Тарих факультети/Археология кафедраси 5120400-археология таълим йуналиши



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/159
Sana12.05.2023
Hajmi2,75 Mb.
#937024
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   159
Bog'liq
инсон эволюцияси ва олд тарих

Промискуитетда дастлабки чекланиш содир бўлди, бу ҳам бўлса 
катта авлод билан кичик авлод ўртасидаги никоҳ муносабатларининг бекор 
қилинишидир. 
Мазкур даврдаги дуал ташкилотининг энг мухим хусусияти шундан 
иборат эдики, бу бир «паллага» мансуб одамларнинг ўзаро никоҳлана 
олмаслиги эди. Энди эр ва хотин қабиланинг турли «палла» сидан бўлиши 
шарт эди. Бирмунча ривож топган фратриал фромдаги дуал ташкилотининг 
никох тартиби бир фратриядаги ва ундаги уруғнинг одамлари ўзаро 
никоҳланиши мумкин эмас. Йигит бошқа фратрияга мансуб бўлган қиз ѐки 
аѐл нокоҳлана олиши мумкин эди. Натижада бир фратрия бошқа фратрияга 
нисбатан «она фратрияси» она уруғи бошқаси эса ота фратрияси тоа уруғи 
вужудга келар эди.
Шу тариқа экзогамия никоҳ тартиби вужудга келган. 
Шундай қилиб, доимо қабиланинг икки палласи, фратриялар ва 
фратриядаги икки уруғ ўртасида тузиладиган никоҳ тартибининг хусусияти 
бу тартибни дуал экзогамия деб аташга асос бўлди. Иккинчидан эса доимо 
бир уруғ, бир фратрия, ичида шубхасиз экзогамия шакилланаѐтган вақтда 
никоҳ тартиби бир йигит ва бир қизнинг қовушишидан иборат бўлмаган 
экзогамияли никоҳга мувофиқ бутун бир уруғнинг ҳамма эркаклари бошқа 


уруғ ѐки палланинг аѐлларига эр бўлиши хуқуқига эга бўлга. Никоҳнинг бу 
тарихий шакли гурухли никоҳ деб аталган.
Гурухли никоҳнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бундан 
туғилган боланинг отаси аниқ бўлмай, фақатгина онаси маълум бўлган холос.
Бундай шароитда бутун дуал система-уруғлар, паллалар ва 
фратрия аѐллар атрофида тўпланади. Демак ҳар бир шундай гуруҳ, аѐллар 
авлодидан ташкил топади ва қон-қариндошлик оналар авлодидан 
ҳисобланади. Шу тариқа уруғ она уруғи сифатида вужудга келиб, уруғчилик 
тузуми ривожланишида матриархат,деб аталадиган давр бошланган.
Уруғчилик тузумининг бу дастлабки босқичидаѐқ эркак ва аѐллар 
ўртасида иджтимоий меҳнат тақсимотининг ҳарактери ва жамият 
ривожланишининг бу босқичида аѐлларнинг ўйнаган хўжалик роли 
уруғчилик тузумининг ота авлодидан эмас балки она авлодларида 
бошланишининг асосий сабабаларидан бири деб хисобланади.
Лекин реакцион буржуа фани ибтидоий даврда кишиликнинг 
ривожланиши икки йўлдан бориб, фақат дехқончилик билан шуғулланган 
бир хил қабила ва халқлар матриархат босқичини босиб ўтиб, қолоқ бўлиб 
қолганлар, чорвачилик билан шуғулланган бошқа қабилалар («оарийлар») 
мадриархатни билмай патриархат босқичини босит ўтиб, давлат ва хокимият 
яратганлар деб хисоб қиладилар. Буржуа олимлаининг орий бўлмаган 
матриархат назарияси» ибтидоий қабилалар дастлаб дехқон ва чорвадор 
кишиларга бўлинган эди, деган фикирлар археология, этнография ва бошқа 
фанлар қўлга киритилган далилларга зиддир. 
Лекин инсониятнинг барчаси ўз бошидан матриархат плеолитдан 
неолит охиргача бўлган узоқлекин қаторасига икки марта ишлатилган 
тарихий даврни ўз ичига олади. Лекин кишиликнинг матриархад босқичи ер 
шарининг хамма ерида бир вақтнинг ўзида бошланиб бир вақитнинг ўзида 
ниҳоясига етган холос. Унинг ривожланиш даражаси ҳам турлича бўлган. Бу 
шубхасиз ишлабчиқариш кучларининг қай даражада ривожланишига боғлиқ 
эди.


Ишлаб 
чиқариш 
кучларининг 
ривожланабориши 
оқибатида 
матриархатдан патриархатга ўтиш содир бўладики, эндиликда эркаклар 
ишлабчиқаришда асосий рол ўйнайбошладилар. Бу ўтиш аввало 
хўжаликнинг юксалишида мотига асосдаги дехқончиликдан омоч асосидаги 
дехқончиликка ўтишда уй хайвонларини урчитиб кўпайтириб боқишдан 
чорвачиликка ўтишда намоѐн бўлди. Натижада эркаклар хўжаликда етакчи 
ўрнига чиқиб олдилар, аѐллар эса уй хўжалиги ишлари билан шуғуллланиб 
иккинчи уринга тушиб қолдилар.
Эндиликда уруғ ота уруғи номи олди.
Лекин ер юзининг турли ерларида она уруғи ва ота уруғи тартибда хаѐт 
кечираѐтган этник группалар, қабилалар ва халқлар хамон мавжуд. Аммо ота 
уруғи таркибидаги қабила элат ва халқлар асосий кўпчиликни ташкил 
қилади.
Мазкур ижтимоий ташкилот-қо-қариндош иборат хужалик ташкилоти 
бўлиб, унда биргаликда ишлабчиқариш мавжуддир Ишлаб чиқариш 
воситаплари ва истеъмол маҳсулотлари ва уруғ аъзолари учун умумий 
бўлган. 
Уруғ ва уруғчилик тузуми ибтидоий тўдага нисбатан олға ташланган 
катта қадам бўлиб, юқори палеолитда ақл идрокли кишилар кроманъонлик-
граманъдиликларда хозирги жисмоний типдаги кишилар вужудга келган 
вақтда пайдо бўлган ва аста секин ривожлана борган. Уруғ ва уруғчилик 
ибтидоий ташкилотнинг бундан кейинги ривожланишга жуда катта таъсир 
этганлиги шак-шубҳасиздир. 
Уруғ ва уруғчилик тузумига ўтилар экан, эркак ва аѐллар орасидаги 
никоҳ муносабатларида ҳам ўзгаришлар содир бўлади.
Ибтидоий тўда даврида алоқалар бетартиб ва умумий бўлган бўлса, 
уруғчилик тузуми даврига келиб бу сохада бошқача тартиб жорий қилинган. 
Бу вақитга келиб муайян уруғ ва палла ичидаги аѐллар билан 
эркакларнинг қовушиши бекор қилинган. Эндиликда бир уруғнинг ѐки 
палланинг бир гурух эркаклари бошқа бир уруғ ѐки палланинг аѐлларига эр 


бўлишган. Никоҳнинг бу тарихий тартибини ѐки унинг қолдиқларини ўз 
бошидан кечираѐтган қабилалар мавжуд.
Дастлабки уруғчилик жамоасининг ишлаб чиқариш кучлари 
Ўтра палеолитнинг охири ва юқори палеолитнинг бошларида вужудга 
келган уруғчилик тузуми узоқ ривожланиш тараққиѐти йўлини босиб ўтди. 
Худди шу даврда ҳозирги жисмоний типдаги одамлар шакилланиб вужудга 
келди. Бу хол ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига жуда ктта таъсир 
кўрсатади. Ишлаб чиқари иш кучларининг ривожланиши даставвал тошни 
қайта ишлаш янги теҳниканинг қўлланишида ўз ифодасини топди.
Бу вақитга келиб мустье даврининг содда қупроллари ўрнига тош 
пичоқ, найза, кескич,бигиз, найзага ва ҳар турли нозик қуроллар тарқалади. 
Гарчи сақлданиб қолмаган бўлса ҳам ѐғоч айниқса қаттиқ ѐғочлардан кўплаб 
қуроллар тайѐрганганлиги шак-шубҳасидир. Мазкур даврда ҳайвон шоҳлари, 
суяклари ва тишларидан игна , бигиз белча, ер кавлагич мотига кирка, найза 
учлари ясалган. Ибтидоий одамларнинг манзилгохларидан топилган тош ва 
суяк қуролларнинг асосий қисми бўлганлигидан далолат беради.
Даслабки уруғчилик даври техника тараққиѐтида муҳим давр бўлиб, 
бир неча қисмдан иборат анча мураккаб меҳнат жанговар ва ов қуроллари 
пайдо бўлган. Уруғчилик даврининг барча қуроллари Неандерталь ва ундан 
олдин ўтган одамларнинг қуролларига нисбатан бой ва турли-туман бўлиб 
сифат жиҳатдан устунликка эга эди.
Техника тараққиѐтидаги бу ўзгаришлар овчиликнинг янада 
ривожланишига сабаб бўлдики, сўнгги памолит манзилгохларининг 
айримларидан топилган мамонт, ѐввойи от, шимол буғиси ва бошқа йирик 
ҳайвонлар суякларнинг кўп миқдорда тўпланиб ѐтиши овчиликнинг 
ривожланганлигидан дарак беради.
Чехиядаги Премедмост манҳзилгохидан 40,000 қурол, 1000 га яқин 
момонт суяги, Франциянинг Амаросиявка деган жойидан 1000 яқин бизон 
суяклари, кўплаб тош ва суяк қуроллар билан биргаликда топилган. Бу ҳол 
хайвонларни ўраб олиш, қувиб қамаш, тузоқ қўйиш ва овчиликнинг бошқа 


