Тарихий манбашунослик


(Милоддан аввалги VI-милоднинг V асрлари)



Download 387,96 Kb.
bet20/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

(Милоддан аввалги VI-милоднинг V асрлари)
Дарснинг мазмуни: Ўзбекистон қадимги тарихи археологик манбалар, Эрон, Хинд, Юнон ва Рим манбалари тўғрисида умумий тушунча берилади.
Режа:
Асосий ижтимоий-сиёсий воқеалар.
Қадимги Эрон ва ҳинд манбалари.
Қадимги юнон ва Рим манбалари.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар.
Асосий тушунчалар: «Авесто» археологик манбалар Хитой, Эрон, Юнон ва Рим манбалари; катиба тасвирий суръат, тарихий ёзувлар, рельеф.
4.1. Асосий ижтимоий-сиёсий воқеалар
Ўзбекистон ҳудуди ҳам Эрон, Ҳиндистон, Месопотамия, Юнонистон, Рим, Миср ва Хитой сингари мамлакатлар каби илк маданият ўчоқларидан ҳисобланади. Лекин унинг қадимий маданияти ҳақида маълумотлар жуда кам сақланиб қолган. Биз юртимизнинг фақат милоддан аввалгм VI асрлардан кейинги ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақида маълум даражада ёзма маълумотларга эгамиз.
Эрон, Ҳиндистон ва айниқса, қадимги Юнонистон ва Рим манбаларида сақланган маълумотларга қараганда, қадим замонларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилган саклар, массагетлар ва бошқа қабилалар уруғчилик тузумини бошдан кечирганлар, чорвачилик, қисман деҳқончилик ҳамда ҳунармандчилик билан шуғулланганлар.
Милоддан аввалги VI асрда юртимиз Аҳамонийлар давлати (милоддан аввалги 550 – 330 йиллар) асоратига тушиб қолди. Ана шу даврда бу ерда истиқомат қилган халқлар ҳаётида муҳим ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар содир бўлди. Уруғ жамоалари орасида табақаланиш бошланди: янгидан пайдо бўлган уруғ аслзодалари серунум ерларни эгаллаб олдилар, қул меҳнати ҳамда эркин жамоа аъзолари зулм қилиш йўли билан бойиб бордилар. Шу тариқа жамиятнинг табақаланиш жараёни кучайди ва қулдорлик жамияти пайдо бўлди.
Бу даврнинг ўзиша хос хусусиятларидан бири шуки, милоддан аввалги VII асрда юртимиз ҳудудида, масалан Балх ва Хоразмда оташпарастлик – зардуштлик дини пайдо бўлди ва кенг тарқалди.
Аҳамонийлар ва уларнинг маҳаллий ноиблари барибир аҳолини тўла итоатла тутиб тура олмадилар. Халқимизнинг чет эл босқинчиларига қарши кураши кучайди. Натижада милоддан аввалги VI аср ўрталарига келиб Хоразм мустақилликни қўлга киритиб олди. Саклар ва массагетлар ҳам ўз озодлиги учун тинмай кураш олиб бордилар. Эрон ҳукмдорлари билан юртимиз халқлари ўртасида узлуксиз давом этган урушлар Аҳамонийлар давлатини кучсизлантирди ва Эроннинг Искандар Зулқарнайн (милоддан аввалги 336 – 323 йй.) тарафидан босиб олинишини бирмунча осонлаштирди.
Искандар Зулқарнайннинг юришлари (милоддан аввалги 334-324 йй.) юртимиз ижтимоий-сиёсий тараққиётига таъсир кўрсатди: катта ер эгалари бўлмиш маҳаллий аслзодаларнинг мавқеи янада мустаҳкамланди.
Маълумки, Искандар Зулқарнайн вафотидан (милоддан аввалги 323 йил 13 июнь) маълум вақт (тахминан 75 йил) ўтгач, унинг улкан салтанати майда-майда давлатларга бўлиниб кетди.
Милоддан аввалги тахминан 250 йили Буюк Македония салтанатининг Бақтриядаги ноиби Диодот мустақиллик эълон қилди ва Юнон-Бақтрия давлатига асос солди. Бу давлат таркибига Сирдарё билан Инд дарёси юқори оқимларигача бўлган ерлар ва халқлар қарар эди.
Ҳозирги Туркманистоннинг жанубий туманлари ҳам мустақилликка эришди. Бу ерла ҳокимият тепасига нуфузли Аршакийлар уруғининг бошлиқлари ўтқизилди.
Милоддан аввалги 190 йили Магнесия10 ёнида бўлган жангларда Рим қўшинлари Буюк Антиох (милоддан аввалги 242-187 йй.) қўшинларини тормор келтириб, Салавкийлар ҳукмронлигига қақшатқич зарба бердилар. Бу ҳол Юнон-Бақтрия, айниқса Парфиянинг кучайишига йўл очиб берди.
Милоддан аввалги II асрнинг 40-йилларида Парфия бутун Эрон ва
Месрпотамиянинг катта қисмини ўзига қаратиб олиб, йирик қулдор давлатга айланди. Пойтахт Экбатана (Ҳамадон)дан Евфрат бўйларига, ҳозирги Бағдод ёнида жойлашган Ктесифонга кўчирилди.
Тахминан ўша вақтларда Юнон-Бақтрия давлати ҳам ўз чегараларини бирмунча кенгайтириб олди. Эвфидем, Деметрий ва Эакрадит замонида Сўғдиёна, Бақтрия, Арахосия (ҳозирги Афғонистоннинг Ғарбий қисмини ўз ичига олган ҳудуд) ва Ария (ҳозирги Афғонистоннинг марказий қисми), бошқача сўз билан айтганда ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Эроннинг шарқий қисми ҳамда Афғонистоннинг катта қисми Юнон-Бақтрия давлати таркибига кирар эди.
Лекин, Юнон-Бақтриянинг ички аҳволи у қадар мустаҳкам эмас эди. Маҳаллий халқ билан юнон-македониялик ҳокимлар ўртасидаги зиддият тобора чуқурлашиб борди, чет эл босқинчиларига қарши қўзғолонлар кучайди. Халқ ҳаракати, айниқса, Сўғдиёнада кескин тус олди. Натижада милоддан аввалги II аср охирлари ва I аср бошларида Сўғдиёна мустақилликни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Юнон-Бақтрия империясининг бошқа ўлкаларида ҳам мустақиллик учун кураш кучайди.
Қадимдан Шимолий Хитойда истиқомат қилиб келган хуннлар милоддин аввалги II аср охирларида хитойлар тайзиқи остида ғарбга қараб чекинишга мажбур бўлдилар ва Шарқий Туркистон ҳамда Еттисув воҳасида кўчиб юрган скиф (хитой манбаларида юэчжи, антик адабиётда тохарлар номи билан машҳур) ва усунь қабилаларини суриб чиқардилар. Оқибатда юэчжи (тохар) ва усунлар Сўғдиёна ва Бақтрия ҳудудига кўчиб ўтдилар ва бу ерда саклар ва бошқа маҳаллий қабилалар билан қўшилиб, аввал Сўғд, милоднинг тахминан 128-йили Юнон-Бақтрия давлатига қарам бошқа ўлкаларни ҳам то Инд дарёсигача истило қилишга муваффақ бўлдилар.
Шундай қилиб, Юнон-Бақтрия давлати ўрнида юэчжилар (тохарлар) давлати ташкил топти. Бу давлат тарихда Кушонлар давлати номи билан машҳурдир. Кушонлар давлатига ҳозирги Ўзбекистоннинг катта қисми, Афғонистон, Шимолий Ҳиндистон ва Покистоннинг шимолий-ғарбий қисми қараган бўлиб айниқса Канишка ва унинг тахт вориси Хувишка ҳукмронлик қилган йиллари кучайди. Лекин милоднинг 11 асри ўрталарида бу давлатнинг ҳам инқирози бошланди ва 1У асрга келиб майда давлатларга бўлиниб кетди.
Юртимиз ҳудудида ҳукм сурган қадимий давлатлардан яна бири Қанғ ва Фарғона (Паркана)дир.
Қанғ давлати таркибига Бухоро, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Тошкент вилояти ва Хоразмнинг шимолий қисми кирган. Давлат тепасида жабғу (хитой манбаларида чаову) турган.
Милоддин аввалги 11-1 асрларда Фарғонада ҳам мустақил давлат бўлган. Хитой манбаларида келтирилган маълумотларга қараганда, Фарғонада ҳунармандчилик, айниқса деҳқончилик ривож топган қадимий мамлакат бўлиб, унинг 70га яқин катта-кичик шаҳарлари Куба-Қува, ГаушанЎзган, Эрши – Марҳамат, Гўй-Шань –Косон ва бошқалар бўлган. Маҳаллий халқ деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланган, арпа, буғдой, шоли, беда, узум, анор, полиз экинлари ва бошқаларни етиштирган.
104-101 йиллар орасида Хитой қўшинлари Фарғонага икки марта бостириб кирдилар. Биринчи юриш 104 йили хитой қўшинларининг тор-мор келтирилиши билан тугади. Иккинчи марта 101 йили 60 000 кишилик хитой қўшини Фарғонанинг йирик шаҳарларидан Эршини (ҳозирги Андижон вилоятига қарашли Марҳамат қишлоғи ўрнида бўлган) қамал қилдилар. Лекин шаҳарни ола олмадилар, сулҳ тузиб ва озгина ўлпон 3000 бош от олиб қайтиб кетишга мажбур бўлдилар.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish