III Спорт тиббиётини асосий вазифалари Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишилар соғлиги устидан мунтазам тиббий назоратини ўрнатиш ва олиб бориш; трентеровкани тузишда спортчининг шахсий хусусиятларига қараб трентеровкага кўмаклашиш. 2. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни саломатлигини, функционал ҳолатини ва Шу билан бирга жисмоний машғулотлар нотўғри уюштирилиши оқибатида саломатлигида юз берадиган ҳар хил нохушликларни эрта қўлланиладиган тиббий текшириш методларини такомиллаштириш, янги мукаммал усулларни ишлаб чиқиш ва спорт тиббиёти амалиётини жорий қилиш; 3. Жисмоний тарбия ва спорт билан Шуғулланувчиларни шикастланиш сабабларини ўрганиш, уларни даволаш ва профилактикани график тартиби билан бирга олиб бориш.
- Жисмоний тарбия ва спорт билан Шуғулланувчи кишиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; - Етакчи спортчиларни диспансер кузатувига олиш; 21 - ТПН олиб бориш: спорт билан Шуғулланиш назоратида спортчиларни саломатлигини мустаҳкамлашда соғломлаштириш, даволаш ва профилактика чора тадбирларини ташкил қилиш; - Жисмоний тарбия ва спорт машқлари учун ажратилган жойлар, мусобақа ўтказиладиган жойлар шароити устидан, Шу жумладан спорт иншоатлари устидан санитария гигиена жиҳатдан назорат қилиш; - Спорт мусобақаларни ўтказишда тиббий хизмати кўрсатиш; - Жисмоний тарбия – соғломлаштириш ишларини оммавий турларини ўтказишда тиббий хизмат кўрсатиш; - Спорт травматизмини олдини олиш; - Илмий текшириш ва методик ишларни олиб бориш; - Тиббий ва спортга оид масалалар бўйича консултатсиялар бериш; - Спортчилар ўртасида санитария ишларини олиб бориш ва кенг омма орасида жисмоний тарбия умумий ғояларни пропоганда қилишга доир агитатсия амалга ошириш
I. Жисмоний тарбия ва спорт билан Шуғулланувчи кишиларни тиббий кўрикдан ўтказиш. Дастлабки, такрорий, қўшимча турларга бўлинади. Дастлабки – яъни биринчи марта тиббий кўрикдан ўтказишда жисмоний тарбия ва спорт билан Шуғулланишга руҳсат этиш – этмаслик масаласи ҳал қилинади ва текширувчини саломатлиги тўғрисида справка берилади. Тиббий кўрик умумклиник текшириши асосида олиб борилади: сўраб – суруштириш (анамнез), кўздан кечириш, пайпаслаш (палъпатсия): перкуссия, аускулътатсия ва асбоб - ускуналар ёрдамида текшириш усуллари қўлланилади. Бундан ташқари паспорт маълумоти ва спорт анамнези аниқланади. Ўқув тренировка протсессини ташкил этиш учун органларининг функционал имкониятларини ва иш қобилиятини ошириш мақсадида махсус синамалар ёрдамида текширилади. 22 Тиббий кўрик ва жисмоний тайёргарлик маълумотларига асосланиб, жисмоний тарбия ва спорт билан Шуғулланувчилар қуйидаги тиббий гуруҳларга ажратилади: асосий, тайёрлов ва махсус. 1. Асосий гуруҳ - жисмоний тайёргарлиги етарли бўлган, соғлом ёки саломатлигида деярли ўзгаришлар бўлмаган шахслар асосий тиббий гуруҳларига киради. Бу гуруҳдагилар жисмоний тарбиянинг тўла программасини бажарадилар, спорт билан Шуғулланишлари ва мусобақаларда қатнашишлари мумкин. 2. Тайёрлов гуруҳ – соғлигида бир оз ўзгариш бўлган ва жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёргарлиги орқада қолаётган Шуғулланувчилар киради. Уларга спорт билан Шуғулланиш ман этилади. Улар учун жисмоний тарбия нормативларини топшириши муддати узайтирилади, ўқув машғулотлари сони ҳам чекланади. 3. Махсус гуруҳ – саломатлигида анчагина ўзгаришлар бўлган шахслар киради. Уларга жисмоний тарбия таълим вазирлигини махсус ўқув прагираммасига биноан бажарадилар. Улар нормативларни топширишидан озод қилинади. II. Диспонсеризатсия – тиббий хизмати кўрсатишда энг юқори ва такомиллашган туридир, бунда даволаш билан прафтика биргаликда олиб борилади. Етакчи спортчилар соғлигини, иш қобилятини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган профилактика ва даволаштадбирларини малакали тиббий ёрдами кўрсатш план асосида олиб борилади. III. ВПН – тренировка ва мусобақалар ўтказилганда врач тренир билан биргаликда спортчиларни кўрсатиб борди. ВПН маълумотларига асосланиб машғулотлардан спортчиларга бевосита таъсири англатади, тренировканинг самарадорлигини анализ қилишда турли синамалар қўйилади ва тренировкалар планига ўзгартиришлар киритиш мумкин бўлади. IV. Санитария-гигиеник назорат – спорт иншоатлари гигиеник талабларига жавоб бериши шарт. Акс ҳолда жароҳатланиши, касалланиш ва спорт натижаларини тушиб кетишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун 23 спорт иншоатлари кўриш лойиҳалари Давлат санитария назоратининг маҳаллий органлари билан келишилади ва объектларга топширилади, кейин улар устидан санитария эпидемик стантсиялар ва врачлик жисмоний тарбия диспансерлари доимий санитария назоратида бўлади. V. Спорт мусобақаларида тиббий хизматни ташкил этиш. Врач мусобақа бош судъясининг ўринбосари сифатида тасдиқланади. Тиббий ҳодим бўлмаганда мусобақаларни ўтказиш ман қилинади. Мусобақаларни ўтказишда тиббий хизмат йўналиши: 1. Спортчиларнинг хужжатларини текшириш ва ва уларни мусобақада қатнашиш учун рухсат бериш масаласини ҳал этиш. 2. Спортчиларни овқатланиши ва жойлаштириш шароити мусобақа ва тренировкалар ўтказиладиган жойларни санитария гигиена жиҳатдан назорат қилиш. 3. Мусобақа қатнашчиларини врач кўригидан ўтказиш. 4. Мусобақа қатнашчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш. VI. Спорт шикастланишининг олдини олиш. Спортдаги шикастланишларни келиб чиқишини тренир ва жисмоний тарбия ўқитувчилари ва уларни олдини олиш тадбирларини амалга оширишда актив иштирок этиш зарур. VII. Спорт ва жисмоний тарбиянинг умумий ғояларини пропоганда қилиш барча агитатсия ишларини олиб боришни соғлом турмуш тарзи, ратсионал меҳнат ва дам олиш режими, овқатланиш билан боғлиқ масалалар устида ҳам тўхталиб ўтиш керкки, чекиш ва ичкиликнинг зарарини туШунтириш, яъни умумий санитария муолажа ишларини фаол олиб бориш зарур.