усулларини тобора такомиллаша борганини кўрсатади. Техника тараққиѐти 
натижасижда овчилик янада ривожланиб, бу ҳол кишиларни гўшт, терига 
бўлган талабаларни маълум даражада қондирди. Одамлар энди ўлжа излаб 
дастлабки жойлардан узоқлашиб ўша ерларда макон тутдилар. Бошпана 
сифатида одамлар ғорлар ва унгурлардан кенг фойдаланганлар. Шу билан
бир қаторда чайла, ертўла ва бошқа сунъий бошпаналар ҳам кенг 
тарқалабошлайди.
Сўнги палеолитда хайвон суякларидан уй-жойлар қуриш тарқалади. 
Уларнинг усти ва атрофлари шоҳ-шабба ва хайвон терилари билан 
беркитилган бўлиб, катталиги ҳам ҳар хилбўлган. Воронеж яқинидаги сўнги 
палеолит одамлари истеқомат қиладиган турар жойининг узунлиги 35 м, 
кенглиги эса 15-16 метр бўлган. Унда 9 та ўчоқ борлиги аниқланган.
Мазкур давр ичида ўчоқлари бўлган турар жойларнинг кенг тарқалиши 
рисс-вюрм музликлар аро даврдаги нисбатан илиқ иқлм вюрм музланиш 
давридаги оби-ҳавонинг совуши билан боғлиқ эканлиги шубхасиздир Вюрм 
музлик даврининг совуқ иқлимида ялнғоч яшашш мумкин бўлган. Одамлар 
ўзларини совуқдан сақлаш учун ҳар турли хайвон терилардан кийм тикиб 
киябошлаганлар. Доимий турар жойларнинг баъзиларидан топилган тош 
тешгич, суяк игналар шундан далолат бериб турибди.
Шу даврда одамлар тошдан ѐритгич асбоблар ясаб, тунда ўз турар 
жойларини ѐритганалар. Афтидан ибтидоий кишилар мазкур даврдан 
бошлаб, нисбатан ўтроқликда яшашга ўтабошлаган бўлсалар керак. Одамлар 
совуқ қиш кечаларида ҳар тарафга кезгандан кўра ўтроқликни авзал 
кўрганлар.
Бир жойдан иккинчи жойга кўчиш кўпроқ куннинг илиқ иссиқ 
кунларига тўғри келган бўлса керак.
Она уруғи ижтимоий-иқтисодий жамоа сифатида 
Ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши уруғчилик жамоа тузумининг 
бундай кейинги тараққиѐтига замин хозирлади. Бу юксалиш натижасида овчи 
ва балиқчиларнинг ривожланган уруғчилик жамоаси вужудга келади. 


Жамиятнинг иқтисодий асосини уруғнинг ерга умумий эгалиги ташкил 
этади.
Дала томорқа, ов майдонлари, балиқ тутиладиган ва термачилик 
қилинадиган ерлар бевосита уруққа мансуб билвосита қабилага ҳам мансуб 
бўлган. 
Этнографик маълумотлардан шу нарса равшанки, қабила икки 
фраитрияга, фратриялар эса уруғларга бўлинади.
Уруғ эса икки асосий шакилга эга бўлиб, она ва ота уруғларини ташкил 
этади. Уруғ она ѐки ота уруғи шаклида бўлишидан қаттъий назар, у бир-бири 
билан яқин қариндош бўлган аѐл ѐки эркаклар авлодининг тўрит-беш 
бўғинини ўз ияига олган кишилар мажмуасидан иборат бўлган бўлиши 
миумкин. 
Уруғ она ва ота уруғи шаклида мавжуд экан, унинг қайси бири 
биринчи бўлиб вужудга келган деган масала этнографлар тарихчилар 
орасидаги энг муҳим мунозаралардан бири бўлиб келмоқда. Базилар аввал 
ота уруғи, сўнг она уруғи вужудга келган, деб фараз қилсалар, олимларнинг 
бошқа группаси она уруғи, ота уруғидан илгари вужудга келган дейдилар. 
Жахон ҳалқлари этнографиясини ўрганмай туриб бу масалани 
ойдинлаштириш шубхасиз мумкин эмас албатта.
Америка, Африка, Австралия, Европо Осиѐ ва Океания орлрлларидаги 
у қадар ривожланмаган қабилалар хаѐтини ўрганиш этнографларга бу 
масалага баъзи ойдинликлар киритишга имконият берди. Археологик ва ѐзма 
манбалар эса бу маълумотларни тўлдириш имконичтини яратди.
Этнографик маълумотлар мазкур қабилаларда она уруғи асосий 
кўпчиликни ташкил этилиши кузатилган. Бу маълумотлар қатор совет ва чет 
олимларнинг тадқиқотларида баѐн этилган.
Она уруғи даврида, уруғдан ажралиб чиққан она уй жамоаси она 
оиласижамиятнинг асосий ташкил этган. Она оиласи-аѐлларнинг энг яқин 
қариндошларидан иборат аѐл ва эркаклардан ташкил топган бўлиб, аѐллар 


авлодининг тўрт-беш ундан ортиқ бўғини ўз ичига олган кишилар 
мажмуасидир. Она оиласининг сони 200-300 кишигача етган. 
Америкадаги ирокез, Канададаги алгоник, Африка, Австралия, 
Меланезия ва бошқа жойлардаги қабилаларнинг она хонадони жамоаси она 
оиласининг тимсоли бўлиши мумкин. 
Она уруғи ва она оиласи дейилишининг сабаби аѐлларнинг ижтимоий 
хаѐтидаги тутган ўрни, эркакларникига нисбатан баланд бўлганлиги билан 
характерланади.
Эркаклар ўрмонларни кесиб ер очган, ов қилган, қуроллар ясаган. 
Аѐллар эса териб термачилаб овқат топганлар. Мотига билан ерни бўшатиб 
днҳқончилик қилганлар, дон ва полиз экинларини парвариш қилганлар, 
ҳосил пишгач,уни йиғиб-териб олганлар, уй-рўзғор ишларини-овқат 
пишириш, кийим бош тикиш, уйни тартибга келтириш каби жуда кўп 
хўжалик ишларини бажарганлар. Ундан ташқари кексаларни парвариш 
қилиш ва болаларни тарбиялаш каби муҳим ишлар улар зиммаси иронезлар, 
миссеонерлар бирига бизнинг мамлакатимизда асосий ишларни аѐллар 
бажарадилар, улардан ва сабзавотларни сепадилар экадилар, парвариш 
қиладилар, эркаклар ва болалар учун овқат пиширадилар. Агар хотинлар 
бўлмаганда эди., биз жуда оғир ахволда яшаган бўлур эдик, деб айтишган. Бу 
ҳол уруғ, оила ва хонадонда уларнинг мавқеини баланд кўтарган. 
Иккинчидан эса (туғилган) никоҳ гуруҳи, кейинчалик жуфт айни 
вақтда беқарор бўлганлиги учун туғилган бола бевосита онани танийди, 
отанинг ким эканлиги номаълум бўлиб қолади.
Демак она уруғи, она оиласи дейилиши ана шундан келиб чиққан. Она 
уруғи даврида аѐлларнинг хўжаликжаги мавқеининг кўтарилиши никоҳ ва 
оилавий муносабатларга ҳам таъсир этган.
Шуни айтиш керакки, ривожланган матриархат гуруҳли никохдан 
жуфт никоҳга ўтиш билан машҳур бўлиб, жуфт никоҳнинг ривожланиши ва 
мустахкамланиши билан эр хотин уруғи, унинг хонадонига кўчиб келиб 


жойлашади ва ичкуѐв бўлиб қолади. Буни этнографияда матрилокаль 
жойлашиш, деб таърифланади.
Она уруғи давридаги никоҳнинг ажойиб белгиси шундан иборатки, у 
кўпинча эркакнинг эмас балки аѐлнинг ҳоҳиши билан тузилади ва бузилади. 
Машхур Геродот- «Лидия» аѐллари эрларини ўзлари танлайдилар», -деб 
ѐзган эди. 
Қадимги вақтларда шимолий-ғарбий Канадада яшовчи алгонкин 
қабилаларидан бирида қизлар ўзларига ѐқиб қолган йигитга учиничи бир 
шахсни совчи қилиб юборганлар. Агар йигит рози бўлса, соддагина тўй 
бўлиб, куѐв келинникига кўчиб келган. 
Она уруғи даврида келин ва куѐвнинг ўз она уруғларида яшаб вақти-
вақти билан учрашиб туриш одати бўлган. Бундай одат дислокал жойлашиш 
номини олган.
Матриархат даврида она оиласи алохида қўрғон ѐки уйда яшовчи, хар 
жиҳатдан мустаҳкам боғланган жамоадан- комммунадек, зич уюшган 
хўжалик ташкилотида иборат бўлиб, баъзи шаҳсий буюмлардан ташқари 
барча буюмлар оиланики хисобланган. Шу билан бирга ишлабчиқариш ва 
истеъмол буюмлари умумий бўлган. Оила тепасида эса, ақлли тадбиркор-
қорани таниган, энг кекса аѐл турган. У хонадоннинг барча ишларига 
раҳнамолик қилган.
Шундай қилиб, ривож топган она уруғи даврида ижтимоий турмушда 
ҳам оилада ҳам аѐллар устунликка эга бўлганлар. Ривожланган она уруғи 
даврида оила уруғ хатто қабила тепасида ҳам аѐл турган деган маълумотлар 
бор. Эркаклар уларга тобе бўлиб, хатто камситилган ҳам. Америкадаги 
сенека қабиласининг ирокезлари орасида кўп тиллар яшаган Артур Райтнинг 
ѐзишича, ирокез аѐллари эрни бошқа кланлардан олганлар, аѐллар уйда 
хукмрон бўлиб, улар кланларда (уруғларда ва умуман ҳамма сохаларда катта 
кучга эгадирлар. Шундай вақитлар ҳам бўлганки аѐллар эркаклардан 
сайланган бошлиқни оқ соқолни ўрнидан тушириб, оддий жангчи даражасига 
тушириб қўйишдан тоймас ҳам эдилар. Иронезларнинг хонадон жамоаси-


овачирида бутун хокимият катта ѐшли, хўжалик, бутун ишларни яҳши 
биладиган, тажрибали ва обрўли она аѐллардан ташкил топган кенгаш 
ихтиѐрида эди. Эркаклар бошқа уруққа мансуб бўлганликлари туфайли 
овачгирда қўшни бўлган гурон аѐллар ҳақида қизиқарли маълумот келтирган. 
Ер, дала ва ҳамма хосил умуман бутун хокимият аѐллар қўлидадир. Бунга 
қарши эркаклар ҳамма нарсадан маҳрум ва чекланган, уларнинг болалари 
ўзларига бегонадир. Уй хўжалигини аѐллар бошқарадилар.
Бундай тартиб меланезиянинг баъзи областлари хусусан Добу оролида 
ҳам хисобга олинган. У ерларда ҳам ҳамма нарсанинг соҳиби ва 
тақсимотчиси она-аѐлдир. Бундай манзарани Африка жанубий Америка, 
Австралия, Океания ва бошқа жойлардаги оила, уруғ ва қабилалар хаѐтида 
ҳам учратиш мумкин. Бу ҳол ибтидоий даврда ер юзидаги жуда кўпчилик 
қабила ва халқлар она уруғи даврини бошларидан кечирганлар, деган 
фикирни айтишга имкон беради.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish