Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун


  “Улуси арбаъ-йи Чингизий”



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

8.3.24. 
Улуси арбаъ-йи Чингизий” 
“Улуси арбаъ-йи Чингизий” (“Чингизийлар тўрт улуси” (тарихи) ёки 
“Тарихи арбаъ улус” (“Тўрт улус тарихи”) номли асар асосий 
муаллифларидан бири, унинг яратилиш ташаббускори ХУ асрда ўтган буюк 
олим, йирик давлат арбоби, Шоҳруҳ Мирзонинг ўғли Муҳаммад Тарағай 
Мирзо Улуғбекдир. У 1394 йил 22 мартида Амир Темурнинг Ироқ ва 
Озарбайжонга қилган навбатдаги беш йиллик ҳарбий юриши вақтида 
Султония шаҳрида, Эрон Озарбайжонида туғилган. Амир Темур саройида 
ҳукм сурган анъанага кўра, шаҳзода соҳибқироннинг катта хотини 
Сароймулк хоним, Биби хонимнинг тарбиясига топширилади. Орадан бир 
йил чамаси вақт ўтгач, 1395 йили Амир Темур Сароймулк хоним ва 
набирасини Шоҳруҳга қўгиб Самарқандга жўнатади. 
1398 йили Улуғбекка машҳур қиссахон, шоир ва олим, шайх Ориф 
Озарий (1382-1462 йй.) муаллиф этиб тайинланди ва у дастлабки асосий 
таълимни ана шу ажойиб шахсдан олди. Шаҳзода Амир Темурнинг бар қатор 
ҳарбий ҳаракатларида, 1399-1404 йиллари Туркия ва Сурияга қарши 
ўтказилган юришда, 1404-1405 йили Хитойга қарши уюштирилаётган 
юришда қатнашди. 
Амир Темур 1405 йил 18 февралда вафот этгач, Мовароуннаҳр тахтини 
набираси Халил Султон зўрлик билан эгаллаб олди. Бу вақтда Улуғбек отаси 
Шоҳруҳ хизматида бўлди. 1409 йили Халил Султон ўз амирлари томонидан 
асир олингач, Шоҳруҳ Хуросондан Моваруннаҳрга келиб, Мирзо Улуғбекни 
Мовароуннаҳр ва Туркистон ҳокими этиб тайинланди. У 1449 йил 25 
октябригача бу мамлакатни бошқарди. 
Мирзо Улуғбек йирик давлат арбоби, саркарда эди. Лекин у буюк олим 
ва илм-фан ҳамда маданият ҳомийси сифатида тенги йўқ эди. Самарқанд 
унинг даврида Шарқнинг йирик илм-фан ва маданият марказларидан бирига 
айланди. 


Мирзо Улуғбек икки йирик асар яратди. Бири “Зижи жадиди 
кўрагоний” (“Кўрагонийнинг янги астрономик жадвали”) бўлиб, 1437 йили 
яратилган китобда илми нужумнинг назарий ва амалий масалалари қамраб 
олинган, ўша даврдаги энг юксак илмий жасорат ҳисобланган. 
Олимнинг иккинчи асари “Улуси арбаъ-йи Чингизий” бўлиб, унда ХIII-
ХIV асрларда Мўғул империяси таркибига кирган мамлакатларнинг 
ижтимоий-сиёсий тарихи қисқа тарзда баён этилган. Китоб 1425 йилдан 
кейин тугалланган.
“Тарихи арбаъ улус” муқаддима ва тўрт қисмдан иборат. Муқаддимада 
ўрта асрларда тарихчилар ўртасида ҳукм сурган анъанага кўра, исломиятдан 
аввал ўтган пайғамбарлар, туркларнинг афсонавий ота-боболари ҳисобланган 
Ёфас ибн Нуҳ ва унинг фарзанди Туркхон, шунингдек, турк мўғул 
қабилалари ва Чингизхон тарихи баён этилган. 
Биринчи қисм Улуғ юрт, яъни Мўғулистон ва Шимолий Хитой тарихи, 
Ўгадайхон (1227-1241 йй.), Чингизхоннинг учинчи ўғли давридан то Ариқ 
Буғо авлоди Ўрдой қоон замонигача юз берган воқеаларни ўз ичига олади. 
Иккинчи қисмда Жўжи улуси, яъни Олтин Ўрда тарихи, Жўжихондан 
давридан то Шоҳруҳнинг замондоши бўлмиш Муҳаммадхон замонигача, 
ХIII-ХV асрнинг биринчи чораги тарихи баён этилган. 
Учинчи қисмда Элхонийлар, яъни Эрон ҳамда Озарбайжоннинг ХIII-
ХIV асрлардаги тарихидан бахс юритилади. 
Тўртинчи қисмда Чиғатой улусининг, Кошғар, Еттисур, Мовароуннаҳр, 
Шимолий Афғонистон ҳудудидаги ХIII-ХIV асрлардаги тарихи талқин 
этилган. Шуни ҳам айтиш керакки, муаллиф мазкур улусда ҳукмронлик 
қилган ҳар бир ҳукмдор хон устида қисқа ва алоҳида-алоҳида тўхталиб, 
уларнинг даврида содир бўлган воқеалардан энг муҳимларини юаён этган. 
“Тарихи арбаъ улус” асарининг айрим қисмлари, хусусан унинг 
тўртинчи қисми, кўп жиҳатдан Шарафуддин Али Яздийнинг “Муқаддимайи 
Зафарнома”сига ўхшаб кетади. Лекин Улуғбек асари бирмунча мукаммалдир. 
Бундан ташқари, унда тўрт улус ўртасидаги сиёсий муносабатлар, “ўзбек” 
этнонимининг келиб чиқиш вақти хусусида ҳам қимматли маълумотларни 
учратамиз. 
Ушбу китобнинг фақат қисқартирилган таҳрирининг тўрт мўътабар 
қўлёзмаси юизгача етиб келган. Уларнинг иккитаси Англияда, биттаси 
Ҳиндистонда ва тўртинчи нусхаси АҚШда сақланмоқда. 
Мирзо Улуғбек тарихий асарининг инглизча таржимаси 1838 йили 
Майлс томонидан Англияда чоп этилган. Ўзбекча таржимаси Б.Аҳмедов, 
М.Ҳасаний ва Н.Норқуловлар бажарилиб, 1994 йили Тошкентда чоп этилди. 
“Тарихи арбаъ улус” Марказий Осиё, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг 
ХIII-ХIV асрлардаги тарихини, айниқса Чиғатой улуси тарихини ўрганишда 
муҳим манбалардан бири вазифасини ўташи мумкин. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish