Тарихий манбашунослик



Download 387,96 Kb.
bet116/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

12.3.8. ВАСИҚА
Ҳижрий 998 йил жумоди ул-аввал ойининг 9-куни (1590 йил 16 мартда) Ашурали Давлатқадам ўли шаръан иқрор бўлди шу хусусдаки, Самарқанднинг ҳазрати хожа Салмон мозори маҳалласида жойлашган ўзимнинг ҳасфурушлик дўконимни ва йигирма газ шахсий лалми еримни соф мисдан зарб қилинган, вазни бир мисқолли 30 тангага узил-кесил савдо билан Аваз мавлоно Солиҳ ўғлига сотдим.
(Мазкур) дўкон ва ернинг тўрт тарафдаги чегараси аниқ, чунончи ғарюий тарафи ҳазрат Тоҳир тархон ерига, шимол тарафи жамоат йўлига туташ. (Ҳовлига) кириш йўли ҳам ўша тарафдан. Шимоли-шарқий тарафи шимолга ўхшаш, жануби Тоҳир тархоннинг ерига туташ. Ҳамма белгилари аниқ.
Шартга биноан ҳар икки томон ўз бадалини, яъни дўкон ва ер сотган –пулини, пул тўлаган – дўкон билан ерни олди.
Савдо адолатли бўлиб, фириб ва бузуқликлардан холидир. Ҳар иккила томон юзма-юз туриб, иззат-эътибор мла кишилар олдида мазкур савдонинг тўғрилигига иқрор бўлиб тасдиқ қилдилар.
Ҳижрий 997 йил шаввол ойининг 29-куни(1589 йил 13 сентябрда) Самарқанд шаҳри ва унга қарашли вилоятнинг адолатли ҳокими ҳузурида, Аллоҳ унинг соясини узун қилсин, Момо Султон Бекмуҳаммад қизига, ушбу тарихдан бошлаб ар куни 2 динор майда мис танга маош тайинланди, шунинг учунким фақир сағи Фўлод Муҳаммад Хўжамберди ўғлини кийинтириб ва овқатлантириб турсин.
Васиқа холис кишилар ҳузурида тузилди.
12.3.9. ВАСИҚА
Ҳижрий 1000 йил раби ул-аввал ойининг 11-сида (1591 йил 28 декабрда) хожа Ҳусайннинг қизи Оға Ховандзода шаръан тўғри иқрор бўлди, шу тўғридаким, тасарруфида бўлган битта бўғдойранг, очиқ чеҳрали ўртадан сал юқори бўйли, соғлом, тахминан 17 ёшлардаги Давлатбахт исмли хоназот канизагимни соф кумушдан зарб этилган бир мисқолли 140 танга бадалига мутлақ озод қилдим. Ва юқорида тилга олинган Давлатбахт у берган озодлик туфайли тўла озод бўлиб, ҳур кишилар қаторига қўшилди...
Васиқа холис кишилар ҳузурида тузилди.
12.3.10. Терма ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институти кўлёзмалар фондида, Ўзбекистон Республикаси Марказий тарих архивида, Бухоро ўлкашунослик музейи ва Абу Али июн Сино номидаги Бухоро кутубхонасида сақланаётган ҳужжатлар: фармонлар, ҳумномалар, иноятномалар, васиқалар, олди-сотти ҳақидаги ҳужжатлар ва ажримлардан иборат бўлиб, улардан О.Д.Чехович 51-тасини танлаб олиб, рус тилига таржима қилиб, матни билан кўшиб, 1954 йили “Дркументы к истории аграрных отношений в Бухарском ханстве ХУ11 – Х1Х вв.” номи билан алоҳида китоб қилиб чоп эттирди.
Китобда келтирилган ҳужжатлар Аштархоний ҳукмдорлардан Имомқулихон (1611-1642 йй.) билан Убайдуллахон соний (1702-1711 йй.), манғат сулола вакиллари амир Ҳайдар, амир Музаффар ва
Насруллоларнинг фармонлари, ҳукмномалари ХУ 11 асрда ўтган йирик ер ва мулк эгалари бўлмиш Ялангтўшбий, Аллоҳёр девонбеги, Одина Муҳаммаджонларга тегишлидир.
Ҳужжатлар ер-сувни солиқлардан озод қилиш, ерни сотиш, гаровга қўйиш - васиқаи жоиз, ерни сотиб олиш ва уни имтиёзли мулкка айлантириш –васиқаи мубодила, ерни инъом қилиш – васиқаи бахшиш, танҳоҳ, мулкни ижарага бериш – васиқаи ижара, маълумот етказиш – ариза ва бошқа масалалар ҳақидадир. Уларнинг ичида алоҳида хирож олинадиган ва давлат ерларини мулки хурри холисга айлантириш, яъни солиқлардан озод этиш ҳоллари учрайди.
Бу тўплам мамлакатимизнинг ўша давридаги ижтимоий-иқтисодий тарихини ўрганишда муҳим манба вазифасини ўтайди.
Қуйида мазкур тўпламдан мисоллар келтирамиз.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish