Тарих факультети Жаҳон тарихи



Download 413,14 Kb.
bet81/85
Sana21.02.2022
Hajmi413,14 Kb.
#78943
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
osiyo va afrika mamlakatlarining orta asrlar tarixi (2)

Эфиопия.


16-аср бошларида Эфиопияда феодаллар ўртасида зиддиятлар кучайди. Қўшни қабилалар ва Сомали қирғоғидаги араб амирлиги жангчилари давлатнинг ички ҳолатига катта таъсир кўрсатди. Усмон империясига тобе араб амарлари турк феодаллари лиққатини эфиопияга қаратишга харакат қилишди. Ташқи хавфдан химояланиш учун Эфиопия хукмдорлари 1510 йил португаллардан ѐрдам сўради. 1520 йилга келибгина унча катта бўлмаган экспедиция Массауага этиб келди. Бу вақт орасида 1516 йил негус Лебна Денгал йирик сомали амирлиги Адаляга юриш қилиб, Зейлу оралини босиб олди. Бунга Эфлопиянинг бирлашуви саба бўлди. 1527 йилда Лебна Денгал яна янги ҳужум уюштириб унга жиддий тайѐргарлик кўрди ва анча талофат етказди.
Қизил денгизда холат ўзгарлди. Ҳаррара хукмдори Аҳмад Гран майда амирликларни бирлаштириб, Эфиопияга юриш қилди, ва ғалаба қозонди. 1529 йил икинчи юриш уюштирди ва Шою ҳамда Амхара ҳудудларини эгаллади. Гран қўшини Аббаининг чап қирғоғидаги шаҳарларин эгалади. 1534 йил эса қадимий пойтахт Аксум эгаллади ва вайрон ғилди. Лебна Денгал қолган қўшини билан Дарага (Тан кўлининг ж.шар. қирғоғи) қочди. 1535 йил Гран яна ҳарбй юришлар қилди.
Эфоипия негуси қўлида озгина ҳудуд қолди. Лебна Денгал португалияга ѐрдам сўраб иккинчи марта элчи жўнатди. Элчи этиб эфиопия черковининг ўша пайтдаги абунойи (митропилит) Бермусес тайинланган. Ёрдамга португал колонияси бўлган Гаодан беш юз аскар юборилган. Улар 1541 йил июнда етиб келган. Кристоф да-Гама бошчилигида Эфиопия ва португал қўшини дастлабки ғалабалардан сўнг 1542 йил августда мағлуб бўлишди. Кристоф да-Гама асирга тушди ва қатл этилди.
1534 йилда Эфоипия қўшини португалиянинг ўқ отар қуроллари билан қуролланган қўшини билан бирлашиб Граннинг ўн минглик қўшини мағлуб этди. Аҳмад Гран ўлдирилди. Эфиопия тез орада қўлдан кетган ҳудудларни қайтириб олиб, ҳатто жанубдаги Хадия ва Дамот вилоятларини эгаллади. Ушбу ғалабалар турклар хавфини бироз пасайтирди.
XVI асрнинг I-ярмида кўчманчи галлар қабиласи Абиссин ҳудудларини эгаллади. Бунга Эфиопия ва Аҳмад Гран ўртасидаги уруш сабаб бўлди. Галлар баъзан тинч йўллар билан ҳам кириб келишди. Бундай ҳолларда улар феодаллар таъсирига туцшиб қолишар эди. Улар секин-аста махаллий ахоли билан аралашиб кетдилар. Феодал ва негуслар улардан ѐлланма қўшин тузишган. XVI-XVII асрларга келиб галлар Шоа ва Амкаранинг асосий ахолисини ташкил қилишган.
Гранга қарши қурашда негусларга ѐрдам берган португаллар ва ҳудудда сиѐсий таъсирини ----- дини орқали ўрнатишга ҳаракат қилишган. Эфиопиячекови йирик ер егаси бўлган. Португаллар католик тарғибатчилари фаолияти учун рухсат олишган.

  1. аср ўрталарида марказий хокимият қарши феодалларбош кўтарди. Бундай исѐнлардан бири 1561 йилда бўлди. Исѐн блсилгач исѐнчилар турклардан ѐрдам сўрашди. Исѐнни португал миссионерлари епископи ҳам қўллади. Бунга қарши негус католик черкови ташвиқоти ва португалларнинг эфиопияликларга уйланишини ман қилди. Португал ва исѐнчилар бирлашишди. 1562 йил исѐн бостирилди, ѐрдамга келган турклар қириб ташланди.

Кейинроқ португалларнинг Эфиопияга таъсири кучайди. Бази феодаллар негуслар бошчилигида католик динини қабул қилишди. Бу ўз навбатида диний чиқишларга сабаб бўлди. Диний уриш португал миссионерларининг қувилиши билан тугади.
Ташқи хавф йўқолгач феодаллар марказий хокимиятдан қутулишга ҳаракат қилишда ва Эфиопия инқирозга учрашини тезлаштирди.

  1. аср бошларида йирик феодалларнинг сепаратик ҳаракати кучайди. Негуслар феодалларнинг ҳуқуқларини чеклашга ҳаракат қилишди, натижада феодаллар қаршилиги кучайди. Галлар феодаллар томонида бўлишди. Натижада Галлар кўплаб ҳудудларга егалик қилишди.

Конго.


XVI асрда /арбий тропик Африканинг кўпгина халқлари ривожланишини турли босқичларида эди, баъзи қабилаларгина ўз давлатларига ега эди.
XIII Аср охири XIV аср бошларида этник асосини баконго халқи ташкил қилган конго давлати ташкил топган. Мбазна бу давлатнинг пойтахти эди. Ҳарбий юришлар натижасида Конго ҳудуди кенгайиб борди. Давлат 6 ҳудудга бўлинган. қўшни давлатлар унга васал бўлиб, ўлпон тўшалар эди.
Конго халқининг асосини мустақил феодаллар ташкил қилган. Ер омманики хиссоблансада, у қишлоқ оқсоқоллари нкулунту ва Мани-Конго шохига тегишли бўлган. Дехқонлар нкулунту ерида ҳам ишлаб беришган, хосил ва овдан тушган ўлжалар бир қисмини унга беришган. Ов ва балиқчилик иккинчи даражада бўлган. Турли ҳунарлар ривожланган. Темирчилик айни вақтда сехргар ҳам бўлиши мумкин. Валиахдлар темирчиликни билишлари
шарт бўлган.мамлакатда савдо ривожланган бўлиб бозор кунлари бор эди. Карвонлар қирғоқ бўйларидан ичкарига туз олиб кирса ташқарига фил суяги, чарм махсулотлари, тилла буюмлар олиб чиқишган, ташқи савдо давлат назоратида бўлади. қуллар ҳам турлича бўлган. Ҳарбий асрлар ва жиноятчи қуллар аслзодаларга тегишлиб бўлиб хўжайин уларни ўлдириши ҳам мумкин эди. Қул савдоси катта маблағ келтирган. Мажбурий қуллар ѐки қул бўлиб туғулганлар
«уй қули» ѐки «очаг қули» деб аталганлар. Уларнинг ахволи анча енгил бўлган қуллар европалик қулдорларни ѐмон кўришган.
Давлат бошлиғи - Конго шохи феодаллар орасидан сайланиб у мутлоқ ҳокимиятга эга бўлган. Уни олий чиновликлар назорат қилишган улар «асосий она» унвонига эга бўлишган. Вилоят ва туманларга қирол яқинлари хукумронлик қилишган. Меросхўрлик дастлаб она уруғи томонидан сўнгра ота уриғи томонидан белгиланган.
1482 йил Конгода португал Диего Каго эскпедицияси пайдо бўлди. Португаллар ўзлари билан португал тилини ўрганган ва кейинчилик хиристианликни қабул қилган бир неча махаллий ахолини олиб кетган. 1491 йил Конгода хиристянликни қабул қилиш учун католик миссионерларнинг катта группаси келган. Улар яхши кутиб олинган.
Конго хукмдорлари ўз вассалларини ушлаб туриш, чегарадош қабилалардан химояланиш учун ўт очар қуроли бўлган португаллар билан алоқани яхшилашга ҳаракат қилишган. Конго шоҳи Нзинга-а-Нкуве христианликни қабул қилди ва Жоао да Сильва номи билан чўқинтирилди, пойтахт шаҳар эса Сан-Салвадор номини олди. Қиролнинг ўғли Энрике 11 ѐшида Лиссабонда тахсил олиб 1-Африкалик епископ бўлди (1518).
Конго рахбарлари Сан-Томедаги қул савдосида актив иштирок эта бошлади. Улар қул учун қўшни ҳудудларга хужум қилишарди. қўшнилар ҳам бунга жавоб қайтаришди. 1566 йили Конго қўшинлари ўз вассали бўлган Нданго қўшинидан мағлуб бўлди. Сўнгра Конго шимолидаги батеклар билан ҳарбий тўқнашувлар бўлиб ўтди. 1569 йил шарқдан жангари яга, бангала қабилалари кела бошлади. Улар пойтахтни эгаллаб вайрон қилишди. Конго шохи Альваро I португалияликлардан ѐрдам сўради. Бир неча йилдан сўнг ягалар мағлуб этилди, бироқ португаллар Конгода ўзларини хўжайин каби тута бошладилар. Натижада Мбула Матади (Тош майдаловчи) бошчилигида норозилик харакатлари бошланди. Шундан сўнг португаллар ҳуқуқи чеклаб қўйилди.
1641 йил португаллар асос солган Лоандуни голландлар эгаллаб олишди. Конголиклар иттифоқчилари бўлган Оран шахзодасидан ѐрдам сўрашди ва 1665 йил озодлик тўғрисида манифест чиқаришди.

Download 413,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish