машҳур қомусий асар ”Мўъжам ул-булдон” муаллифи ажойиб саргузаштарни ўз бошидан кечирган олим, сайёҳ ва хаттот Ёқут Ҳамавийдир (1179 й. туғ.). У асли Кичик Осиёлик (Рум) қул бўлган. Отасининг исми ким эканлигини билмагани учун ўзини Ибн Абдуллоҳ (Тангри қулининг ўғли) деб атаган. Болалик вақтида асирлар билан бирга Бағдодга олиб келинган ва уни Ҳама шаҳрида (Сурия) Аскар ибн Иброҳим ал-Ҳамавий исмлик савдогар сотиб олган ва унга Ёқут деб ном берган.
7.3.29. “Сирот ус-султон Жалолуддин Менкбурни”
Халқимизнинг буюк ўғлонига бағишланган ноёб асар “Сирот ус-султон Жалолуддин Менкбурни” (“Султон Жалолуддин Менкбурнининг таржимаи ҳоли”) номли китобни ватандошимиз Шиҳобуддин Муҳаммад Нисовий (ваф. 1249 й. Халаб) ёзган. Муаррихнинг тўла исми Шиҳобуддин ибн Аҳмад ибн Али Муҳаммад Нисовийдир.
Тарихчининг отаси Хоразмшоҳларнинг эътиборли амирларидан бири бўлган. Нисо вилоятига қарашли Хурандиз қалъасининг ҳокими эди. Отаси вафот (1220 й.) этгач, унинг мол-мулки ва мансаби ўғлига ўтган. У 1224 йилга қадар Нисо вилоятининг ҳокими Нусратуддин Ҳамзанинг ноиби бўлиб хизмат қилган. Нашжувон (Нисонинг катта қишлоқларидан) ҳамда ал-Ҳалқа (Журжон қишлоқларидан) да мўғуллар билан бўлган жангларда шахсан иштирок этган. Сўнг Астробод вилоятларидан Кабуд жома (ҳозирги номи Ҳожилар) ҳокими Имом уд-давла Нусратуддин Муҳаммад ҳузурига келган ва унинг ёрдами билан яна Нисога қайтишига муваффақ бўлган, лекин орадан кўп вақт ўтмай, Нисода ўзаро феодал кураш кучайиб кетганлиги сабабли у Ироққа кетиб қолади ва 1224 йили Султон Жалолуддин Менкбурнининг (1220-1231) хизматига киради ва унинг котиби (котиб ал-иншо) лавозимига тайинланади. Шиҳобуддин Муҳаммад Нисовий бу лавозимда 1231 йилгача, яъни султоннинг ўлимига қадар хизмат қилади.
Кейин у Майофарикин (Диёрбакр вилоятида) ҳокими Айюбий алМалик ал-Музаффар Ғозийнинг (1220-1224 й.) хизматига киради. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай қамалиб қолади. Қамоқдан озод этилгандан кейин Ильдегизийлар (1137-1225) ҳузурида, сўнгра 1238 йили Харрон (Эрон Озарбайжони) қалъасига ҳоким этиб тайинланади. Охири Халаб (Сурия) суотони ал-Малик ан-Носир Салоҳиддин Юсуф ибн ал-Азизнинг хизматига киради ва умрининг охиригача Халабда истиқомат қилади.
Шиҳобуддин Муҳаммад ан-Нисовий Ўрта Осиё, Кавказ, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг мўғул истилоси давридаги (1220-1231 йй.) ижтимоий-исёсий аҳволидан баҳс юритувчи “Сирот ус-султон Жалолуддин Менкбурни” номли қимматли китоб ёзиб қолдирган. Асар 1241 йили Халабда ёзиб тугалланган бўлиб, у мемуар-хотира-ёднома тарзида ёзилган.
Китоб муқаддима ва 108 бобдан иборат. Асарнинг I-IV бобларида мўғул-татарлар, Чингизхоннинг келиб чиқиши, хон бўлиб кўтарилиши масалалари ихчам тарзда баён этилган.
V-ХХII боблар хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммаднинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.
ХХIII бобдан бошлаб китобнинг то охиригача мўғул истилоси ва хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммаднинг фожиали тақдири, султон
Жалолуддиннинг ҳаёти ва кураши, фожиали ҳалокати ҳикоя қилинади.
Ушбу асарнинг айниқса 1224-1231 йиллар воқеаларини ўз ичига олган боблари оригинал ва зўр илмий қийматга эга, чунки баён этилмиш воқеаларнинг кўпчилигида муаллифнинг бевосита шахсий иштироки бор.
Мана шунинг учун ҳам бу китоб тарих илми намоёндаларининг диққат эътиборини ўзига жалб этмоқда. Ундан ҳам ўтмишдаги муаррихлар алФутувватий (1244-1323 й.), Ибн Халдун (1332-1406), Бадруддин Айний (ваф. 1451 й.) қимматли манба сифатида фойдаланганлар. Замонавий шарқшунослар ҳам ўша даврга оид тадқиқотларида бу асарни четлаб ўта олмайдилар.
“Сирот ус-султон Жалолуддин Менкбурни” номли асарнинг арабча матни, французча таржимаси билан 1891-1895 йиллари Парижда ҳамда Қоҳирада чоп қилинган. Унинг қисқартирилган туркча (таржимонлар Юсуф
Зиё ва Аҳмад Тавҳид) ва форсий (таржимонлар Муҳаммад Али Носиҳ ва
Мужтаб Миновий) таржималари мавжуд. Асарнинг туркманлар ва Туркманистоннинг ХIII асрдаги ижтимоий-сиёсий аҳволидан ҳикоя қилувчи қисми рус тилида (таржимон С. Л. Волин) нашр этилган эди.
Китобни тўла ҳолида Москвада З.М.Буниятов рус тилига таржима қилиб, илмий изоҳлар билан нашр эттирган.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish