XVI асрда Япония, Корея, Хитой, Ҳинди-Хитой, Филиппин билан кенг турда савдо муносабатлари ўрнатган эди. Европаликлардан Португаллар, Испанлар, кейинчалик эса XVI асрнинг охирларидан бошлаб Голландалар Япония билан савдо қилар эдилар. Аввалига Европаликларга Японияда миссионерлик фаолият билан шуғулланиш учун анча кенг имконият бериб қўйилди. Европаликлар Хидеѐси армиясини Япони-Корея уруши даврида ўқ отувчи қуроллар билан таъминлаб турдилар. Аммо Хидеѐсининг ўзиѐқ испан ва португал миссионерларининг фаолиятини чеклай бошлади. Иеясу Токугава даврида ажнабийларга нисбатан яна бир қанча чеклашлар ўрнатилди. Токугава испанлар билан португалларнинг таъсирини заифлаштириш мақсадида голландларга кўпроқ ҳомийлик қила бошлади. Иемису Токугава Европаликларни мамлакатга қўймаслик мақсадидҳа қатъийроқ сиѐсат ўтказди. XVII асрнинг 30 йилларида бир қанча фармойишлари билан Японларнинг ўз мамлакатини тарк этишнеи қатъиян таъқиқлади, Испанлар билан португалларга эса Япония оролини мутлақо ташлаб чиқиб кетишни таклиф қилди. Бундан Голландаларгина истисно бўлиб, уларга Нагасаки портига кириш учун рухсат этилди. Хитой савдогарлари ҳам ана шундай имтиѐз олдилар.
Япония ҳукумати томонидан ажнабийларга бундай мунлосабатда бўлишнинг сабабларидан бири қисман пул- иқтисодий мулоҳазалар бу мамлакатдан олтин ташиб чиқиб кетилиши хавфи, чет-эллик савдогарлдарнинг маҳаллий савдогарлар билан рақобати ва шу сингарилардан иборат эди. Аммо Такугаванин ажнабийлардан халос бўлишга даъват этган ҳал қилувчи омил-ички сиѐсий характерга эга бўлган мулоҳазалар эди. Ҳукумат христиан миссионерларининг «бузғунчилик» таъсиридан қўрқар эди, чунки айрим районларда Япон деҳқонлари ва бошқа
меҳнаткашлар, баъзи христианлик тенгчилик ғояларидан ҳамда Японияга Европаликлар келтирган ўқ сочувчи қуроллардан фойдаланиб, Япон феодалларига қарши чиқдилар. Юқорида эслатиб ўтилган 1637 йилда Кю-Сю оролида бўлган ва 30 минга яқин киши қатнашган деҳқонлар қўзғолони ҳудди ана шундай диний шиорлар остида ҳамда Испанлар билан Португалларнинг бевосита мадади билан рўй берган эди. Голландлар аксинча бу даврда Япония
ҳукуматига ѐрдам бердилар: голландия кемалари қўзғолон кўтарилган срҳил бўйи райъонини тўплардан ўққа тутди.
Ҳукумат Кю-Сю оролида қўзғолонни бостириб диний жиҳатдан ҳам аҳоли устидан назоратни кучайтирди. Будда
руҳонийлари будда ибодатхоналарга келувчилар устидан назорат қилиш юзасидан кнг кўламда полициячиларнинг ваколатларини олдилар. Ҳар бир киши
Маҳаллий Будда жамоасига мажбурий таритибда аъзо бўлиши керак эди. Бошқа динга ўтиш жиноят ҳисобланиб бунинг учун ўлим жазосми берилардит. Япония ҳукумати «ғарб кишилари» ҳақида бирорп гап ѐзилган европадан ва қисман хитойдан келтирилган китобларнинг ҳаммасини куйдириб ташлаш ҳақида буйруқ чиқарди.