Маруза
Тарих мамлакатларнинг ўтмиши, тараққиёти ҳамда таназзулининг сабабларин ўрганувчи фандир.
Ҳар бир халқнинг ўз ўтмиши, тарихий тараққиёт босқичлари, маънавий мероси мавжуд. Ўзбекистоннинг, ўзбек халқининг тарихи ҳам бой ва сермазмундир. Ватанимиз жаҳон тарихининг турли халқлар, цивилизациялар туташган энг қайноқ чорраҳаларидан бири сифатида бутун инсоният тарихида ўчмас из қолдирганлиги бежиз эмас.
Ана шу жиҳатдан, шонли тарихимизни тиклаш, дунё тамаддуни ва маданияти хазинасига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маънавий меросини халқимизга энг аввало ёшларимизга етказиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб, сиёсат даражасига кўтарилмоқда.
Бу борада мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга мурожаатномасида эътироф этган Ўзбекисон Миллий телерадио компанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этиш борасидаги таклифи муҳим аҳамиятга эгадир.
ЎзМУ Тарих факультет жамоаси мазкур каналнинг фаолиятида муносиб иштирок этиш, ҳужжатли филмлар ва кўрсатувлар мазмунини бойитиш, тарихий воқеаларни изчил ҳамда таъсирчан тарзда эфирга узатиш, келтирилаётган маълумотларни таҳлил қилиш ва баҳо бериш, энг муҳими аҳоли, жумладан ,ёшларга холис етказиб борасида ўз дастур ва вазифаларини белгилаб олди.
Айтиш жоизки, “Ўзбекистон тарихи” каналининг истиқболда тарихимизнинг узоқ ўтмишдан то ҳозирги кунга қадар ривожланишининг муҳим жиҳатларини ёритиб беришга доир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқишни мақсад қилган. Жумладан, тарих факултети талабалари томонидан тарихий обидаларининг даврийлиги жиҳатдан меьморий қурилиш услубини муфассал ёритишга алоҳилда аҳамият берилган лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Маьлумки, жаҳон миқёсидаги муаммолар ичида тарихий, маданий мерос объектини излаб топиш, тиклаш, таъмирлаш ҳамда қайта реконструкция қилиш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Сабаби, археологик ёдгорликлар ва топилмалар ўтмишни, тарихий тараққиёт жараёнлари ҳамда халқларнинг ижтимоий ва маданий турмуш тарзини билиш имконини беради.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида ўтган даврларда ўлкамиз тарихин ўрганишга қаратилган археологик тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмаганлигини таькидлаб, Фанлар академиясининг Археология ва Саньатшунослик инцитутлари фаолиятини такомиллаштириш, олий ўқув юртлари ва музейлардаги археологик изланишларни хорижий тадқиқотчилар билан биргаликда ташкил этиш зарурлигини айтди.
Президентимизнинг ушбу ташаббуслари ўлароқ ЎзМУ тарих факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, ҳамда қатор хорижий давлатларнинг жумладан, АҚШнинг Хофстра университети, Испаниянинг Мадрид Автоном университети, Россия Федерациясининг Қозон Федерал университетлари профессорлари билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри яқинидаги Ерқўрғон археологик ёдгорлигида археологик экспедиция ташкил этиш режалаштирилган.
Таькидлаш лозимки, Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан ҳисобланган Қарши шаҳри ўзининг кўҳна ва бой тарихига эга. Ер қўрғон ўзининг узоқ тарихи давомида Ксениппа вохаси тарихининг қадимги босқичида Ўрта Осиё цивилизациясида муҳим сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, этник ва маданий аҳамият касб этган минтақа бўлган. Шу сабабли Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарларида бўлиб ўтган тарихий жараёнларни археологик ва ёзма маълумотлар асосида қиёсий жиҳатдан ўрганиш ниҳоятда муҳимдир. Шу билан биргаликда Ерқўрғон археологик ёдгорлигида амалга оширилган тадқиқот ишлари натижасида Ўзбекистоннинг қадимги даврига оид тарихи ва маданиятини чуқур ва холисона ёритиб берилади.
Халқаро ҳамкорлар билан тажриба алмашиш жараёнида учта экспериментал “Археология ГИС”, “Консервация ва реставрация” ва “Вертуал археология” ўқув лабораторияларини ташкил этиш кўзда тутилган. Энг муҳими археологик тадқиқотлар давомида археология йўналиши талабалари ўқув жараёнида олган назарий билимларни амалиётда қўллаш кўникмасига эга бўлади.
Мазкур археологик экспедициянинг иш жараёнини “Ўзбекистон тарихи” каналида ёритиш дастурда белгиланган.
Юртимизда амалга оширилаётган маданий ислоҳотлар билан биргаликда, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳар бир киши ўз мамлакатининг фуқароси эканлигини хис этиши, унинг ўзига берилган ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланиши, демократик қадриятларни асраб-авайлаши ғоят муҳим жараёндир. Бу эса фуқаролардан юксак сиёсий саводхонликни талаб қилади. Бу борада мамлакатимиз Президентининг “Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори етук ва ёш кадрларни етиштириб бериш масаласида муҳим қадам бўлди.
Қарорга мувофиқ жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик кафедраси тузилади, мазкур кафедра фаолиятининг асосий мақсади сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.
Айтиш жоизки, бугунги кунда ёш кадрлар олдига қўйилаётган талаблардан бири хорижий тилларни билиш, ахборот технологияларидан хабардор бўлиш билан бир қаторда сиёсий саводхонлик даражаси ҳам ҳисобланади. Сабаби сиёсатни кундалик амалий тажриба орқали, тадқиқот ва кузатишлар натижасида олинган илмий билимлар асосида идрок этилади.
Шунга кўра сиёсий фанлар ёш авлодни маънавий жиҳатдан тарбиялашга уларнинг дунёқарашида соғлом сиёсий имунитетни шакллантиришга сиёсатни вужудга келиш сабаблари ижтимоий тараққиётида тутган ўрни ва ҳозирги босқичидаги аҳамиятини тушунишга ёрдам беради. Умуман олганда, сиёсий билимлар, сиёсий саводхонлик ва сиёсий маданият ҳар бир соҳада етишиб чиқаётган кадрларни шу жумладан, ёш кадрларни қалбида сиёсий дахлдорлик хиссини уйғотишга кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |