Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

9.2.7. 
Фирдавс ул-иқбол” 
“Фирдавс ул-иқбол” (“Жаннат боғи”) номли Хоразм тарихи бўйича 
яратилган шоҳ асарнинг ижодкорлари ХУ111 аср сўнгги чораги ва Х1Х асрда 
ўтган йирик шоир, таржимон ва тарихнавис Шурмуҳаммад ибн Авазбий 
Мунис (1778-1829 йй.) ва унинг жияни Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли 
Огаҳийдир (1809-1847 йй.). 
Мунис Хоразмнинг қадимда йирик шаҳар бўлган Кот қишлоғида 
дунёга келган, Хива мадрасаларида таҳсил кўрган, 1800 йилдан бошлаб хон 
саройида саркотиб бўлиб хизмат қилган. У 1829 йили 51 ёшида вафот этган. 
Мунис атрофлича маълумот олган, турли фанлар, хусусан адабиёт ва 
тарихдан кенг хабардор бўлган етук олим ва истеъдодли шоир сифатида 
тарихда қолди. У 1806 йили Элтузархон (1804-1806 йй.)нинг топшириғи 
билан “Фирдавс ул-иқбол” асарини ёза бошлайди. Лекин асар айрим 
сабабларга кўра, тугалланмай қолган. 
Мунис ажойиб хаттот сифатида “Саводи таълим” номли махсус рисола 
ёзган. У зўр таржимон бўлиб, Муҳаммад Мирхонднинг “Равзат ус-сафо” 


асари таржимасини ҳам бошлаб берган ва унинг биринчи жилдини таржима 
қилиб тугатган эди.
Огаҳий ҳам асли Кот қишлоғидан. Муниснинг жияни ва унинг қўлида 
тарбия топган. Яхши ўқиб, турли фанларни, хусусан тарих ва адабиётни 
чуқур эгаллаган. Муниснинг вафотидан (1829 й.) кейин саройни тарк этиб, 
ота касби- мироблик билан кун кечирган. У 1847 йили вафот этган. 
Огаҳий ҳам истеъдодли шоир, йирик тарихнавис олим ва моҳир 
таржимон сифатида шуҳрат топти. У тоғаси Мунис бошлаган “Фирдавс ул-
иқбол” асарини охирига етказди. Ундан ташқари, “Риёз уд-давла” 
(
“Давлатнинг жаннат боғи”), “Зубдат ут-таворих” (“Тарихлар сараси”), 
“Жомиъ ул-воқеоти султоний” (“Cултон воқеаларининг мажмуаси”) ва 
“Гулшан уд-давлат” (“Давлат гулшани”) каби тарихга оид асарларни ҳам 
ёзган. 
Булардан ташқари, Огаҳий забардаст таржимон сифатида 19 асарни 
ўзбек тилига таржима қилган бўлиб, уларнинг ичида Муҳаммад 
Мирхонднинг “Равзат ус-сафо”, Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома”, 
Низомуддин Аҳмад Ҳиравийнинг “Табақоти Акбарий” каби улкан тарихий 
асарлар ҳам бор. 
Мунис ва Огаҳийнинг тарих соҳасидаги энг катта илмий иши “Фирдавс 
ул-иқбол” асарининг яратилиши эди. Китобда Хоразмнинг қадим 
замонлардан то Қўнғирот сулоласидан
38
чиққан Аллоҳқулихон (1825-1842 
йй.) замонигача бўлган тарихдан бахс юритади. 
“Фирдавс ул-иқбол” асари муқаддима ва беш бобдан иборат. 1806 йили 
бошланган ва 1840 йили ёзиб тамомланган. 
Муқаддимада Элтузархон номига ҳамду сано ўқилади, Муниснинг хон 
хизматига кириш сабаблари айтилади ва асар мундарижаси келтирилади. 
Асарнинг 1-11- бобларида исломиятдан аввал ўтган пийғамбарлар, 
эскм тарих китобларида турк-мўғул қабилаларининг аждоди ҳисобланган 
Ёфас ибн Нуҳ ва Қўнғирот амирларининг илк тарихига бағишланган. 
Учинчи бобда Буртажон ва Чингизхон тарихи, Мўғул империясининг 
Чингисхон замонидан то Олтин Ўрда хони Бердибек (1357-1361 йй.) 
давригача бўлган тарихи баён этилган. 
Тўртинчи боб Хоразмнинг Шайбонийлар даври (1511-1804 йй.)даги 
ижтимоий-сиёсий тарихи ҳақидадир. 
Бешинчи боб Хива хонлигининг 1804-1825 йиллар орасидаги 
ижтимоий-сиёсий тарихини ўз ичига олади. 
Мунис ва Огаҳийнинг мазкур асарининг асосий аҳамияти шундаки, 
унда Хоразмнинг қарийб 300 йиллик (1511-1825 йй.) тарихи яхлит, 
хронологик тартибда баён этилган. Асар турли мавзудаги далилий 
маълумотларга ниҳоятда бой. Китобда, масалан, Хоразм (Хива хонлиги) 
ўрамида истиқомат қилган туркман, қорақалпоқ ва қозоқ халқлари ва 
уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни, катта ер 
38
Қўнғирот сулоласи – Хоразмни 1804-1920 йиллар орасида идора қилган сулола. Асосчиси 
Элтузархон(1804-1806 йй.).


эгалиги, меҳнаткаш халқ аҳволи, солиқ ва жарималар, хирож, закот, пешкаш, 
тансуқот ва ҳоказо, ўн тўрт уруғнинг тарқатиб юборилиши, 1714, 1722-1723 
ва 1768 йиллари содир бўлган очарчилик ва қаҳатчилик, Хоразм шаҳарлари 
Урганч, Кот, Вазир, Янги шаҳар, Тирсак, Гандумкон, Ҳазорасп, 
Шаҳободларнинг умумий аҳволи, туркманлар ва ўзбекларнинг этник 
таркиби, Хива хонлигининг бошқа мамлакатлар, хусусан, Эрон, Бухоро 
хонлиги ва Россия билан бўлган иқтисодий ва сиёсий муносабатлари 
хусусида қимматли маълумотларни учратамиз. 
“Фирдавс ул-иқбол” асари тарихчилар томонидан кам ўрганилган. 
Унинг қўлёзма нусхалари Ўзбекистон, Россия ва бошқа мамлакатлар 
кутубхоналарида сақланади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish