Тарих факультети археология кафедраси


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 1,61 Mb.
bet2/9
Sana03.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#526159
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Шухрат МБИ-2019

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ..................................................

71-73

Илова






Кириш
Юртимиз қадим ўтмиш тарихини тиклаш, ҳаққоний ёритиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан биридир. Бу ҳақда юртбошимиз ҳам ўз асрларида тарих илмининг долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар1. Катта ёки кичик миллат бўлишидан қатъи назар, ҳар бир миллатнинг ўз тарихий йўли ва жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси бўлади. Ҳозирги даврда олиб борилаётган ошкоралик ва демократик сиёсат ўтмишдаги тарих ва миллий масалада йўл қўйилган хатоларга барҳам берилмоқда, ҳар бир миллатнинг ўз тарихини тўғри ёритиш имкониятлари тобора кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда ёш авлодни чуқур билимга ва маънавий дунёси кенг қармовли бўлиши учун тарихий билимларни бойитишда тангашуносликнинг илмий-назарий билимларини ўрганилиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон тарихига оид энг қадимги манбалар ниҳоятда оз, бу кемтикликни тангалар тўлдиради.Тангалар - давлатнинг иқтисодий қудратини ифода этган қадимий рамздир. Улардаги тасвирлар давлатнинг, унинг ҳукмдорларининг тарихи ҳақида кўп маълумотлар беради. Тарихий манбалар орасида тангалар алоҳида ўрин эгаллайди. Улар бошқа манбаларга нисбатан кўпроқ информативлиги билан ажралиб туради. Тангалар жамият ҳаётининг турли томонларини ёритувчи маълумотларни ўзида мужассамлаштирган. Айниқса, инсоният тарихи ва маданиятни қадимги даврлардан бошлаб ҳозирги кунга қадар бўлган тарихини ўрганишда тангаларнинг аҳамияти беқиёсдир. Тангалар давлатларни шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини, уларнинг чегараларини, шоҳларнинг номлари ва ҳукмронлик қилган йилларини, давлат мафкурасини, халқаро маданий ва иқтисодий алоқаларни, табиатини, аҳолисини, қишлоқ хўжалигини, ҳунармандчилик соҳаларини ўрганишда муҳим мазмун касб этади2.
Ўрта Осиё халқлари ҳам ўз пул муомаласига эга бўлган мамлакатлар билан олиб борган савдо ҳамда сиёсий алоқалар орқали танга билан танишган. Ўрта Осиёда танга пайдо бўлгунга қадар талай асрлар мобайнида айирбошлик, савдонинг турли-туман, ҳатто қимматбаҳо буюм шакллари ҳукмрон эди. Маълумки, Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон товар айрбошлаш эрта ривожланган минтақалар қаторига киради. Халқимиз илк бор тангалар билан милоддан I минг йилликнинг ўрталарида танишган. Милоддан олдинги III асрдан бошлаб эса у ўзининг тангаларини мунтазам зарб қилиб келмоқда. Ҳозир Ўзбекистон нумизматикаси турли тарихий даврларга оид бир неча 100 мингдан ортиқ тангалар коллекциясига эга. Бебаҳо бойлик ҳисобланган бу тангалар халқимизнинг теран тарихи, юксак ва шу билан бирга ўзига хос бўлган маданиятини, маънавий дунёсини ўрганишда катта аҳамиятга эгадир3.
Ўзбекистон ҳудудида топилган биринчи нумизматик ёдгорлик Эрон шоҳлари — Аҳмонийлар даврига мансуб. Бизнинг эрамиздан олдинги VI—V асрларда бу подшолик катта территорияга эга бўлган эда Унга Олд Осиё, шунингдек, Ўрта Осиёнинг қадимий вилоятлари — Бактрия (Тожикистоннинг жануби ва Ўзбекистон, Шимолий Афғонистон), Суғд (Зарафшон ва Қашқадарё водийси), Хоразм ҳудудлари кирган.
Эрамиздан олдинги IV асрга келиб қисқа вақт ичида жуда катта ҳудудни, шу жумладан, Ўрта Осиёнинг кўпгина қисмини қўлга киритган Искандар Зулқарнайн томонидан Аҳмонийлар империяси ағдарилди. Искандар Зулқарнайн вафотидан сўнг унинг империяси майда бўлакларга бўлиниб кетди. Империянинг Осиё қисми Искандар Зулқарнайннинг саркардаларидан Селевк асос солган Селевкийлар давлати таркибига кирди. Эрамиздан олдинги II асрнинг иккинчи ярмида Суғд подшолигн Грек-Бактрия империясидан ажралиб чиқди.
Милоддан аввалги VI-IV асрларда Ўрта Осиё қадимги форс аҳамонийлар давлати таркибида бўлган. Бу давлатда эса милоддан аввалги VI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб то IV асрнинг 30-йилларигача олтин (дарик) ҳамда кумуш (сикл) тангалар зарб этиларди. Маълумки, аҳамонийлар қўшинларининг асосий қисмини ўрта осиёликлар ташкил қилишган: сўғд, бақтрия, хоразм ва сак аскарлари форс подшоларининг Грецияга қилган юришларида фаол иштирок этганлар. Ўрта Осиёлик жангчилар аҳамонийлар салтанатининг турли шаҳарларида гарнизон хизматини ҳам ўташарди. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, ўша даврдаёқ Ўрта Осиё халқларинннг кўпчилик қисми маъдан пулни яхши билган, аммо бу ердаги ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг маълум шарт-шароитлари туфайли бу пуллар савдо-сотиқ воситасига айланмай қолган.
Дастлаб тангалар бу ерга қимматбаҳо бойлик сифатида кириб келган, кейинчалик эса муомала воситасига айланган. Товар-пул муносабатларининг вужудга келиши Суғднинг иқтисодий ва сиёсий тараққиётида муҳим босқич бўлди. Бироқ унинг ҳар бир минтақасида бу муносабатлар ўзича шаклланди. Бу, қисман, минтақа иқтисодиётининг ривожланганлик даражаси ва бозор муносабатларининг ривожланиши билан, қисман эса минтақалараро савдо-иқтисодий алоқаларга жалб қилинганлик даражаси билан боғлиқ. Ташқаридан келтириладиган тангалар кўпинча асл нусха бўлиб, ундан ўхшатма тангалар зарб қилинар эди. Александр Македонский, Салавкийлар, Юнон-Бактрия тангалари Суғд учун эллинистик тимсол ҳисобланган. Мустақил зарб қилинган тангалар асл нусхаларидан бир қатор муҳим белгилари билан фарқланади. Уларда ҳукмдорлар ва илоҳлар тасвири бузилган ҳолатда, ёзувлар хатоли бўлиб, яхши ўқиб бўлмасди, баъзан ўхшатма танганларга янги элементлар, маҳаллий ўймакор наққошларга тушунарли бўлган белгилар (тамғалар, осиё калта қиличлари ва ҳоказолар) киритилган.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish