Тарихдан бир лавҳА



Download 0,68 Mb.
bet3/10
Sana09.07.2022
Hajmi0,68 Mb.
#762386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Теннис

ЎНГДАН ЗАРБ БЕРИШ

Барча зарблар орасида ўнг зарб уриш – энг оддий ҳисобланади. Кўплаб теннис ишқибозлари теннис ўйнашни айнан шу зарбдан бошлашади ва тез орада сезиларли ютуқларга эришадилар (тиришқоқлик билан ҳаракат қилинганда, албатта). Ўнг зарбни уришни ўнг оёқда ўнг томонга қисқа қадам ташланиб, тана тўр томонга чап ён билан бурилади ва бунда тана оғирлиги ўнг оёққа тушади (7-расм). Бир вақтнинг ўзида тирсак пайидан орқага бурилган қўл силтанади, бунда силташ охирида ракетканинг ён томони тўрга йўналтирилган бўлиши керак (7-расм, 1-рақам). Коптокка бериладиган зарба, копток урилиб қайтаётган вақтда парвознинг энг юқори нуқтасида (юқорилаш охирида) амалага оширилиши керак (8-расм).


ЧАПДАН ЗАРБ УРИШ

Зарбнинг урилиши коптокка қараб эркин ҳаракатдан бошланади, бу жараёнда ўйинчи чап томонга бурилади ва бир пайтнинг ўзида қўл силтанади – ракетка ён-орқага ва бир қадар юқорига йўналтирилади (9-расм).


Силташ вақтида қўлнинг ракетка билан тортилиши худди ўнгдан зарб бериш вақтидагидек бўлади ва бу маълум даражада тананинг бурилиши ҳисобига юз беради. Чап томондан зарбнинг тўғри бажарилиши учун одатда тананинг ўнг томон зарбдан кўра кўпроқ бурилиши талаб қилинади. Етарли бўлмаган бурилиш силтовни чеклайди, қўлнинг ва ракетканинг эркин тортилишига халақит беради.


Шу сабабли, айниқса, чапдан зарб уришда ўйинчининг бошланғич ҳаракатлари етарли даражадаги бурилишга имкон беришига эришиш жуда муҳим. Кўп теннисчилар чапдан зарб бериш вақтида силтовни икки қўл билан амалга оширилади. Икки қўл билан силтов тананинг етарли даражада бурилишига эришишни осонлаштиради. Икки қўл билан силтовда чап қўл ракетканинг тортилишида фаол иштирок этади, бу билан ўнг қўлнинг кўпроқ бўш бўлишини таъминлайди, чунки ўнг қўлга вақтида кўпроқ оғирлик тушади (10-расм).






УЧИБ КЕЛАЁТГАН КОПТОККА ЗАРБ УРИШ

Парвозда зарб уриш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Кўп ҳолларда зарб уриш, урилиб қайтишдан сўнг бериладиган зарбдан кўра енгилроқ ва самаралироқдир. Парвозда зарб уришни копток сизнинг олдингизда-қаршингизда ёки ён томонингизда, ёхуд тўр сатҳидан баланда бўлган вақтида амалга оширилиши муҳим. Сиз паст учаётган коптокка парвозда зарб уришга мажбур бўлиб қолсангиз, оёғингизни тиззангиздан букинг ва ракеткани ётиқ ҳолда ушланг. Барча нуқталарда – баланд, ўрта ёки паст бўлишидан қатъи назар – оёқлар зарб йўналишида “ишлайди”, тана эркин бурилади ва копток олд-ён томондан қайтарилади.





Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish