Тарих факультети Жаҳон тарихи



Download 413,14 Kb.
bet47/85
Sana21.02.2022
Hajmi413,14 Kb.
#78943
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   85
Bog'liq
osiyo va afrika mamlakatlarining orta asrlar tarixi (2)

Мин сулоласининг идора қилиши.

  • Хитойда европаликларнинг пайдо бўлиши.

  • XV-XVI асрларда Хитойда зиддиятларнинг кескинлашуви.

    Тан империяси ўрнини олган Сун империяси 11 асрда вужудга келди. 12 аср бошларида шимолдан хужум кучайганлиги туфайли 1126 йили пойтахт жанубдаги Ханчаога кўчирилди. 1127 йилдан сун сулоласи қўлида фақат жанубий Хитой бор эди холос. Шимолий Хитой манжур тунгус қабилаларидан бири бўлган журженлар тузган ва Цзинь деб аталган янги давлат таркибига кирди. Бу давлат илгариги Киданлар давлатини ўзига сингдириб олди. XIII асрда Шимолий Хитойни муғуллар босиб олди. Жанубий Хитойдаги Сун империяси 1279 йилгача Чингизнинг невараси Хубилай босиб олгунча яшади. Хубилай янги муғул сулоласига асос солди. Бу сулола Хитойда Юань деб аталди. Муғулларгача бўлган (Хитой 11 асрда 2000 шахар, 9-10 асрларда Компас, илм-фан прох кашф этилди. VIII асрдан хукумат газетаси ташкил этилди.). VIII асрда фанлар академияси ташкил этилди. Адабиѐт, санъат, архитектура.


    Хитой муғуллар сулоласи остида-хукмронлиги.


    Дастлаб Хубилай замонида (1259-1294) Хитойнинг шимолда ташкил топган муғуллар монархияси аста секин жанубий Хитойга ҳам ѐйилди. 1278 йилги Сун сулоласининг пойтахти Ханьчжаоу шахри олинди. 1279 йили жанубий Хитой томомила истило этилди. Йилдаѐқ янги сулола Юань деб ном олган. Муғуллар истилоси Осиѐ ва Европа каби Хитой учун ҳам дахшатли бўлди. Чингизхондан бошланган юришлар давомида Хитой бехисоб қурбонлар берди. Хитойликлар экин ерларининг бир қисмини яйловларга айлантирилди. Янги солиқлар пайдо бўлди. Муғуллар олиб бориладиган урушлар муносибати билан уларнинг талабига мувофиқ ҳар хил юкларни ташиб бериш тарзидагийиллик солиғи Хитой деҳқонлари зиммасига тушган оғир юклардан бири эди. Унинг оқибатида қишлоқ хўжалигига зарар етказарди. Юань сулоласи даврида асосий куч муғулларнинг ўзидан иборат бўлса, армияга Хитой ахолиси кенг кўламда жалб қилинарди (юк ташиш, ер қазиш, канал ишчилари...) қонун бўйича бундай ишларга 10 кишидан бирини олиш керак эди (мардикор). Хитой шахар ахолиси ҳам оғир ахволга солинди.
    Катта деворларни тешувчи тош отувчи куроллар ишлаб чиқариш бўйича Хитой хунармандлари жангларга олиб кетилган. Сун сулоласи даврида ерга хусисий мулкчилик деҳқонларни қарам этиш кучайган эди. Муғуллар даврида ҳам жараѐн давом этди. Ва деҳқонлар сотиладиган ва сотиб олинадиган товарга айланди. Солиқлар ва бошқа тўловлар энди тамомила феодалларга боғлиқ бўлди. Шаҳар цехлари муғуллар хазинасига катта пул тўлардилар. Хунармадчилик махсулотларининг катта қисми муғул давлатига бепул ўзига хос реквизиция тариқасида топшириларди.

  • Марко Поло: Юань сулоласи дастлабки пайтларда Хитой Шарқ курашини томоша қилиб улардан нега Муғулларга қарши курашмайсизлар, сизлар улардан кучли сизку деганда, улардан бири муғулларни биз ўзимизга сингдириб борамиз, деган эди.... 13 аср охири 14 аср бошларидаѐқ муғуллар Хитойликларнинг кучли таъсири остига тушиб қолдилар. Улар Хитой тилида гапирадиган бўлдилар, Хитой ѐзувини ўзлаштирдилар, ва Хитойликларнинг илгариги идора усулини қабул қилдилар.
    2-томондан Хитойнинг муғул давлатлари системасига киритилиши туфайли эндиликда Хитой илгариги Тан ва Сун "миллий" сулолалари замонидагидан ҳам кўпроқ даражада савдо-сотиқ ишларида иштирок қиладиган бўла олди. Хитойда Эрон, Араб, Ўрта Осиѐ ва Хинд савдогарларининг савдо расталари пайдо бўлди. Хитойда 13 асрда бамбукдан ясалган трубкага ўхшаш милтиқлар, 14 асрда эса тош ва темир ўқ солиб отиладиган метал замбараклар ихтиро қилинди.
    Хубилай замонида Хитойга борган Венециялик сайѐх Марко Поло "Хитой ипаги, чинниси, темири, миси, дунѐнинг ҳамма бурчагига чиқариларди" деб ѐзган. Савдонинг асосий самарасини муғулар ва турк форс савдогарлари кўрарди. 14 асрда муғул императорига қарши бир неча бор саройда фитна уюштирилди. Ахолининг кенгроқ доиралари ўртасида ўз олдига мамлакатни озод қилиши мақсад қилиб қўйган миллий ташкилотлар тузилди. 1351 йили Хенань ва шандунь вилоятлари " Оқ нилуфар" номли иттифоқ томонидан таѐрланган "Қизил пешонабоғлилар" қўзғолони бўлди. Деҳқонларга шахарликлар қўшилди. Бу қўзғолон озодлик урушига айланиб кетди. У қарийб 20 йил давом этди. 1356 йили "қизил пешона боғлилар" улуғ хон пойтахтини Янцизинь (Пекин) шаҳрини хавф остида қолдирдилар. 14 аср 60 йилларида Хитой вилоятларининг кўпчилигида муғулларга қарши қўзғолонлар бўлди. қўзғолончи деҳқон армиясининг рахбарларидан Чжу-Юань-Чжан 1369 йили император деб эълон қилинди. У таъсис этган сулола Мин деб аталадиган бўлди.

    Download 413,14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   85




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish