Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

8.3.22. 
Тарихнома” 
“Тарихнома” ёки “Зайли Зафарнома” (“Зафарнома”га қўшимча”) деб 
аталадиган муҳим тарихий асар муаллифи Хожа Тожуддин ас-Салмонийдир. 


У етук хаттот бўлиб Музаффарийлар
33
саройида, девони иншода хизмат 
қилган. Амир Темур Шерозни эгаллаб, Музаффарийлар сулоласи барҳам 
топгандан кейин 1393 йили бошқа илм аҳли билан Самарқандга олиб 
келинган ва сарой хизматига тайинланган. 1409 йили март ойида амирлар 
исёни бартараф этилгач, олий ҳокимият Шоҳруҳ Мирзо Хожа Тожуддин ас-
Салмоний унинг амри билан Ҳиротга олиб кетилади ва олий ҳукмдорнинг 
топшириғи билан ўзининг мазкур асарини ёзишга киришади. Лекин уни 
тамомлай олмайди. Лрадан кўп вақт ўтмай саройда вазир Фахруддинга 
қарши уюштирилган фитнада қатнашганликда айбланиб қамалиб қолади ва 
жазога тортилади. 
Хожа Тожуддин ас-Салмоний мазкур асарида Амир Темурнинг сўнгги 
йиллари ва Шоҳруҳ Мирзонинг тарихини ёзишни ният қилган эди. Лекин, 
тақдир тақазосибилан мақсадига эриша олмайди. Фақат 1404-1409 йиллар 
тарихини ёзиб битиришга улгуради, халос. Асарда 1404 йилда Хитойга юриш 
олдидан Конигилда ўтган катта тантаналар, шаҳзодалар Улуғбек, Иброҳим 
Султон, Ижил Мирзо, Сиди Аҳмад, Пирмуҳаммад ва Мирзо Бойқароларнинг 
никоҳ тўйлари, Хитойга юришнинг бошланиши, ҳазрат соҳибқироннинг 18 
феврал 1405 йилги вафотидан кейинги оғир аҳвол, Халил Султоннинг 
ноқонуний йўл олий ҳокимиятни эгаллаб олиш воқеалари батафсил баён 
этилади. Воқеалар тафсилоти 1408 йил март ойида Халил Султоннинг амир 
Хулойдод бошлиқ бир гуруҳ фитначи амирлар тарафидан асир олиниши 
ҳақидаги ҳикоя билан тугайди. 
Хожа Тожуддин ас-Салмонийнинг “Тарихнома” асари бизнинг 
замонимизгача уч нусхада етиб келган. Улардан бири суқутли ва шу 
кунларда Англиянинг музейида (Инв.№ 159) сақланмоқда. Яна иккитаси 
Туркияда, Истанбулдаги Сулаймон Фотиҳ (Инв.№ 4305) ва Лала Исмоил 
афанди кутубхоналарида (Инв.№ 304) сақланади. Биринчи нусха суқутли, 
иккинчиси тўла. 
Асар Г.Р.Рёмер тарафидан немис тилига 1956 йили, Исмоил ака 
тарафидан 1988 йили турк тилига ва З.М.Буниятов томонидан 1991 йили рус 
тилига эркин таржима қилинган.

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish