Тарихий манбашунослик


“Тарихи салотини Манғития”



Download 387,96 Kb.
bet108/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

11.2.25. “Тарихи салотини Манғития”
“Тарихи салотини Манғития” (“Манғит султонларининг тарихи”) асари бухоролик машҳур тарихчи олим ва шоир Мирзо Абдуазим Сомий Бўстоний (1838/39-1914 йилдан кейин) қаламига мансубдир.
Бўлғуси тарихчи бошланғич маълумотни она юрти Бўстон қишлоғида, Бухоронинг шимолида, ундан 40 км нарида олган, сўнгра Бухоро мадрасаларидан бирида ўқиган, дастлаб вилоят ҳукмдорлари қўлида котиб, амир Музаффар тахтга ўтиргандан кейин унинг шахсий котиби, муншийси бўлиб хизмат қилган. Амир Абдулаҳад ҳукмронлиги (1885-1910 йй.)нинг сўнггида 1898 ёки 1899 йилда подшоҳликка қарши фикрлари учун саройдан четлатилиб, умрининг охирини ночорликда кечирган.
Сомий бир неча адабий ва тарихий асар ёзиб қолдирган. “Миръот улҳаёл” (“Хаёл кўзгуси”), “Иншо”, “Туҳфайи шоҳий” (“Подшоҳнинг туҳфа”), “Тарихи салотини Манғития” шулар жумласидандир. Буларнинг ичида тарих илми учун энг муҳими сўнгги икки асардир.
1900-1902 йиллар орасида ёзилган “Туҳфайи шоҳий” ва 1907 йили ёзиб тамомланган “Тарихи салотини Манғития” бир давр, Бухоро хонлигининг амир Музаффар давридаги тарихга бағишланган. Бироқ улар маълум даражада бир-биридан фарқ қилади. Масалан, “Туҳфайи шоҳий” тўлароқ, лекин олий ҳукмдорни кўкларга кўтариб мақташ, панегрик руҳида битилган.
“Тарихи салотини Манғития” эса нисбатан холисона ёзилган. Асарнинг илмий аҳамияти шундаки, унда Бухоро амирлигининг Ўрта Осиёнинг Россия тарафидан босиб олиниши арафасидаги иқтисодий ва сиёсий аҳволи, шунингдек, Бухоро-Россия муносабатлари бирмунча кенг ёритилган. Китобнинг қўлёзма нусхалари кўп. Унинг Ўзбекистонлик олима Л.М.Епифанова томонидан қилинган русча таржимаси, сўзбоши ва зарур изоҳлари билан бирга, 1962 йили, Москвада чоп этилган.
11.2.26. “Тарихи Салимий”
“Тарихи Салимий” (“Салимийнинг тарихи”) асари муаллифи Х1Х асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг биринчи чорагида ўтган Мирза Салимбек бўлиб, унинг тўла исми Мирза Салимбек ибн Муҳаммад Раҳимдир. Олим 1850/51 йиллари Бухоройи шарифда бадавлат ва нуфузли хонадонда таваллуд топган.
Мирза Салимбек 1871 йили Наҳрпой (Норпой) ва Зиёвуддин ҳокимига котиб бўлиб ишга киради, лекин олти ойдан кейин амир Музаффарнинг фармойиши билан Тошкентга рус маъмурларининг хатти-ҳаракати ва айниқса Бухоро хусусида тутган сиёсатини кузатиб борувчи қилиб юборилди.
Мирза Салимбек Тошкентга чойфуруш қиёфасида келди ва бу ерда 12 ймл истиқомат қилди. 1880-1883 йиллари у амир ҳузурида, 1884-1885 йиллари Туркистон генерал-губернатори ҳузурида Бухоро вакили бўлиб хизмат қилди. 1885 йили Мирза Салимбек Сомжин туманига амлакдор қилиб тайинланди. Шундан кейин унинг мартабаси йил сайин ортиб борди. 18811893 йиллари Бухоро шаҳрининг миршаби, 1893-1920 йиллари Яккабоғ, Нурота, Бойсун, Шеробод, Шаҳрисабз, Чоржўй вилоятларининг ҳокими ва бош закотчи вазифаларида турди. 1920 йилги инқилобдан кейин Мирза Салимбек шўро ташкилотларида, Бухорода ташкил этилган «Анжумани тарих» («Тарихшунослар жамиятида»)да хизмат қилди. Мирза Салимбекнинг вафот этган йили маълум эмас.
Мирза Салимбек бир неча йирик тарихий ва адабий асар ёзиб қолдирган. «Кашкули Салимий» («Салимийнинг кашкули»), «Жомиъ улгулзор» («Гулзорлар мажмуи»), «Каъб ал-ахбор ҳикоялари», «Ҳикояти Абдулла ибн Муборак», «Тарихи Салимий» шулар жумласидандир. Тарихчилар учун энг муҳими унинг сўнгги асари «Тарихи Салимий»дир. Н.Норқуловнинг фикрига қараганда, ХХ асрининг 20- йилларида ёзилган. Унинг бош қисми, Чингизхондан то амир Музаффар давригача бўлган тарих умумлаштирувчи характерга эга. Асарнинг 1860-1920 йиллар воқеаларини ўз ичига олган катта қисми бутунлай янги бўлиб, муаллифнинг ўзи бу воқеаларнинг гувоҳи бўлган.
Асарда амир Музаффар даврида Ҳисор, Кўлоб, Балжуан, Қоратегин ва Дарвозда бўлиб ўтган исёнлар, Бухоро-Қўқон ва Бухоро-Россия муносабатлари, шунингдек, Бухоро амирлигининг Х1Х асрнинг иккинчи ярмидаги умумий аҳволи ва маъмурий тузилиши ҳақида қимматли маълумотлар бор.
«Тарихи Салимий» асарининг қўлёзма нусхалари кўп. Асар 1968 йили Н.норқулов томонидан рус тилига таржима қилинган, лекин ҳали чоп этилмаган.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish