Тарихий манбашунослик



Download 387,96 Kb.
bet45/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

7.3.18.”Тарихи Яминий”
”Тарихи Яминий”15 (“Ямин уд-давла тарихи”) асарининг ижодкори Утбийдир. Унинг ҳақиқий исми Абу Наср Муҳаммад ибн Абдужаббор Утбий (тахм.961-1077 ёки 1036 йй.) бўлиб, асли Эроннинг Рай шаҳридан. Олимнинг хонадони бадавлат ва нуфузли зодагонлардан бўлиб, унинг тоғалари Сомонийларнинг вазири сифатида хизмат қилишган.
Абу Наср Муҳаммад Утбий ҳам юқори давлат лавозимларида турган, Сомонийларнинг Хуросондаги ноиби Абу Али ибн Симжур (989-998 йй.), сўнгра Зиёрийлардан16 Шамс ул-Маолий Қобус ибн Вушмагир (998-1030 йй.)нинг шахсий котиби, кейинчалик Ғазнавийлардан17 Сабуктакин (977-997 йй.), Султон Маҳмуд (998-1030 йй.) ҳамда Султон Масъуд (1031-1041 йй.) саройида хизмат қилган. Масалан, Утбий Султон Маҳмуднинг элчиси сифатида (999 й.) Гарчистонга18 борган, кейин Ганж рустакда19 соҳиб барид бўлиб ишлаган ва 1023 йили Султон Маҳмуднинг амри билан хизматдан четлатилган.
Манбаларда, хусусан ас-Саолибий тазкирасида айтилишича, ал-Утбий бир нечта йирик асар ёзган. Лекин улардан фақат биттаси ”Тарихи Яминий” номли тарихий асари сақланиб қолган, халос. Унинг яна “Латоиф ал-куттоб” (“Котибларнинг латиф сўзлари”) номли бўлиб, у бизгача етиб келмаган20.
”Тарихи Яминий” амир Сабуктакин ҳамда Султон Маҳмуд замонида Ғазнавийлар империяси таркибига кирган Афғонистон, Хуросон, Хоразм ва қисман Мовароуннаҳрнинг 975-1021 йиллардаги ижтимоий-исёсий тарихини баён этади. Асарда Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрни босиб олиши (992996 йй.) ҳақида келтирилган маълумотлар бениҳоят қимматлидир.
Асар ўрта аср тарихшунослигига хос оғир саж – насрий қофияли услубда ёзилган. Унда ҳукмрон синфнинг мақсад ва манфаатлари ҳимоя қилинади, хусусан Султон Маҳмуд ва унинг яқинлари кўкларга кўтариб мақталади. Шунинг билан бирга, тарихчи узлуксиз давом этган урушлар, зулм, турли-туман солиқ ва жарималар туфайли хонавайрон бўлган меҳнаткаш халқнинг оғир турмушига ҳам айрим ўринларда кўз ташлаб ўтади.
” Тарихи Яминий” асарининг арабча матни 1874 йили Деҳли, 1874 йили Булоқ ва 1883 йили Лоҳур шаҳарларида чоп этилган. Ундан айрим парчалар К.Шефер, Т.Нёлдеке, Г.Эллиот ва Н.Доусон томонидан француз, немис ва инглиз тилларига таржима қилинган. Китобнинг форсча таржималари бўлиб, энг дурусти Абу Шариф Носиҳ ал-Жорбозақоний қаламига мансуб. Бу таржима Эронда 1856, 1956 ва 1966 йиллари чоп этилган. Асарни Лондонда 1858 йили Рейнолдс инглиз тилига таржима қилган.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish