Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш Режа



Download 45,72 Kb.
bet6/8
Sana03.05.2023
Hajmi45,72 Kb.
#934522
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Тарих дарсларида педагогик технологиялардан фойдаланиш

Ўтказиш усули. Мунозарали саволларни аналитик-синтетик таҳлил қилиш ва объектив фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш учун талайгина методика мавжуд. Рўй бераётган воқеликни танқидий фикрлаш асосида баҳолаш қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши мумкин:
1.Ўқувчининг ўз фикрини эркин ифодалаши.
ўқувчига ечимини топиш учун таклиф этилган муаммо бўйича ўз ўрнини аниқлаб олиши учун имкон берилади. Мисол учун, Тошкентда 16 февраль воқеалари нима учун содир бўлганлиги тўғрисида. Муаммога ўқувчидан жавоб олиш учун қатор саволлар билан мурожаат қилиш мумкин: Сенинг фикринг қандай? Бу ҳақда сен нималарни ўйлайсан? ва бошқа.
2.Ўз фикрини ойдинлаштириш.
ўқувчиларнинг билдирган фикрларини янада аниқлаштириш мақсадида уларга қўшимча тарзда қуйидаги саволлар берилади: Бу билан нима демоқчисан? Ўз фикрингни тушунтира оласанми? Бу нима дегани?
3.ўқувчиларнинг фикрларини асосланганлигини текшириш.
Бу ерда қуйидагича саволларнинг берилиши ўринлидир: Нима учун сен айнан шундай деб ўйлайсан? Сенинг мавқеингни тасдиқловчи қандай асослар бор? Нима учун сенда шундай таассурот туғилди? қандай аргументларни билдирган фикринг фойдасига келтирасан? Сенинг фикрингни нима исботлайди? ва ҳоказо.
4.Бошқалар фикрини ўрганиш.
Инсон ўз фикрининг ожизлигини ҳар доим ҳам тан олавермайди ва суҳбатдошининг фикрига ҳурмат ва эҳтиром билан қаравермайди. Айниқса бу ҳолатни кўпроқ ўсмирларда кузатиш мумкин. Шубҳасиз, кўп ҳолларда бунинг аксини ҳам кўриш мумкин. Шу билан биргаликда қатор мураккаб муаммоларнинг ечимини топишда ўзгалар фикрини эшитиш ва тинглаш кўникмаси жуда асқотади. Бу кўникмани ўқувчиларда шакллантиришни хоҳласангиз, марҳамат, қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинг: ўз фикрингизга муқобил бўлган ҳолатни баён қила оласизми? Бу ҳақда бошқалар нима дейин мумкин? Танқидга учрашингиз мумкинми?
5.Ўз ҳолатини ва ўзгалар фикрини таҳлил этиш.
Бу ҳақда нафақат ўсмирлар, балки катталар ҳам кўпинча ўйлашмайдилар. ўқувчи хусусий фикри билан тўғри келмайдиган фикрларни ҳам ўзаро таққослаш, илмий асосланган ҳолатни аниқлаш учун фикрлар қарама-қаршилигини таҳлил этиши керак. Шу мақсад учун қуйидаги саволлар асқотиши мумкин: ўз фикринг ожизлиги нимада? қарши томоннинг далил-исботи нима учун кучли ёки нима учун кучсиз? қандай фикрлар сизнинг мавқеингизни мустаҳкамлайди ёки уни кучсизлантиради?
Ўрганилаётган муаммо бўйича ҳар иккала фикрларнинг мантиқий оқибатларини ўрганиш учун саволлар: агар сизнинг ғоянгиз қабул қилинса, нималар рўй бериши мумкин? Бу жамиятга қандай таъсир кўрсатади? Унинг натижаси келажакка фойда берадими?
6. Муаммо бўйича ечим қабул қилиш.
Бу “танқидий фикрлаш” методининг сўнги босқичи ҳисобланиб, ўқувчилар томонидан билдирилган турлича фикрлар қайтадан баҳоланади ва мутаносиблик аниқланади. Бунинг учун: қайси натижа энг қулай ва ишончли? Кимнинг чиқиши мақсадга мувофиқ бўлди? Сиз баҳсга қандай нуқта қўйган бўлардингиз? ва ҳоказо.
Бу методлардан дидактик жараённинг қайси босқичида фойдаланиш керак? Шубҳасиз, мавжудлик алгоритмида (МА) - ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишда - мустақил ўз-ўзини (синфдошин ) ўқитишда, якка тартибда, кичик
ФСИ”
Янги мавзуни мустаҳкамлаш учун ўқувчиларнинг ўз шахсий фикрларини асослаб беришлари, яъни “ФСИ” технологияси таклиф қилинади. Бунинг учун ҳар бир гуруҳга учтадан қоғоз варақлари берилади. Уларнинг бирининг ўнг ёки чап бурчагига Ф, иккинчисига С, учинчисига И ҳарфлари ёзилган бўлади. Бунда:
Ф - ўз фикрингни баён қил;
С - нима учун шундай фикрда эканлигингга бирон-бир сабаб келтир;
И - мисол билан келтирилган сабабни изоҳла деган маънони билдиради.
Масалан:


Download 45,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish