Педагогика предмети - махсус институтларда (оила, таълим ва тарбия, маданият муассасалари) мақсадга мувофиқ ташкил этиладиган ҳақиқий, яхлит педагогик жараён.
Педагогик жараён - таълим масалалари, унинг тараққиётини ҳал қилишга қаратилган, махсус ташкил этилган педагог ва тарбияланувчиларнинг мақсадли ўзаро муносабатлари.
Педагогик жараён тамойиллари — педагогик фаолиятни ташкил этишнинг асосий талаблари бўлиб, у педагогик жараённинг йўналишини кўрсатади ва унинг қонуниятларини очиб беради.
Педагогик ихтисослик - таълим натижаси ўлароқ билим, малака ва кўникмалар мажмуидан иборат бир касбий гуруҳ доирасидаги фаолият тури.
Педагогик ихтисослашиш - педагогик ихтисослик доирасидаги фаолиятнинг бир тури.
Педагогик малака - муайян тоифадаги вазифаларни ҳал қилиш имкониятига эга бўлган мутахассиснинг касбий педагогик тайёргарлиги даражаси ва тури.
Педагогик масала - педагогик жараённинг асосий бирлиги, ўзига хос тизимидир. У воқеликни билиш ва қайта яратиш зарурияти билан боғлиқ тафаккур қилинадиган педагогик вазиятдир. Таълим қатнашчиларининг маълум бир мақсадини кўзлаган таълим ва тарбиядаги моддийлаштирилган вазиятдир.
Педагогик маҳорат - педагогик жараённи билиш, уни ташкил эта олиш, ҳаракатга келтириш (А.С.Макаренко), педагогик жараённинг юқори самарадорлигини белгиловчи шахснинг иш сифати ва хусусиятлари синтези.
Педагогик мулоқот - таълим олувчиларнинг мақсадлари ҳамда уларнинг биргаликдаги фаолиятлари мазмунидан келиб чиқадиган ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришни, бир-бирини англаш ва қўллаб-қувватлашни ташкил этишнинг кўп қиррали жараёни.
Педагогик техника - 1) ҳар бир таълим олувчига ва жамоага педагогик таъсир ўтказишда самарали қўллаш учун зарур бўлган малака ва кўникмалар мажмуаси; 2) ҳар бир таълим олувчи ва жамоанинг фаоллигини педагогик жиҳатдан таъминлаш учун зарур бўлган малака ва кўникмалар.
Педагогик технология - 1) олдиндан лойиҳалаштирилган педагогик жараённи амалиётда режали ва бир маромда татбиқ этиш ёки педагогик масалани ечишга қаратилган педагогнинг узлуксиз ўзаро боғланган ҳаракатлари тизимидир; 2) таълим ва тарбия методларининг у ёки бу тўпламини қўллаш билан боғлиқ бўлган педагогнинг узлуксиз, ўзаро шартланган ҳаракатлари тизимидир; 3) педагогнинг ютуқларига кафолат берадиган аниқ ишлаб чиқилган ва қатьий илмий лойиҳалаштирилган педагогик ҳаракат; 4) таълим шаклларини оптималлаштиришга қаратилган ва техника ҳамда инсон омиллари, унинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ўқитиш жараёни ва билимларни эгаллаш, яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли методидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |