Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун


  “Абдулланома” ёки “Шарафномайи шоҳий”



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

11.2.7. 
Абдулланома” ёки “Шарафномайи шоҳий” 
“Абдулланома” ёки “Шарафномайи шоҳий” асарининг ижодкори ХVI 
асрда ўтган бухоролик шоир ва йирик тарихчи олим Ҳофиз Таниш 
Бухорийдир. У 1549 йили Бухоройи шарифда нуфузли мансаблор хонадонида 
дунёга келган. Отаси Мир Муҳаммад ал-Бухорий Бухоронинг кўзга кўринган 
боёнларидан бўлиб, шайбоний Убайдуллахоннинг яқин кишиларидан бўлган, 
1550 йилнинг бошларида Кошғарга кетиб қолган ва орадан икки йил чамаси 
вақт ўтгач, ўша .ртда вафот этган. 
Ҳофиз Таниш Бухорий ўз даврининг чуқур ва кенг маълумотли 
кишиларидан бўлиб, 1584 йили Абдуллахон сонийнинг (1583-1598 йй.) яқин 
одами Қулбобо кўкалтошнинг тавсияси билан Абдуллахоннинг хизматига 
қабул қилинган ва унинг шахсий воқеанависи, тарихчиси вазифасига 
тайинланган. Ҳофиз Таниш Бухорий умрининг охиригача шу лавозимда 
ишлаган. Малеҳо Самарқандийнинг маълумотига кўра, Ҳофиз Таниш 1589 
йили хотини тарафидан заҳарлаб ўлдирилган. 
Ҳофиз Таниш ўзининг “Абдулланома” ёки “Шарафномайи шоҳий” 
асари билан ном чиқарган. Китобда Ўзбекистон, Қозоғистон, шунингдек, 
қисман, Афғонистон ва Эроннинг ХVI асрдаги ижтимоий-сиёсий тарихи баён 
қилинади. Ундан ташқари, асарда Бухлол хонлиги билан Эрон, Ҳиндистон, 
Кошғар ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳам қимматли 
маълумотлар бор. Асар ХVI асрнинг 80-йиллари охирида ёзиб тамомланган. 
Ҳофиз Танишнинг замондоши шоир ва адабиётшунос олим Мутрибийнинг 
гувоҳлик беришига қараганда, асарнинг охирги қисмини, хоннинг топшириғи 
билан, қози Поянда Зоминий (1602 йили вафот этган) ёзган. Лекин бу фикрни 
бошқа манбалар тасдиқламайди. 


“Шарафномайи шоҳий” асари муаллифнинг режасига кўра, муқаддима, 
икки қисм ёки мақола ва хотимадан иборат қилиб ёзилиши мўлжалланган. 
Масалан, муқаддима, одатдагидек Аллоҳнинг мадҳу саноси, ҳомий, олий 
ҳукмдор Абдуллахоннинг шаънига айтиладиган таърифу тавсиф, асарнинг 
ёзилиши тарихи, Абдуллахоннинг ота-боболари, қадимда Марказий Осиёда 
истиқомат қилган турк-мўғул қавмлари, Чингисхон ва унинг авлоди ҳақида 
маълумот, биринчи мақолада Мовароуннаҳрда 1533-1583 йиллар орасида 
содир бўлган воқеалар, иккинчи мақолада эса Ўзбекистон, Қозоғистонва 
қўшни хорижий мамлакатларда 1583 йилдан кейин юз бериши мумкин 
бўлган воқеалар, хотимада эса Абдуллахоннинг олижаноб фазилатлари, 
унинг билан замондош бўлган шайхлар, олимлар, шоирлар, вазирлар ва 
амирлар, шунингдек, Абдуллахон замонида қурилган бинолар ҳақида 
маълумот бкриши мўлжалланган. Лекин, асар ёзилиши жараёнида режа 
ўзгарган – биринчи ва иккинчи мақолалар қўшиб ёзилган, хотиа эса 
муаллифнинг бевақт вафоти сабабли ёзилмай қолган. 
Муаллиф асар муқаддимасини ёзишда Наршахийнинг “Тарихи 
Бухоро”, шайхулислом Сафиуддин Абубакр Абдулло Балхийнинг “Фазоили 
Балх”, Истахрийнинг “Китоб масолик ул-мамолик”, Жувайнийнинг “Тарихи 
жаҳонкушой”, Разидуддиннинг “Жомеъ ут-таворих”, Мирхонднинг “Равзат 
ус-сафо”, Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” ва Муҳаммад 
Ҳайдарнинг “Тарихи Рвшидий” асарларида келтирилган маълумотлардан 
фойдаланган. ХVI асрнинг 30-60- йиллари орасида юз берган воқеалар 
саройда мунтазам юритиб туриладиган кундалик дафтар, содир бўлган 
муҳим сиёсий воқеаларнинг шоҳиди бўлган кекса кишиларнинг оғзаки 
ахборотлари асосида, 70-80-йиллар воқеалари эса муаллифнинг бўлиб ўтган 
воқеаларда шахсан ўзи қатнашиб тўплаган далилий маълумотлар асосида 
ёзилган. 
“Шарафномайи шоҳий” асари насрий қофияли, яъни саж – мураккаб 
бадиий услубда ёзилган. Унда шеърий парчалар Фирдавсий, Рудакий, 
Саъдий, Камолиддин Биноий, Мушфиқий ва муаллифнинг ўз шеърлари, 
“Қуръони карим” оятлари, “Ҳадис шариф”лардан парчалар ҳам кўп. 
Китобда сиёсий воқеалар билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий 
мавзудаги маълумотлар, масалан, ер эгалигининг иқто, суюрғол, танҳоҳ каби 
шакллари, турли-туман солиқ ва жарималар, масалан, хирож, ихрожот, тағор, 
улуфа, қўналға, мадади лашкар, бож, томға, бегар; ўлжа ва унинг жамиятдаги 
ўрни, асирни қулга айлантириш ҳоллари; Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари 
ва ҳунармандчиликнинг умумий аҳволи; Шайбонийлар давлатининг 
маъмурий тузулиши, Бухоро хонлиги билан Россия, Ҳиндистон ва Кошғар 
ўртасидаги муносабатлар ҳақида қимматли далил ва маълумотлар мавжуд. 
Бундан ташқари, асар этнографик, масалан, ўзбек халқи таркибига кирган 
уруғ ва қавмлар номлари ҳамда топографик маълумотлар, масалан, Бухоро, 
Самарқанд, Тошкент, Термиз, Кўлоб, Балх каби йирик шаҳарлардаги 
диққатга сазовор бинолар, осору атиқалар, шунингдек, мазкур 
шаҳарларнинггеографик ҳолати ва топографияси ҳақидаги ахборотларга 
ниҳоятда бойдир. 


Ушбу асарнинг қўлёзма нусхалари кўп, асл матнини учдан икки 
қисмини Санкт-Петербкрглик олима М.Салоҳутлинова русча таржимаси 
билан чоп этган. Китоб 1942-1952 йиллари Содиқ Мирзаев ва охирги қисми 
Ю.Ҳакимжонов томонидан 60- йилларда ўзбек тилига таржима қилиниб, 1-2- 
жилдлари, зарур тузатишлар, тадқиқот ва изоҳлар билан 1966 ва 1969 
йиллари Б.Аҳмедов томонидан чоп қилинган. 3-4- жилдлари босилмай қолган 
эди. 1995-1997 йиллари икки китоб ҳолида Б.Аҳмедов томонидан нашр 
этилди. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish