топинг?
A.*Промускутет
B. Левират
C. Сорарат
Д. Полиандрия
11-12-МАВЗУ: ИЛК ИБТИДОИЙ УРУҒ ЖАМОАСИ ДАВРИ.
Режа
1.
Илк ибтидоий жамоа ҳақида умумий тушунча.
2.
Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожлана бориши.
3.
Она уруғи ва ундаги ижтимоий-оилавий муносабатлар.
Калит сўзлар: Уруғ, уруғчилик муносабатлари, матриархарт, илк
ишлаб чиқарувчи кучлар,промускутет, гуруҳли никоҳ, дислокал никоҳ.
Ишлаб чиқариш кучлари ўса борди. Кучларнинг ривожлана бориши
натижасида ижтимоий ҳаѐтда ҳам катта ўзгаришлар содир бўлабошлади. Бу
ўзгаришлар ибтидоий жамоа тузуми давридаги ишлабчиқариш кучларининг
ривожланишида хусусан меҳнат қуролларининг такомилашувида кўзга
ташланади. Қадимги палеолит даврида қуролларнинг хили жуда оз бўлиб,
улар жуда ҳам содда ишланган эди.
Лекин қадимги палеолитнинг охири ва сўнги тош асрнинг бошларига
келганда манзара бутунлай ўзгариб, тошдан тарашлағич, қирғич тешгич ва
найза учлари, ер кавлағич қуроллари вужудга келди. Ундан ташқари суякдан
ва ѐғочдан бигиз, игна, сўйил, найза учлари ва бошқа мураккаброқ, асбоблар
учун мосламалар ясашга эришилди. Балиқ овлашнинг ривожланиши
муносабати билан тескари типли гарнун кашф қилиниши ҳам ана шу даври
мансубдир.
Меҳнат ва оз қуролларнинг мукаммалашуви оқибатида овчилик
хўжалиги ва термачилик ҳам ривожлана борди.
Бу хол жамиятда чуқур ўзгаришлар содир бўлишига сабаб бўлди.
Тирикчилик хаѐт-мамот учун бўлган кураш, хўжаликни улуксиз
таминлай оладиган доимий ва бирлашган ишлаб чиқариш уюшмасини зарур
эканлигини тақазо этди ва уни вужудга келтирди. Бундай бирлашган
уюшмани ибтидоий кишиларнинг тасодифий, йиғиндиси вужудга келтира
олмас эди.
Бу бирлашма негизида табий қон-қриндошлик ѐтар, бу энг дастлабки
уруғ ѐки уруғчилик жамоаси эди. Ибтидоий пода даврида ҳам одамлар гала-
гала, гуруҳ-гуруҳ бўлиб яшаганлар. Лекин у гурухларнинг сони 20-30
кишидан ошмас, улар анча беқарор ва мустахкам эмас эди.
Уруғчилик тузуми даврига келиб эса ҳар бир уруғдаги кишилар
уюшмаси 4-5 баробар ошиб, уруғ ичидаги одамлар ўзаро мустаҳкам бирликга
эга бўлганлар. Уруғ ва уруғчилик тузумининг келиб чиқиши тарихчиликнинг
энг мухим ва энг қийин масалаларидан бири хисобланади. Уруғ жамоаси
ибтидоий тўдага нисбатан анча прогрессив ижтимоий ташкилот
хисобланарди. Ибтидоий тўданинг уруғ жамоасига айланиш жараѐни узоқ,
тарихий даврни босиб ўтади. Уруғ бир-бирига қон-қариндош анча
мустахкам бирликка эга бўлган кишилар мажмуасидан иборатдир
.
Ҳаѐт тақазоси билан вужудга келган уруғлар кейинчалик қабилани
ташкил этган. Дастлабки қабилалар икки ва ундан ортиқ, уруғдан ташкил
топиши мумкин эди. Бир Австралия қабиласининг икки «паллага» ѐки икки
никоҳ синифи»-кроки ва куметига бўлиниши бунинг яққол мисолидир.
Уруғчилик жамиятининг бу дастлабки тузилишини дуал ташкилот деб
аташ расм бўлган. Бу дуал ташкилот турли мамлакатлардаги кўпгина
қабилаларда сўнги вақтларгача ҳам сақланиб содда ѐки мураккаб тарзда кўзга
ташланади. Дуал ташкилотининг навбатдаги мураккаброқ шакли бошқачароқ
бўлиб, бунда қабила ҳар қайси тўрт уруқдан иборат иккита «паллага»
бўлинади.
Илк қабила тузилишининг бу икки шакли фратрий-биродарлик
системаси деб аталади.
Шимолий Америкадаги тубжойлик сенека ирокезлар қабиласи фратрия
ташкилотининг классик коммунаси ҳисобланади.
Сенека-ирокезлар қабиласи тўрт уруғдан иборат бўлган икки фратрияга
бўлинган. Мазкур фратрия ва уруғлар алохида номлар билан аталган.
Ривоятларга кўра уларда Айиқ ва Қайиқдан иборат иккита бошланғич
уруғбўлган, Бўри, Қундуз, Тошбақа (Айиқ фратрияси) Лойҳўра, Қўқтон,
Лочин (Кийик фратрияси ) каби уруғлар уларнинг бўлиниши натижасида
шакилланган. Бундай мисолларни ер юзининг бошқа ҳалқларида ҳам
кузатиш мумкин.
Уруғчилик тузумининг бундай дуал ташкилоти шаклида пайдо бўлиши
эркак ва аѐллар орасидаги муносабат-никоҳ ривожланишининг янги босқичи
билан чамбарчас боғлиқдир.
Кишиликнинг пода даврларда никоҳ муносабатлари ўзининг
бетартиблиги ва умумийлиги билан характерлидир. Никох ва оила
муносабатларининг бу шакли промискуитет деб аталади.
Уруғчилик тузуми даврига келиб эса никоҳ ва оила муносабатлари
ўзгараборди.
Do'stlaringiz bilan baham: |