Тарқатма материал
Кристалл чўкма – тўйинган ва ўта тўйинган концентрациядаги иссиқ эритмаси чўктирувчи оз-оз қўшиб, аралаштириб, секин совутиш жараёнида ҳосил бўладиган зич ва йирик, қиррали шаклдаги зарралар.
Аморф чўкма – ўта тўйинган эритмага чўктирувчини тез қўшиб, тез совутиш жараёнида ҳосил бўладиган жуда майда ивиқ заррачалар.
Чўкмани етилиш – тўйинган эритмани секин совутиш жараёнида майда кристалларни йириклашуви.
Коллоид зарра (золь) – чўкманинг сиртига чўктирувчи ионни адсорбцияланиши натижасида ҳосил бўлган зарядли (ишорали) зарра.
Коагуляция – коллоид заррани зарядсизланиб, йириклашуви.
Седиментация – зарядсизланган коллоид заррани йириклашиб, чўкмага тушиши.
Пептизация – коллоид зарралар ҳосил бўлиши натижасида чўкмани коллоид эритмага айланиб қолиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |