Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

9.2.5. 
Шайбонийнома” 
“Шайбонийнома” тарихий достонининг муаллифи Муҳаммад Солиҳ 
(тахм. 1455-1535 йй.) бўлиб, туркийзабон билкут қабиласидан чиққан. 
Шоҳруҳ ва Мирзо Улуғбек даврида зўр нуфузша эша бўлган амир 
Шоҳмаликнинг набираси. Отаси амир Нур Саидбек ҳам йирик амирлардан 
бўлиб, аввал Мирзо Улуғбек, сўнгра Султон Абу Саъид Мирзо хизматида 
бўлган, 1464-1467 йиллари Хоразмда ҳоким бўлган ва 1467 йили Султон Абу 
Саиднинг фармони билан қатл этилган. Муҳаммад Солиҳнинг ёшлиги 
Ҳиротда кечган ва ўша ерда ўқиб нашъу намо топган, сўнгра Султон Ҳусайн, 
1494 йилдан Самарқандда катта нуфузгу эга бўлган Темурий амирлардан 
Дарвиш Муҳаммад тархон ва хожа Убайдулла Аҳрорнинг ўғли Муҳаммад 
Яхё, 1500-1504 ймллари Бухоро ва Чоржўйдаги ноиб бўлиб, шундан кейин то 
вафотига қадар, Шайбонийлардан Муҳаммад Султон (ваф. 1505 й.) ва 
Убайдуллахоннинг котиби бўлиб хизмат қилган.
Муҳаммад Солиҳнинг яратган тарихий достони “Шайбонийнома”да 
Муҳаммад Шайбонийхоннинг ҳаёти ва олиб борган урушлари ҳақида шеърий 
услубда ҳикоя қилинади. Асар қаҳрамоннинг туғилганидан бошлаб, то 1505 
йилгача Дашти қипчоқ, Мовароуннаҳр ҳамда Хоразмнинг ижтимоий-сиёсий 
тарихидан бахс юритади. Достонда қўшинларнинг ёвузликлари, меҳнаткаш 
халқнинг оғир аҳволи, Қоракўл, Қарши ва Ҳузорда Шайбонийларга қарши 
кўтарилган қўзғолонлар ҳақида ҳам қимматли маълумотлар учрайди. Асар 
географик ва этнографик маълумотларга ҳам бойдир. 
“Шайбонийнома” асари 1505 йилдан кейин ёзилган. Унинг иккита 
нодир қўлёзмалари сақланиб қолган бўлиб, бири Австриянинг Вена шаҳрида, 
иккинчиси эса Санкт-Петербург университети кутубхонасида сақланади. 
Китоб 1885 ва 1908 йиллари асд матни ва 1961 ва 198. Йиллари крилл 
алифбосидаги табдили чоп этилган. 
 
9.2.6. 
“Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк ва мўғул” 
Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк ва мўғул” асарларини 
яратган Абулғози Баҳодирхон, ҳам Хева хони (1643-1663 йй.) ва тарихчи 
олим сифатида машҳурдир. У 1603 йил 23 августда Урганчда туғилган ва 
1619 йилгача ана шу шаҳарда истиқомат қилган. Сўнгра инилари Ҳабаш ва 
Илборс билан тожу тахт учун бўлган курашда мағлубиятга учраб, Бухорога 
қочиб борди ва Имомқулихон (1611-1642 йй.) саройида паноҳ топди. Акаси 


Исфандиёр 1623 йили хон бўлгач, яна Хоразмга қайтиб борди ва Урганчга 
ҳоким этиб тайинланди. Лекин 1627 йили Исфандиёрхоннинг ўзи билан 
бўлган курашда мағлубиятга учради. Бу сафар Абулғозихон Туркистонга 
қочиб борди ва қозоқ хонларидан Ишимхон (1598-1628 йй.) ҳузурида паноҳ 
топди. Орадан бир йил чамаси вақт ўтгач, 1628 йили, яна бир қозоқ хони – 
Турсунхон уни Тошкентга олиб келди ва Абулғозихон Тошкентда 1630 йил 
охиригача истиқомат қилди. 
Орадан кўп вақт ўтмай, Абулғозихон Хива туркманларининг таклифи 
билан яна Хоразмга қайтиб борди, лекин орадан олти ой ўтар ўтмас, 
Исфандиёрхон уни Нисо ва Дарунга босқинчилик юриши уюштирганликда 
айблаб ҳибсга олди ва Эронга, шоҳ Сафиъ 1 (1629-1642 йй.) ҳузурига 
омонат
37
тариқасида бериб юборди. Абулғозихон ўшанда Исфаҳондаги 
Таборак қалъасига қамаб қўйилди ва шу тарзда Эронда 10 йил атрофида кун 
кечирди. 1639 йили Абулғози қамоқдан қочди ва кўп машаққатлар чекиб, 
1642 йили она юртига қайтиб келди. 1643 йили, Исфандиёрхон вафотидан 
бир йил ўтгач, Орол ўзбеклари уни хон қилиб кўтардилар. Ўша йили 
Абулғозихон Хивадаги рақиблари устидан ҳам ғалаба қозонди ва Хива 
тахтига ўтирди. 
Абулғозихон кенг маълумотли бўлиши билан бир қаторда, феодал 
ҳукмдор ҳам эди. У ўз фаолияти билан ана шу доиралар манфаатларини 
ҳимоя қилди. 
Абулғозихон 1663 йили тожу тахтни ўғли Ануша (1663-1687 йй.)га 
қолдириб, умрининг охирини бутунлай илмий ишга бағишлайди. У 1664 
йили вафот этган. 
“Шажарайи тарокима” туркман халқи ва Туркманистоннинг ўрта 
асрлардаги тарихини ўрганишда бош манба бўлиб хизмат қилади. 
“Шажарайи турк ва мўғул” 1664 йили ёзилган, лекин Абулозихоннинг 
оғир дардга чаланиб қолиши ва тез орада вафот этиши сабабли тамомланмай 
қолган. Асар 1Х бобининг давоми, яъни 1644-1663 йиллар воқеалари 
Анушахоннинг топшириғи билан Маҳмуд ибн мулла Муҳаммад Урганжий 
деган олим томонидан ёзилган. Асарнинг I-IV боблари ҳам ўша Маҳмуд ибн 
Муҳаммад Урганжийнинг қаламига мансубдир. 
“Шажарайи турк ва мўғул” асари қисқача муқаддима ва 9 бобдан 
иборат. Муқаддимада асосан асарнинг ёзилиши сабаблари ҳақида гап боради. 

бобда Одам Атодан то Мўғулхонгача, II бобла Мўғулхондан 
Чингизхонгача, III бобда Чингизхлннинг туғулишидан то вафотигача, IV 
бобда Ўгадай қоон ва унинг Мўғулистонда ҳукмронлик қилган авлоди, V 
бобда Чиғатойхон ва унинг Мовароуннаҳрда подшоҳлик қилган ворислари
VI 
бобда Элхонийлар, яъни Эронда ҳукмронлик қилган Чингиз авлоди, VII 
бобда Жўжихон ва унинг Дашти қипчоқда подшоҳлик қилган авлоди, VIII 
бобда Шайбонийхон ва унинг Мовароуннаҳр, Қозоғистон, Сибирь ва Қримда 
ҳукмронлик қилган фарзандлари ва, ниҳоят, IX бобда Шайбонийхоннинг 
37
Омонат – тобелик аломати. Ўрта аср анъаналарига кўра, тобелмкни қабул қилган ҳукмдорнинг саройига 
фарзандлари ёки яқин қариндошларидан бирини гаров тариқасида юборган. Бу ерда шунга ишорат.


1511 йилдан Хоразмда подшоҳлик қилган авлоди билан боғлиқ воқеалар баён 
этилган. 
Асарнинг I-VIII боблари умумлаштирувчи характерга эга бўлиб, 
Рашидуддиннинг “Жоме ут-таворих”, Шарафуддин Али Яздийнинг 
“Зафарнома” ва шунингдек яна ўн саккиз тарихий асарлар асосида 
яратилгандир. Китобнинг 1Х боби янги ҳисобланади ва унда Хоразмнинг 
1512-
1663 йиллар орасидаги ижтимоий-сиёсий тарихи кенг ва атрофлича 
баён этилади. Бундан ташқари, асарда Абулғозий Баҳодирхон замонида обод 
бўлган Хоразмдаги Урганч, Вазир, Тирсак, Янги шаҳар, Булдумсоз, Бағдод, 
Кот, Дурун, Қумкент, Миздаҳкан, Доруған ота, Боқирғон, Хос минора, Исм 
Маҳмуд Ота, Чилик каби шаҳарлар, Амударё ва дарё ўзанининг ўзгариши, 
хивалик туркманларнинг оғир аҳволи, ХVI-ХVII асрларда Хива хонлиги 
билан Бухоро ўртасидаги сиёсий муносабатлар ҳақида ҳам қимматли 
маълумотлар учрайди.
Абулғозий Баҳодирхон ва унинг “Шажарайи турк ва мўғул” асари тез 
орада илмий жамоатчиликнинг даққат-эътиборини қозонди. У ХVIII асрдаёқ 
бир неча, немис ва француз (1726 й.), рус (1770 й.) ва инглиз (1780 й.) 
тилларига таржима қилинди. Ўтган асрда бу асар немис (Г.Я.Кер), рус 
(Я.О.Ярцев ва Г.С.Саблуков), француз (П.И.Демезон), турк (Аҳмад Вефиқ 
поша) тилларига таржима қилинди. Асар 1897-1913 йиллари яна турк 
(таржимон Ризо Нур) ва 1935 йили форс тилларига таржима қилинди. 
Асарнинг Г.С.Саблуков (1906 й.) ва П.И.Демезон (1871-1874 йй.) амалга 
оширган нашрлари мукаммал ва зўр илмий қимматга эгадир.
Абулғозий Баҳодирхон асарининг хорижий тилларига таржима 
қилиниши ва дунё бўйлаб тарқалиши бўйича “Темур тузуклари” ва 
Бобурнинг “Вақойи” асари билан қиёслаш мумкин. Улар туркий тилдаги 
тарихий асарларнинг жуда катта илмий қийматга эга эканлигини кўрсатади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish